Амлипинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: амлодипин (амлодипин бесилати шаклида) – 5 мг, лизиноприл (лизиноприл дигидрати шаклида) – 5 мг; ёрдамчи моддалар: крахмал 1500, сувсиз калций гидрофосфати, лактоза моногидрати, гидроксипропилцеллюлоза, натрий крахмалгликоляти, магний стеарати; қобиғининг таркиби: опадри 03Б25577 қизил (гипромеллоза, титан диоксиди, темир (ИИИ) оксиди, макрогол).

Тасир этувчи модда(ХПН):

амлодипин + лизиноприл

Препаратнинг савдо номи:

Амлипин

Фармакалогик гуруҳи:

Юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари калций каналларининг блокаторлари билан мажмуада.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Амлипин 5/5 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, қизил рангдан тўқ қизил ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Амлипин 5/10 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Амлипин 10/10 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, қизил рангдан тўқ қизил ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Амлипин 10/20 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонидан бўлиш учун чизиғи бўлган оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари калций каналларининг блокаторлари билан мажмуада.

S09VV

Ичга қабул қилинганидан сўнг амлодипин меъда-ичак йўлларидан секин ва деярли тўлиқ (90%) сўрилади, максимал концентрациясига 6-10 соатдан кейин эришади. Ярим чиқарилиш даври ўртача 35-50 соатни ташкил этади. Лизиноприл овқатланишдан қатъий назар овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги 25-50% ни ташкил этади. Плазмада максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан сўнг 6 соатдан кейин эришади. Ярим чиқарилиш даври 12 соатни ташкил этади. Ҳар иккала таъсир этувчи моддаларни организмда узоқ муддат айланиб юриши препаратни суткада 1 марта қабул қилиш имконини беради.

артериал гипертензия;юрак ишемик касаллиги (стабил стенокардия, Принцметалл стенокардияси);сурункали юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида);диабетик нефропатияда қўлланади.

Амлипин препаратини ичга овқатланишдан қатъий назар 1 таблеткадан суткада 1 марта қабул қилиш керак. Зарурат бўлганида суткалик дозани 2 таблеткагача ошириш мумкин.

Кузатиладиган ножўя реакциялар одатда кучсиз ифодаланган ва ўткинчи ҳусусиятга эга, препаратни бекор қилиш кам ҳолларда талаб этилади. Ножўя самараларни ривожланиш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача). Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – диарея, қусиш; тез-тез эмас – кўнгил айниши. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, ҳолсизлик, бош айланиши. Аллергик реакциялар: тез-тез мас – терини қичишиши, тери тошмаси; кам ҳолларда – ангионевротик шиши. Бошқалар: тез-тез – юз терисини қизариши, оёқларнинг тўпиғини шиши, қуруқ йўтал, ортостатик гипотензия, тез-тез эмас – кўкракда оғриқ бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларидан бирортасига ёки дигидропиридиннинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик;анамнезида ангионевротик шиш, шу жумладан ААФ ингибиторларини қўллаш билан боғлиқ бўлган ангионевротик шиш;аорта ёки митрал клапанни гемодинамик жиҳатдан аҳамиятли стенози;яққол ифодаланган артериал гипотензия;кардиоген шок;ҳомиладорлик ва лактация даври;болаларга қўллаш мумкин эмас.

Гиперкалиемияни ривожланишидан сақланиш учун, асосан буйраклар фаолияти пасайганида препаратни калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон, амилорид, триамтерен), калий ва таркибида калий сақловчи воситалар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш талаб этилади. Препарат фойда ва ҳавф яхшилаб баҳолангандан сўнг буюрилади, бунда қонда калийнинг даражаси ва буйраклар фаолияти мунтазам равишда назорат қилинади. Препарат қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганида эҳтиёткороликка риоя қилиш керак: диуретиклар билан (АБ кескин пасайиши мумкин);бошқа гипотензив воситалар билан (аддитив таъсир қилиши мумкин);ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан (айниқса индометацин билан), чунки улар натрийни ушлаб қоладилар ва буйракларда простагландинлар синтезини блоклайдилар, эстроген воситалар ва адреностимуляторлар, симпатомиметиклар билан (терапевтик самараси пасайиши мумкин);литий билан (литийни чиқарилиши ёмонлашиши мумкин, қон плазмасида литийнинг даражасини назорат қилиш керак. Амиодарон, хинидин, бета-адреноблокаторлар, антипсихотик воситалар (нейролептиклар) гипотензив самарасини кучайтиришлари мумкин.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда амлодипиннинг ярим чиқарилиш даври узаяди, бу суткалик дозасини танлашда эҳтиёткорликни талаб этади. Диуретиклар олаётган беморларда, ёки бошқа генезли дегидратацияда (кучли терлаш, узоқ муддатли қусиш, профуз ич кетиши), шунингдек юрак етишмовчилигида симптоматик гипотензия ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатда беморни ётказиш, зарурат бўлганида 0,9% натрий хлорид эритмасини инфузия қилиш тавсия этилади. Даволаш бошланишидан олдин қон зардобида натрийнинг даражасини нормаллаштириш ва гиповолемияда суюқлик ҳажмини тўлдириш керак. Буйрак артериясини стенозида (айниқса билатерал стенозда ёки ягона буйрак артериясини стенозида), шунингдек дегидратацияда лизиноприлни қўллаш буйрак фаолиятини одатда қайтувчан бўлган ва препарат бекор қилинганидан сўнг қайтадиган ўткир буйрак етишмовчилигигача бузилишига олиб келиши мумкин. Артериал гипотензияни чақириши мумкин бўлган наркоз учун қўлланадиган воситалар ёрдамида ўтказилган йирик жарроҳлик аралашувларида, лизиноприл лизиноприл ангиотензин ИИ ни компенсатор равишда ҳосил бўлишини блоклайди. Юқори кўрсатилган механизм оқибатида ривожланган гипотензия айланувчи қон ҳажмини тўлдириш билан бартараф қилиниши мумкин. Кекса ёшдаги беморларга препаратнинг дозасини аниқлашда жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Агранулоцитозни потенциал ривожланиш ҳавфини бутунлай истисно қилиш мумкин эмаслиги туфайли, препарат ишлатилганида периферик қонни вақти вақти билан лаборатор назорат ўтказиш керак. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Педиатрияда қўлланиши Болаларда Амлипинни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилиши (айниқса, даволашни бошланшида) мумкин, шунинг учун индивидуал реакция аниқлангунича ушбу фаолиятларни бажаришдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: АБ ни яққол пасайиши ва рефлектор тахикардияни пайдо бўлиши билан кечувчи вазодилатация. Даволаш: симптоматик даволаш, юрак фаолиятини, АБ, диурез ва сув-электролитлар мувозанатини назорат қилиш, зарурат бўлганида унга тузатиш киритиш керак. АБ яққол даражада пасайганида бемор оёқларини бироз юқорига кўтарган ҳолатда ётказилади; суюқликни ўрнини босувчи эритмалар вена ичига юборилишига қониқарли терапевтик жавоб реакцияси кузатилмаганида, қон айланишини тутиб туриш учун периферик вазопрессорни юбориш талаб этилиши мумкин. Калцийнинг антагонистини таъсирини тўхтатиш учун вена ичига калций глюконат юбориш мумкин. Амлодипин сўрилиши секин амалга ошганлиги туфайли, айрим ҳолларда меъда ювилади, фаоллаштирилган кўмир ишлатилади. Лизиноприл гемодиализ ёрдамида организмдан чиқарилади.

Рецепт бўйича берилади

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.