Амклаврецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: амоксициллин (амоксициллин тригидрати кўринишида) – 250 мг, клавулонат кислотаси (микрокристалл целлюлоза билан калий клавулонати (1:1) кўринишида) – 125 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, опадрай ИИ оқ (85Г); опадрай ИИ оқ таркиби: қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди Е 171, талк, полиетиленгликол, лецитин (соя).

Тасир этувчи модда(ХПН):

амоксициллин, клавулонат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Амклав

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблетка.

икки ёқлама қавариқ шаклли, сарғиш тусли оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)

J01CR02

Сўрилиши. Амоксициллин ва клавулонат кислотаси рН физиологик қийматларидаги сувли эритмаларда яхши эрийди. Иккала компонент ичга қабул қилингандан кейин яхши сўрилади, препаратни овқат қабул қилишни бошида қабул қилганда фаол ингредиентларни сўрилиши оптимал бўлади. Перорал қабул қилингандан кейин амоксициллин ва клавулонат кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил этади. Плазмадаги чўққи концентрациясига қабул қилингандан кейин 1 соат ўтгач эришилади ва амоксициллин учун 3,7 мг/л ва клавулонат кислотаси учун 2,2 мг/л ни ташкил этади. Қуйида амоксициллин/клавулонат кислотасини оч қоринга (1 таблетка 250 мг/125 мг кунига 3 марта) қабул қилган соғлом кўнгиллилар иштирок этган тадқиқотда олинган фармакокинетик кўрсаткичлар келтирилган.

Амклав катталар ва болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган: ўткир бактериал синусит (адекват диагностика қилинган);цистит;пиелонефрит;тери ости клетчаткасини яллиғланиши;ҳайвонларни чақиши;яллиғланиш жараёнини тери ости клетчаткасига тарқалиши билан кечувчи оғир дентал абсцесс. Антибактериал препаратларни тегишли қўллиш юзасидан расмий йўриқномаларни эътиборга олиш керак.

Дозалар Дозалар компонентлардан бирининг миқдорига қараб белгиланадиган ҳолатлардан ташқари, препаратдаги амоксициллин ва клавулонат кислотасининг миқдорига қараб белгиланади. Айрим инфекцияларни даволаш учун Амклавнинг дозасини танлаганда қуйидагиларни эътиборга олиш керак: тахмин қилинаётган қўзғатувчилар ва уларнинг антибактериал препаратларга сезгирлигини;инфекциянинг оғирлиги ва жойлашишини;пациентнинг ёши, тана вазни ва буйрак функциясини. Зарурати бўлганида Амклавнинг бошқа дозаларини, шу жумладан амоксициллиннинг юқорироқ дозаларини ва/ёки амоксициллин ва клавулонат кислотасининг турли нисбатларини қўллаш мумкин. Катталар ва тана вазни 40 кг ва ундан юқори бўлган болалара учун Амклавнинг умумий суткалик дозаси қуйидаги тавсияларга мувофиқ қўлланиланда 750 мг амоксициллин/375 мг клавулонат кислотасини ташкил этади. Амоксициллиннинг юқорироқ суткалик дозасини қўллаш зарурати бўлганида, клавулонат кислотасининг оқланмаган юқори суткалик дозаларини қабул қилишдан сақланиш учун Амклавнинг бошқа дозаларини қўллаш тавсия этилади. Даволаш курси 5-14 кунни ташкил этади. Даволаш курсининг давомийлиги индивидуал равишда аниқланади ва такрорий шифокор кўригисиз 14 кундан ошмаслиги керак.

Нохуш самараларни ривожланиш тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги тоифалар ишлатилади: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 дан <1/10 gacha), tez-tez emas (>1/1000 дан <1/100 gacha), kam hollarda (>1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди). Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез: тери ва шиллиқ қаватлар кандидози; тез-тезлиги номаълум: сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез: диарея; тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия; тез-тезлиги номаълум: антибиотико-ассоциацияланган колит (шу жумладан геморрагик/сохтамембраноз колит). Жигар томонидан: тез-тез эмас: АСТ ва/ёки АЛТ даражасини ошиши (бета-лактам синфига мансуб антибиотиклар қабул қилган пациентларда ўртача даражада ошиши, лекин бу кузатувларнинг аҳамияти номаълум); тез-тезлиги номаълум: гепатит ва холестатик сариқлик (бу нохуш кўринишлар бошқа пенициллинларни ва цефалоспоринларни қўллаш фонида кузатилган). Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда: транзитор лейкопения (шу жумладан нейтропения), тромбоцитопения; тез-тезлиги номаълум: қайтувчан агранулоцитоз ва гемолитик анемия, қон кетиш вақти ва протромбин вақтини ошиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми; кам ҳолларда: кўп шаклли эритема; тез-тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллёз эксфолиатив дерматит, ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз. Ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай тери реакциялари ривожланган ҳолларда даволаш тўхтатилади. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тезлиги номаълум: интерстициал нефрит, кристаллурия. Амоксициллиннинг кристалларини ҳосил бўлишини камайтириш учун суюқликни етарли даражада қабул қилиш ва адекват диурезни тутиб туриш керак. Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши; тез-тезлиги номаълум: тиришишлар. Иммун тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум – ангионевротик шиш, анафилакция, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит.

анамнезида бета-лактам антибиотикларига (пенициллинлар ва цефалоспоринларга) ўта юқори сезувчанлик;пациентларнинг анамнезида амоксициллинни клавулонат кислотаси билан мажмуада қўллаш билан боғлиқ сариқлик ёки жигар функциясини бузилишлари;инфекцион мононуклеозда қўллаш мумкин эмас;ҳомиладорлик, лактация даври, меъда-ичак йўллари касалликлари (шу жумладан пенициллинларни қўллаш билан боғлиқ колит), сурункали буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Перорал антикоагулянтлар Амоксициллин билан даволаш курси фонида аценокумарол ёки варфарин билан самарани бир маромда ушлаб турувчи даволанаётган пациентларда ҳалқаро нормаллашган нисбат (ХНН) ни ошиши ҳолатлари таърифланган. Препаратларни бир вақтда буюриш зарурати бўлганида, даволашни бошида ва амоксициллин билан даволаш тўхтатилагандан кейин протромбин вақти ёки ХНН ни синчковлик билан назорат қилиш керак. Перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Метотрексат Пенициллинлар метотрексатни чиқарилишини камайтириши мумкин, бу токцикликни ошиши билан кечади. Пробенецид Пробенецидни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. У буйрак каналчаларида амоксициллин секрециясини камайтиради. Амклавни пробенецид билан бир вақтда қўллаш қонда амоксициллиннинг (лекин клавулонат кислотасининг эмас) концентрациясини ошишига ва уларни кўпроқ вақт тутиб турилишига олиб келиши мумкин.

Амклав билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига ўта юқори сезувчанлик реакцияларига тааллуқли тўлиқ анамнез йиғиш керак. Жиддий, айрим ҳолларда ўлим билан ҳам якунланувчи пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) таърифланган. Пенициллинларга ўта юқори сезувчанлиги ва анамнезида атопияси бўлган пациентларда бундай реакциялар ривожланиш хавфи юқори. Аллергик реакция ривожланган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва муқобил даволашни бошлаш керак. Жиддий анафилактоид ҳолатларда пациентга дарҳол адреналин юбориш керак. Шунингдек оксигенотерапия, вена ичига стероидларни юбориш ва интубацияни ўз ичига олувчи нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш талаб этилиши мумкин. Инфекция қўзғатувчисининг амоксициллинга сезгирлиги исботланган ҳолларда расмий йўриқномаларга мувофиқ Амклавдан амоксициллинга ўтиш масаласини кўриб чиқиш керак. Агар тахмин қилинаётган қўзғатувчилар клавулонат кислотасининг ингибиция қилувчи таъсирига сезгир бета-лактамазаларга боғлиқ бета-лактам препаратларга резистентликка эга бўлишининг юқори хавфи мавжуд бўлса, препаратнинг ушбу дори шаклини қўллаб бўлмайди. Т>МИК (минимал ингибиция қилувчи концентрация) бўйича хусусий маълумотлар йўқлиги туфайли, ўхшаш перорал дори шаклларини баҳолаш натижалари эса чегаравий аҳамиятга эгалиги туфайли, ушбу дори шакли (қўшимча амоксициллинсиз) С.пҳеумониаэ нинг пенициллинга резистент штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш учун потенциал тўғри келмайди. Буйрак функциясини бузилиши ёки юқори дозаларда даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин. Инфекцион мононуклеозга гумон бўлган ҳолларда Амклав билан даволашдан сақланиш керак, чунки кўрсатилган касаллик фонида амоксициллин қўлланилгандан кейин қизамиқсимон тошмалар кузатилган. Амоксициллин билан даволаш вақтида аллопуринолни ёндош даволаш тери аллергик реакцияларини ривожланиши эҳтимолини потенциал оширади. Препаратни узоқ вақт қўллаш сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши мумкин. Даволашни бошида иситма ва пустулаларни пайдо бўлиши билан кечувчи тарқалган эритема ривожланиши ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз (ЎТEП) нинг потенциал симптоми бўлиб ҳисобланади. Бундай реакция Амклав билан даволашни тўхтатишни талаб этади ва амоксициллинни кейинги юборишлари учун қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларни эҳтиёткорлик билан даволанади. Жигар томонидан нохуш кўринишлар асосан эркаклар ва кекса пациентларда кузатилган ва узоқ вақт даволаш билан потенциал боғлиқ бўлган. Бу нохуш кўринишларлар болаларда жуда кам ҳолларда кузатилган. Пациентларнинг барча гуруҳларида белгилар ва симптомлар асосан даволаш вақтида ёки даволагандан кейин яқин орада ривожланади, лекин айрим ҳолларда улар даволаш тўхтатилгандан кейин бир неча хафта ўтгач намоён бўлади. Одатда улар қайтувчан характерга эга. Жуда кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи жигар томонидан оғир нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин. Улар деярли ҳар доим жиддий асосий касаллиги ёки жигарни шикастловчи дори препаратларни ёндош қабул қилган пациентлар орасида кузатилган. Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан амоксициллин билан даволаш фонида кузатиладиган антибиотик-ассоциацияланган колит ҳолатлари енгилдан хаётга хавф солувчи оғирлик даражасигача ўзгариши мумкин. Антибиотикотерапиянинг ҳар қандай курси вақтида ёки у якунлангандан кейин диареяси бўлган пациентларда бу ташҳисни тахмин қилиш муҳим. Антибиотико-ассоциацияланган колит ривожланган ҳолларда Амклав билан даволаш дарҳол тўхтатилади, шифокорга мурожаат этилади ва тегишли даволаш ўтказилади. Бундай ҳолларда перисталтикани сусайтирувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас. Узоқ вақт даволаш вақтида аъзоларнинг турли тизимларини, шу жумладан буярк, жигар ва қон яратиш аъзолари функциясини мунтазам баҳолаш тавсия этилади. Протромбин вақтини қайтувчан ошиши мумкинлигини эътиборга олиш керак (антикоагулянтлар билан қабул қилганда қон ивиши кўрсаткичларини назорат қилиш керак). Антикоагуляциянинг кутилган даражасига эришиш учун перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда етишмовчилик даражасига қараб дозага тузатиш киритиш керак. Асосан парентерал даволаш фонида диурези пасайган пациентларда кам ҳолларда кристаллурия кузатилган. Амоксициллиннинг юқори дозалари билан даволаш вақтида амоксициллин-ассоциацияланган кристаллурия эҳтимолини камайтириш учун суюқликни етарли даражада истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовуққа катетер ўрнатилган пациентларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам текшириш керак. Глюкозурияни даволаш вақтида глюкозанинг даражасини баҳолаш глюкооксидаза билан ферментатив усуллар ёрдамида амалга оширилади, чунки ноферментатив усуллар баъзида сохта мусбат натижалар беради. Амклав таркибида клавулонат кислотасини мавжудлиги эритроцит мембраналари томонидан ИгГ ва албуминни носпецифик боғланишини чақириши мумкин, бу Кумбс синамасининг сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин. Препаратни қабул қилган пациентларда Аспергиллус га иммунофермент таҳлил (ИФТ) натижаларини мусбат натижалари кузатилган, уларда кейинчалик Аспергиллус чақирган инфекцияларни йўқлиги аниқланган. Аспергиллус га иммунофермент таҳлил доирасида ноаспергиллёз полисахаридлар ва полифуранозлар ўртасида кесишган реакциялар кузатилган. Амклав қабул қилаётган пациентларда таҳлилларнинг ижобий натижаси эҳтиёткорлик билан интерпретация қилиниши ва бошқа диагностик усуллар ёрдамида тасдиқланиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар Амклавда тератоген самараларни аниқламаган. Препаратни ҳомиладорликда, айниқса биринчи уч ойликда буюришдан сақланиш керак, фақат агар шифокор буни зарур деб ҳисобламаса. Амклавни лактация даврида буюриш мумкин. Сенсибилизация хавфдан ташқари, Амклав эмизикли болаларда ҳеч қандай бошқа нохуш самараларни чақирмайди. Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат автотранспорт ёки бошқа ҳаракатланувчи механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Флакон зич ёпилган бўлиши керак. Флакон ичига жойланган намютгич истеъмолга яроқсиз.

Меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар (қоринда оғриқ, диарея, қусиш), шунингдек сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Айрим ҳолларда буйрак етишмовчилигига олиб келувчи амоксициллин-ассоциацияланган кристаллурия ҳолатлари кузатилган. Буйрак функциясини бузилиши ёки юқори дозада даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин. Меъда-ичак томонидан симптомлар юзасидан сув-электролит мувозанатини тиклаш билан бир қаторда симптоматик даволаш ўтказилиши мумкин. Амоксициллин ва калий клавулонати организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин.

Рецепт бўйича

15 таблеткадан флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.