Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Линезолид – 200 мг; 400 мг; 600 мг;
Тасир этувчи модда(ХПН):
Линезолид – 200 мг; 400 мг; 600 мг;
Препаратнинг савдо номи:
Амизолид
Фармакалогик гуруҳи:
Оксазолидинлар гуруҳига мансуб антибиотик.
Дори шакли:
плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
200 мг ли доза учун: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
400 мг ли доза учун: капсуласимон, икки томонлама қавариқ, оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
600 мг ли доза учун: овал, икки томонлама қавариқ, оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Оксазолидинлар гуруҳига мансуб антибиотик.
[J01XX08]
Ичга қабул қилинганидан сўнг линезолид меъда-ичак йўлларидан тез ва жадал равишда сўрилади.
Овқатланиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди.
Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 100% ни ташкил этади.
400 мг дозали плёнка қобиқ билан қопланган таблетка ичга (суткада бир марта ва 2 марта) қабул қилинганида қонда максимал концентрацияси (Смах) мувофиқ равишда – 8,1 ва 11 мкг/мл; максимал концентрациясига эришиш вақти (Цмах) – 1,52 ва 1,12 соат; фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдони (АУC) – 55,1 ва 73,4 мкг*соат/мл; ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 5,2 ва 4,69 соат; клиренси минутига 146 ва 110 мл ни ташкил этади.
600 мг дозали плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар (суткада бир марта ёки 2 марта) қабул қилинганида Смах мувофиқ равишда – 12,7 ва 21,2 мкг/мл; Цмах – 1,28 ва 1,03 соат; АУC – 91,4 ва 138 мкг*соат/мл; Т1/2 – 4,26 ва 5,4 соат; клиренси минутига 127 ва 80 мл ни ташкил этади.
Қонда препарат мувозанатли концентрациясига (Ссс) 2-3 кун давомида қўлланганида эришилади.
Перфузияси яхши бўлган тўқималарга тез тақсимланади.
Катта ёшдаги соғлом одамда Ссс эришилганида тақсимланиш ҳажми ўртача 40-50 л ни ташкил этади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши – 31% ни (концентрациясига боғлиқ эмас) ташкил этади.
Цитохром Р450 изоферментлари ин витро шароитларида линезолиднинг метаболизмида иштирок этмаслиги аниқланган.
Линезолид шунингдек цитохром Р450 нинг клиник жиҳатдан муҳим бўлган изоферментлари (CЙП1А2, CЙП2C9, CЙП2C19, CЙП2Д6, CЙП2Э1, CЙП3А4) нинг фаоллигини ингибиция қилади.
Метаболик оксидланиш 2 нофаол метаболитлар: гидроксиетилглицин (одамда асосий метаболит ҳисобланади ва ноферментатив жараёнлар натижасида ҳосил бўлади) ва аминоэтоксисирка кислотаси (камроқ миқдорларда ҳосил бўлади) метаболитларини ҳосил бўлишига олиб келади.
Шунингдек бошқа “кичик” нофаол метаболитлари ҳам таърифланган.
Линезолид буйраклар орқали гидроксиетилглицин (40%), ўзгармаган препарат (30-35%), ва аминоэтоксисирка кислотаси (10%) ҳолида чиқарилади.
Ичак орқали гидроксиетилглицин (6%) ва аминоэтоксисирка кислотаси (3%) ҳолида чиқарилади.
Болаларда линезолиднинг клиренси юқори бўлади ва ёшга ошиб борган сари пасайиб боради.
Аёлларда тақсимланиш ҳажми эркакларга нисбатан пастроқ, клиренси (20% га кам) ва плазмадаги концентрацияси юқорироқ бўлади.
Аёлларда ва эркакларда линезолиднинг Т1/2 аҳамиятли даражада фарқланмайди, дозалаш тартибига тузатиш киритиш зарурати йўқ.
Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) бўлган пациентларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди, чунки препаратни буйраклар орқали чиқарилиши ва креатинин клиренси ўртасида боғлиқлик йўқ.
3 соатлик диализ давомида препаратнинг 30% дозаси чиқарилганлиги сабабли, шундай даволаш олаётган пациентларда линезолидни диализ муолажасидан сўнг буюриш керак.
Енгил ва ўртача даражада жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда линезолиднинг фармакокинетикаси ўзгармайди, шу сабабли, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ.
Пневмония (касалхонадан ташқари ва гильза пневмония); тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (шу жумладан, ванкомицинга резистент штаммлари Энтероcоccус фаэcалис ва Энтероcоccус фаэcиум чақирган инфекциялар), сезгир анаэроб ва аэроб граммусбат микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.
Ўта юқори сезувчанлик, 3 ёшгача болалар (ушбу дори шакли учун) да қўллаш мумкин эмас.
Даволаниш вақтида анамнезида қон кетиши, анемия ёки тромбоцитопенияни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентлар, шунингдек бир вақтда қонда гемоглобиннинг даражасини ёки тромбоцитларнинг сонини пасайтириши мумкин бўлган препаратларни олаётган пациентлар ёки линезолидни 2 ҳафтадан ортиқ вақт давомида олаётган пациентларнинг конидаги тромбоцитлар сонини ва гемоглобиннинг даражасини назорат қилиш керак.
Пациентда диарея ривожланганида сохта мембраноз колит ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак.
Ҳомиладорликда она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина линезолидни қўллаш мумкин.
Линезолидни она сути билан ажралиб чиқиши номаълум, шунинг учун препарат оналарга эмизикла даврда буюрилганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ишлаб чиқарувчининг оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 200 мг, 400 мг ва 600 мг дан 10 таблеткадан полвинил плёнка ва лакланган босма алюмин фолгали контур уяли ўрамда.
10, 14, 20, 24, 30, 50 ёки 100 таблетка биринчи марта очиш назорати бўлган бураладиган қопқоқли полимер банкада.
Банкада қолган бўшлиқ тиббий пахта билан тўлдирилади.
Банкага ёрлиқли қоғоздан ёки полимер материаллардан тайёрланган, ўзи елимланадиган ёрлиқ елимланади.
1, 2, 3, 5, 6 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
1 банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланаган.