Амитриптилинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: амитриптилин гидрохлориди – 10 мг; ёрдамчи моддалари: силак И (лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза), натрий гликолят крахмали, талк, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати, Табcоат ТC-мовий.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амитриптилин

Препаратнинг савдо номи:

Амитриптилин

Фармакалогик гуруҳи:

Антидепрессант

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

амитриптилин 10 мг: мовий, думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар. амитриптилин 25 мг: тўқ сариқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан  қопланган таблеткалар.

Антидепрессант

N06AA09

Амитриптилин меъда-ичак йўлларидан тез ва яхши сўрилади. Амитриптилиннинг биокираолишлиги 30-60% ни, унинг метаболити – нортриптилинники – 46-70% ни ташкил этади. Ичга қабул қилинганидан сўнг қонда максимал концентрациясига 6 соатдан кейин эришилади. Қон томирларда 95% оқсиллар билан боғланади. Триптилин хам гистометатик тўсиқлар, шу жумладан йўлдош тўсиғи орқали осон ўтади, кўкрак сутига ўтади.

Турли этиологияли депрессия. Тунги энурез (ёрдамчи даволаш), органик патологиялар истисно қилинганида, шунингдек бошқа усуллар билан даволаш самарасиз бўлган ҳолда қўлланади.

Амитриптилин МНТ га сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи дори воситаларнинг (шу жумладан барбитурат, этанол) таъсирини кучайтириши мумкин. Микросомал оксидланиш индукторлари (барбитуратлар, карбамазепин) бир вақтда қўлланганида плазмада амитриптилиннинг концентрациясини пасайтирадилар. Далачой билан бир вақтда қўлланганида, плазмада амитриптилиннинг концентрациясини пасайтиради. Амитриптилин МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида гиперпиретик криз, оғир тиришишлар ва хатто ўлим ривожланиши мумкин. Амитриптилин антихолинергик препаратлар, симпатомиметиклар, шу жумладан адреналин ва ноадреналиннинг таъсирини кучайтиради. Трициклик антидепрессантлар (шу жумладан, амитриптилин) ва нейролептиклар метаболизмни ўзаро ингибирланишига олиб келишини ҳисобга олиш керак. Бунда тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайиши амалга ошади. Циметидин, метилфенидат, антипсихотик препаратлар, калций каналларининг блокаторлари билан бир вақтда қўлланганида амитриптилиннинг метаболизми секинлашиши, қон плазмасида унинг концентрацияси ошиши ва токсик самаралари ривожланиши мумкин. Амитриптилин ҚТ оралиғини узайтирадиган препаратлар, шу жумладан антиаритмик (хинидин), антигистамин препаратлари, астемизол ва тероренадин, баъзи антипсихотик препаратлар (пимозид ва сертиндол), цизаприд, галофантрин ва солатол билан бир вақтда қўлланганида паравентрикуляр аритмиялар ривожланиши мумкин.

Тиришишлари (электроталваса даволаш даврида), сийишни қийинлашиши, жигар касалликлари (оғир даражадаги бузилишларда қўллаш мумкин эмас), юрак қон томир тизими касалликлари (айниқса, аримияларда), қалқонсимон безнинг гиперфункцияси феохромонитома, қандли диабет, тутқаноқ, психозлари (психотик симптомлари зўрайиши мумкин) ёпиқ буйракли глаукома, ўткир порфирияси бўлган пациентларга Амитриптилинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Маниакал беморларга ва ўз жонига қасд қилишга уринган пациентларга Амитриптилинни буюриш мумкин эмас. Наркоз ўтказиш лозим бўлган пациентларга амитриптилинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, (аритмия ва гипотензияни ривожланиш хавфи ошади). Кекса одамлар ва ўсмирларга препаратни кам дозаларда қабул қилиш тавсия этилади. Препарат бекор қилинганида дозасини аста секин камайтириш керак. Препарат тўсатдан бекор қилинганида, препаратнинг дозаси ва қўллаш давомийлигига қараб, бекор қилиш синдромини ривожланиш хавфи намоён бўлади. Даволаниш вақтида алкогол истеъмол қилишдан сақлаш керак. Глюкоза ёки лактозанинг сўрилишини бузилиши, галактоземия ёки лактоза етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки препаратнинг 1 таблеткаси 20,43 мг лактоза сақлайди. Амитриптилин ва антихолинергик препаратларни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак. Симпатомиметик воситалар, шу жумладан адреналин, эфедрин, изопреналин, норадреналин, фенилефрин, фенилпропаноламин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Амитриптилинни адреналин ёки норадреналин билан бир вақтда қўллаш артериал гипертензияни ривожланишига ва юрак ритмини бузилишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида амитриптилинни жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: марказий нерв тизимини сусайиши ёки қўзғалиши. Антихолинергик (тахикардия, шиллиқ қаватларни қуриши, сийишни камайиши) ва кардиотоксик (аритмиялар, гипотензия, юрак етишмовчилиги) таъсирларини яққол номоён бўлиши, тиришилар, галлюцинациялар, делирий, кома, гипертемия бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволашни ўтказиш. Агар амитриптилин ичга қабул қилинган бўлса, иложи борича тезроқ меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Нафас ва юрак қон томир тизимининг фаолиятини тутиб туришга қаратилган чораларни кўриш керак. 3-5 кун давомида юрак фаолиятини мониторингини ўтказиш тавсия этилади. Адреналин қўллаш мумкин эмас. Тиришилар кузатилганида вена ичига диазепам юборилади. Оғир даражадаги холинолитик симптомларда (аритмия, кома) кузатилганида м/и ёки в/и га 0,5-2 г физостигмин юборилади. Гемодиализ ва жадаллаштирилган диурез самарасиз. Даволашни касалхонада ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

10 та таблетка стрипда. 5 ёки 10 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. По 10 таблеток блистерда. 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.