Аминосол–Нео Ерецепт билан

Таркиби:

1 л эритма сақлайди Таъсир этувчи моддаларМиқдориЛ–изолейцин5,00 гЛ-лейцин7,40 гЛ-валин6,20 гЛ-лизин(Л-лизин моноацетати шаклида 9,13 г)6,60 гЛ-метионин4,30 гЛ-треонин4,40 гЛ-фенилаланин5,10 гЛ-аланин15,00 гЛ-аргинин12,00 гГлицин14,00 гЛ-гистидин3,00 гЛ-пролин15,00 гЛ –триптофан2,00 гЛ-олма кислотаси9,280 гНатрий глицерофосфати9,4530 гКалций хлор0,735 гМагний хлориди гексагидрати(сувсиз 0,286 г)1,017 гКалий гидроксиди1,683 гЁрдамчи моддалар: НаОҲқ.сИнекция учун сув1000 мл гачаИонли таркиб: На+60 ммолК+30 ммолCа++5 ммолМг++5 ммолCл–20 ммолАцетатлар45 ммолМалатлар69,2 ммолГлицерофосфатлар30 ммолEнергетик қиймати:1900 кДж/л ёки 440 ккал/лНазарий осмолярлиги:1137 мОсм/л

Препаратнинг савдо номи:

Аминосол–Нео Е

Фармакалогик гуруҳи:

парентерал озиқлантириш учун восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

рангсиздан то оч–сариқ ранглигача бўлган тиниқ эритма.

парентерал озиқлантириш учун восита.

V05VA.

Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтезида ишлатилади. Бу жараёнда ишлатилмаган аминокислоталар дезаминланиш йўли билан мочевинани ҳосил қилади, сўнгра мочевина сийдик билан чиқарилади. Соғлом инсонларда аминокислоталарнинг ярим чиқарилиш даври 5-15 минутни ташкил қилади. Аминокислоталарнинг бир қисми биотрансформацияга учрамасдан ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Бундай ҳолатларда бу бирикмаларни қўллашдан кутилган самарага эришилмайди. Бу фармакокинетик ўзига хосликни, қонда аминокислоталарнинг концентрацияси кескин ошиб кетмаслигини олдини олиш учун препаратни етарли даражада секин юбориш йўли билан йўқотиш мумкин. Бундай юбориш йўли аминокислоталарни буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилишидан сақлайди.

Қисман ёки тўлиқ парентерал озиқлантириш (ёғли двигательларни қўшиш билан), шунингдек энтерал озиқлантиришнинг иложи бўлмаган ҳолларда, оқсиллар ва суюқликни йўқотилишини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади. Гастроинтестинал касалликларнинг оғир ҳолларида (обструкция, кам сўрилиш, ичакнинг яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичакнинг оқма йўллари), гиперметаболик ҳолатлар (жароҳатлар куйишлар, сепсис) ва парентерал озиқлантиришни талаб этувчи бошқа ҳолатларда (хавфли ўсма касалликларида, операцияга тайёргарликда ва жарроҳлик аралашувидан кейин) қўлланади.

АМИНОСОЛ-НЕО Е вена ичига инфузия кўринишида, бирон бир марказий вена орқали юбориб қўлланади. Доза метаболик бузилишларнинг оғирлиги ва организмнинг аминокислоталарга ва электролитларга бўлган  эҳтиёжига мувофиқ шахсий равишда белгиланади. Максимал рухсат этилган юбориш тезлиги соатига 1 мл /кг, максимал суткалик доза эса   20 мл/кг ни ташкил қилади. 70 кг вазнли одам учун препаратнинг максимал суткалик дозаси 1400 мл, тавсия этилган юбориш тезлиги минутига 20 – 35 томчи. Жигар етишмовчилигида дозалаш: жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар аминокислоталарнинг юқори миқдорини ўзлаштираолмайдилар ва шунинг учун уларнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжи – суткада 0,8–1,1 г/кг ни ташкил қилади, бу, Аминосол Нео Е эритмасига қайта ҳисобланганда суткада 8-11 мл/кг га тўғри келади.

Метаболик ацидоз, оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги, шок, гипокция,  декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Препарат таркибига кирувчи аргинин фосфатлар концентрациясини камайишига ва плазмада калий концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар айниқса қандли диабети бўлган беморларда яққол ривожланган. Кислота – ишқор ва электролит ҳолатини, организмда суюқлик мувозанатини  ва буйраклар фаолиятининг ҳолатини доимо назорат қилиш лозим. Гипонатриемия мавжуд бўлса, ушбу эритмани буюришда, плазмда натрий концентрациясини назорат қилиш зарур. АМИНОСОЛ НЕО Е, айниқса қандли диабети бўлган беморларда ва стресс ҳолатидаги беморларда гиперкалиемияни чақириши мумкин. Гиперкалиемия аниқланганида “Дозани ошириб юборилиши” бўлимида таърифланган фармакологик тўғрилаш ўтказилади. Стандарт озиқлантириш қўшиб буюрилганда, мутаносибликка эътибор бериш лозим. Шикастланмаган флакондан фақат тиниқ эритмани қўллаш лозим!

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Ёруғликдан ҳимояланган, 15ºС дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, титроқ, “қон қуйилишлари”, кўп терлаш, иситма, тахикардия. Юқори тезликда юборилганида гиперволемия ва плазманинг электролит таркиби бузилиши мумкин. Юқори хавф гуруҳига мансуб пациентларда ўпка шиши ва чап қоринча етишмовчилиги, гипераммониемия ва жигар энцефалопатияси (асосан жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда) ривожланиши мумкин. Даволаш: инфузияни дарҳол тўхтатиш лозим; биокимёвий кўрсаткичлар, нафас ва юрак – қон томир тизими фаолиятини мониторингини таъминлаш керак. Специфик антидоти йўқ. Даволаш симптоматик. Гиперкалиемияда – 200–500 мл 10% глюкоза эритмаси ҳар 3–5 г глюкозага 1–3 ТБ дозадаги инсулин билан инфузия қилинади. Қониқарсиз натижа кузатилганида, ион алмашинув қатронлари эритмаси ва гемодиализни буюриш кўрсатилган. Дозани ошириб юборилишнинг симптомлари тўлиқ йўқолганидан кейин, қуйиш тезлигини ва дозани камайтириб инфузияни янгилаш мумкин.

Рецепт бўйича

10% инфузия учун эритма. 500 мл дан эритма, резина, металл ва пластмасса, қопқоқ билан беркитилган, биринчи очиш назорати бўлган, ИИ гидролитик гуруҳи шиша флаконда. 1 флакон пластик тутқич ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 10 флакондан пластик тутқич ва тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида (стационарлар учун).

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.