Аминосол–Неорецепт билан

Таркиби:

Таъсир этувчи модда10% ли эритма15% ли эритмаЛ – изолейцин5,00 г5,20 гЛ-лейцин7,40 г8,90 гЛ-валин6,20 г5,50 гЛ-лизин6,60 г11,10 г(Л-лизин моноацетати шаклида9,31 г)15,66 г)Л-метионин4,30 г3,80 гЛ-треонин4,40 г8,60 гЛ-фенилаланин5,10 г5,50 гЛ-аланин14,00 г25,00 гЛ-аргинин12,00 г20,00 гГлицин11,00 г18,50 гЛ-гистидин3,00 г7,30 гЛ-пролин11,20 г17,00 гЛ-серин6,50 г9,60 гЛ-тирозин0,40 г0,40 гТаурин1,00 г2,00 гЛ –триптофан2,00 г1,60 гЁрдамчи моддалар:Цинка кислотаси (99,8 %)қ.с.4,20 гЛ-олма кислотаси–қ.с.Инекция учун сув1000 мл гача1000 мл гачаЭнергетик қиймати1680 кДж/л400 ккал/л2520 кДж/л600 ккал/лНазарий осмолярлиги990 мосмол/л1505 мосмол/лрН5.5- 6.55.5- 6.5

Препаратнинг савдо номи:

Аминосол–Нео

Фармакалогик гуруҳи:

парентерал озиқлантириш воситаси – аминокислоталар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки оч – сариқ рангли, ёки оч-жигарранг рангли эритма.

парентерал озиқлантириш воситаси – аминокислоталар.

[V05VA01].

Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтезида ишлатилади. Бу жараёнда ишлатилмаган аминокислоталар, дезаминланиш йўли билан мочевинани ҳосил қилади ва дезаминланади, сўнгра у сийдик билан чиқарилади. Соғлом инсонларда аминокислоталарнинг ярим чиқарилиш даври 5-15 минутни ташкил қилади. Аминокислоталарнинг бир қисми биотрансфармацияга учрамасдан ва ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Бундай ҳолатларда препаратни қўллашдан, кутилган самарага эришилмаслиги мумкин. Бу фармакокинетик ўзига хос хусусиятини, қонда аминокислоталарнинг концентрацияси кескин ошиб кетмаслигини олдини олиш учун препаратни етарли даражада секин юбориш йўли билан йўқотиш мумкин. Бундай  юбориш йўли аминокислоталарни буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилишидан сақлайди.

Аминасол–Нео инфузия учун эритма тўлиқ ёки қисман парентерал озиқлантириш учун ёғ двигательларини, углеводлар ва электролитлар билан бирга қўлланилади, шунингдек энтерал озиқлантиришнинг иложи бўлмаган ҳолларда, оқсил ва суюқлик танқислигини олдини олиш ва бартараф этиш учун қўлланилади: меъда-ичак йўлларининг оғир касалликлари (ичак тутилиши, перитонит, малабсорбция, ичакнинг оғир яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичак оқма йўллари);гиперметаболик ҳолатлар (жароҳатлар, куйишлар, сепсис);перорал ёки энтерал озиқлантиришнинг иложи бўлмаган, ёки етарли бўлмаган бошқа ҳолатлар (асабий анорекция, онкологик касалликлар, операцияга тайёрлаш даври, операциядан кейинги давр).

Аминосол-Нео вена ичига инфузия кўринишида бирон бир марказий веналар орқали юбориб қўлланади. Доза метаболик бузилишларнинг оғирлиги ва организмнинг аминокислоталарга бўлган  эҳтиёжига мувофиқ шахсий равишда белгиланади. 10% ли эритма: Катталар учун ўртача суткалик доза суткада 10-20 мл/кг ни ташкил қилади, бу суткада      1-2 г аминокислота/кг га мувофиқдир. Максимал рухсат этилган юбориш тезлиги соатига 1 мл /кг, максимал суткалик доза эса, 20 мл/кг ни ташкил қилади. 15% ли эритма: Катталар учун ўртача суткалик доза суткада 6,7-13,3 мл/кг ни ташкил қилади, бу суткада 1-2 г аминокислота/кг га мувофиқдир. Максимал рухсат этилган юбориш тезлиги соатига 0,67 мл /кг, максимал суткалик доза эса, 13,3 мл/кг ни ташкил қилади. 70 кг вазнли одам учун препаратнинг максимал суткалик дозаси 470-930 мл ни, тавсия этилган юбориш тезлиги минутига 16 томчини ташкил қилади. Буйрак етишмовчилигида дозалаш: гемодиализда бўлмаган пациентларга суткада оқсилларни 0,6-1,0 г/кг дозада юбориш тавсия этилади. Гемодиализда бўлганларга эса- суткада 1,2-2,7 г/кг дозада юборилади. Жигар етишмовчилигида дозалаш: жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар аминокислоталарнинг юқори миқдорини ўзлаштираолмайдилар ва шунинг учун уларнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжи – суткада 0,8–1,1 г/кг ни ташкил қилади (10% ли эритма суткада 8-11 мл/кг ёки 155% ли эритма суткада 5,3-7,3 мл/кг).

Метаболик ацидоз, оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги, шок, гипокция, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Препарат таркибига кирувчи аргинин фосфатлар концентрациясини камайишига ва плазмада калий концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар айниқса қандли диабети бўлган беморларда яққол намоён бўлади. Инсулин аргинин томонидан чақирилган гиперкалиемияга тўсқинлик қилади, шунинг учун стресс ҳолатдаги беморларга, шунингдек қандли диабети (1 тур ва 2 тури каби) бўлган беморларга зарурати бўлганида қисқа таъсирли инсулинни 5-20% декстроза эритмаси билан 0,25-0,5 ТБ ни 1 г декстроза ҳисобида юбориш лозим. Катетеризация вақтида марказий венани қон қуйилиши билан кечувчи шикастланишида бактериал ва замбуруғли тромбофлебит юз бериши мумкин. Шикастланмаган флакондан фақат тиниқ эритмани қўллаш лозим! Фақат стационарда қўлланилсин!

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Ёруғликдан ҳимояланган, 15ºС дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, титроқ, “қон қуйилишлари”, кўп терлаш, иситма, тахикардия. Юқори тезликда юборилганида гиперволемия ва плазманинг электролит таркиби бузилиши мумкин. Даволаш: инфузияни дарҳол тўхтатиш лозим; биохимик кўрсаткичлар, нафас ва юрак – қон томир тизими фаолиятини мониторингини таъминлаш керак. Даволаш симптоматик. Дозани ошириб юборилишнинг белгиларини тўлиқ йўқолганидан кейин, қуйиш тезлигини ва дозани камайтириб, инфузияни қайтадан давом эттириш мумкин.

Рецепт бўйича

10% ёки 15%  ли инфузия учун эритма. ИИ гидролитик гуруҳи шиша флакони металл, резинали ва пластмассали, қопқоқ билан маҳкамланган биринчи очиш назорати бўлган 500 мл дан эритма. 1 флакон пластик тутгичи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.