Аминоплюс Срецепт билан

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Л-Треонин……………………………. 0.84 мг Л-Валин……………………….………       1.34 мг Л-Метионин…………….…………… 1.84 мг Л-Изолейцин………………………… 1.18 мг Л-Лейцин………………………….…  3.66 мг Л-Фенилаланин……………………… 1.00 мг Л-Триптофан……………………….…       1.00 мг Л-Лизин гидрохлориди………..……  5.00 мг Аскорбин кислотаси…………………       100.0 мг ёрдамчи компонентлар …………..…   қ.с.

Препаратнинг савдо номи:

Аминоплюс С

Фармакалогик гуруҳи:

аминокислоталар ва витаминлар.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун томчилар.

мева ҳидли, нордон-ширин таъмли, сарғиш-жигарранг рангли, қовушқоқ, тиниқ суюқлик.

аминокислоталар ва витаминлар.

A11G.

Сўрилиш: Ичга қабул қилинганда МИЙ дан яхши сўрилади (биокираолишлиги 96% дан кўпроқни ташкил этади). Аминокислоталар аввал жигарнинг портал венасига тушади ва кейинчалик тизимли қон оқимига тушади. Томир ичидаги бўшлиқдан аминокислоталар хужайралараро суюқликка қайта тақсимланади ва турли тўқималарнинг хужайраларига ташилади. Аскорбин кислотаси ингичка ичакда (ўн икки бармоқ ичак, қисман – ёнбош ичак) сўрилади. 200 мг гача доза оширилганда 70% гача сўрилади; доза кейинчалик оширилганда сўрилиш камаяди (50-20%). МИЙ патологияси (яра, қабзият, диарея), гижжа инвазияси, лямблиоз, янги мева шарбатларини ва сабзавот шарбатларини истеъмол қилиш, ишқорий ичимликлани ичиш – ичакда аскорбатнинг утилизациясини камайтиради. Ичга қабул қилгандан кейин Cмах га 4 соатдан кейин эришилади. Қон плазмаси ва тўқималардаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси беморнинг ёши, озиқланиш даражаси ва клиник ҳолатига боғлиқ бўлган тор диапазондаги эндоген механизмлар томонидан бошқарилади. Метаболизми: Аскорбин кислотаси асосан жигарда дезокциаскорбин ва кейинчалик шовулсирка ва дикетогулон кислотасигача метаболизмга учрайди. Тарқалган ён занжирли аминокислоталарнинг катаболизмидаги биринчи босқичлари умумий ҳисобланади, уларнинг кето-ҳосилаларини (БCКД) ҳосил қилиб, тегишли аминотрансфераза ва дегидрогеназалар орқали амалга оширилади. Бунда аминотрансферазаларнинг цитозол ҳам, митохондриал ҳам изоферментлари аниқланган. Уларнинг кейинги метаболизми фарқ қилади ва энг аввало якуний маҳсулотларни (глюкоза ва/ёки кетон таначаларини) ҳосил бўлишининг турли даражалари билан характерланади. Тарқалган ён занжирли аминокислоталарнинг катаболизми аллостерик ва ковалент механизмлар томонидан специфик бошқарилади. БCКД фосфорланишни ингибиция қилади ва дефорфорилизацияни фаоллаштиради, бу уларни хужайраларда мембрана структураларига таъсири асосида бўлади. БCКД ўзи метаболик фаоллигининг даражаси бўйича қуйидаги тақсимланишга эга: уларнинг кўп қисми скелет мушаклари (60-70%) ва ёғ тўқимасига (15-20%) тўғри келади ва оз миқдори жигарда (тахминан 10%) жойлашади. Тақсимланиши: Аминокислоталар энг аввало асосан скелет мушакларида ва жигарда тўпланади. Аскорбин кислотасида плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси паст (тахминан 25%). Лейкоцитлар, тромбоцитлар, сўнгра – барча тўқималарга осон киради; энг юқори концентрациялари без тўқималарида аниқланади. Гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти бези пўстлоғида, кўз эпителийсида, аралаш безларнинг оралиқ хужайраларида, тухумдонларда, жигарда, бош мияда, талоқда, меъда ости безида, ўпкада, буйракда, ичак деворида, юракда, мушакда, қалқонсимон безда тўпланади. Йўлдош орқали ўтади. Чиқарилиши: Аминокислоталарнинг ортиқча миқдори ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, ахлат, тер, кўкрак сути билан чиқарилади. Гемодиализда чиқарилади.

Болаларни ўсиши ва ривожланишида аминокислоталарнинг яққол танқислигини мувофиқлаштириш учун;Сурункали касалликлар ва метаболизмнинг катаболик варианти билан кечувчи бошқа холатларда танқислиги аниқланадиган биологик фаол компонентларнинг синтези учун зарур алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг манбаи сифатида;С гиповитаминози ва оқсил алмашинувини бузилишларини олдини олиш ва даволаш, организмни резистентлигини ошириш, шунингдек интоксикацияларда қўлланади.

Қўллаш усули: Дастлаб сув, сут ёки бошқа суюқ овқат билан суюлтирилади. Аниқ дозалаш учун пипеткадан фойдаланинг.

Препаратни кўрсатмалар ва дозалаш бўйича тавсияларга мувофиқ қўлланилганда ножўя кўринишлар кам ҳолларда кузатилади. Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, қизиб кетиш ҳисси ва терлаш кузатилади. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

Фаол компонентларга юқори сезувчанлик;Аминокислоталарнинг метаболизмини туғма бузилишлари, уремия билан кечувчи буйракларнинг қайтмас шикастланиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Аскорбин кислотасининг юқори дозалари парацетамолнинг сийдикдаги даражасини камайтиради ва қондаги даражасини оширади. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади. Қонда бензилпенициллинлар ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ ва шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади. Педиатрияда қўлланиши Болаларда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ. Препарат эмизикли болаларга буюрилганда тавсия этилган дозаларга риоя қилиш керак. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: аскорбин кислотасининг юқори дозалар ичга қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш, диарея кузатилган. Даволаш: симптоматик даволаш, дозани танлаш.

Рецепт бўйича

15 мл дан тегишли маркировкага эга тўқ рангли шиша флаконда. Препарат сақловчи флакон, ўлчов пипеткаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси жойланган картон қути.

2 йил.