АМИНОКАЛрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: калций (Калций карбонати кўринишида)……………..            400 мг (1000 мг) магний (Магний оксиди кўринишида)……………………            90 мг (150 мг) рух (Рух судьяи моногидрати кўринишида)…..…….. 5 мг (13.75 мг) Л-Лизин гидрохлориди…………………………………….            100 мг пиридоксин гидрохлориди…………………………………           1.5 мг холекалциферол………………………………………….. 200 ХБ (0.005 мг) ёрдамчи компонентлар……..…………………………..………   қ.с.

Препаратнинг савдо номи:

АМИНОКАЛ

Фармакалогик гуруҳи:

аминокислоталар, витаминлар ва минераллар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

бурчаклари думалоқлаштирилган тўғри бурчак шаклли, бир томони рискали, тўқ кўк рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

аминокислоталар, витаминлар ва минераллар.

A11AA02.

Препаратнинг фармакокинетикаси унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Лизин. Ичга қабул қилинганда МИЙ дан яхши сўрилади (биокираолишлиги 96% дан кўпроқни ташкил қилади). Аминокислоталар аввал жигарнинг портал венасига тушади ва кейинчалик тизимли қон оқимига тушади. Томир ичидаги бўшлиқдан аминокислоталар хужайралараро суюқликка қайта тақсимланади ва турли тўқималарнинг хужайраларига ташилади. Қон плазмаси ва тўқималардаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси беморнинг ёши, озиқланиш даражаси ва клиник ҳолатига боғлиқ бўлган тор диапазондаги эндоген механизмлар томонидан бошқарилади. Аминокислоталарнинг метаболизми буйраклар орқали чиқариладиган мочевинагача метаболизмга учрайдиган алфа-аминогуруҳни дезаминизацияси йўли билан амалга ошади. Аминокислота асосан скелет мушакларида (60-70%) ва ёғ тўқимасида (15-20%) ва жуда кам миқдорда жигарда (10%) тўпланади. Аминокислоталарнинг ортиқча миқдори ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади. Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини). Бутун ингичка ичак бўйлаб тез сўрилади, кўпроқ оч ичакда сўрилади. Фармакологик фаол метаболитларини (пиридоксал фосфати ва пиридоксаминофосфат) ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Пиридоксал фосфати плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Барча тўқималарга яхши киради; асосан жигарда, камроқ даражада – мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади. Йўлдош орқали киради, кўкрак сути билан ажралади. Ярим чиқарилиш даври 15-20 кун. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализда чиқарилади. Холекалциферол (Д3 витамини). Ингичка ичакда сафро мавжудлигида Д витаминининг қабул қилинган дозасининг 60-90% сўрилади. Холестазда сўрилиши аҳамиятли даражада камаяди. Сўрилгандан кейин калциферол хиломикронлар ва липопротеидлар таркибида лимфа ва қон плазмасида аниқланади. Организмда фаол метаболитлари ҳосил бўлади: жигарда – калцидиол, буйракларда – калцитриол. Д витамини ва унинг метаболитлари сафро билан ичакка чиқарилади, энтерогепатик циркуляцияга учраши мумкин. Д витамини ва унинг метаболитлари айниқса ёғ тўқималарида узоқ сақланади. Калций. Калцийнинг қабул қилинган дозасининг тахминан 25-50% асосан ингичка ичакнинг проксимал қисмида Д-витаминига боғлиқ транспорт механизми орқали фаол сўрилади, сўнгра алмашинадиган калций деполарига тушади. Организмдаги калций заҳираларининг 99% суяк ва тишларда бўлади, 1% хужайра ичидаги ва хужайра ташқарисидаги суюқликда бўлади. Қондаги кацийнинг тахминан 55% физиологик фаол ионлашган шаклда, тахминан 5% цитратлар, фосфатлар ва бошқа анионлар билан комплекс ҳосил қилади. Қон зардобидаги калцийнинг қолган 45% оқсиллар, асосан албумин билан боғланади. Калцийнинг тахминан 20% буйраклар орқали ва 80% – ичак орқали чиқарилади. Буйраклар орқали чиқарилиш даражаси калавачалар февральацияси ва каналчалар реабсорбциясига боғлиқ. Ичак орқали сўрилмаган калций ҳам, сафро ва панкреатик шира орқали ажраладиган сўрилган қисми ҳам чиқарилади. Магний. МИЙ да магнийнинг сўрилиши, магний тузларини меъда-ичакда пассив сўрилиши механизми туфайли, қабул қилинган дозанинг 50% ни ташкил қилади. Организмда магнийнинг 99% хужайра ичида бўлади. Хужайра ичидаги магнийнинг тахминан 2/3 қисми суяк тўқимасида тақсимланади, 1/3 қисми эса силлиқ ва кўндаланг-тарғил мушак тўқимасида бўлади. Магний асосан сийдик билан чиқарилади. Магнийнинг қабул қилинган дозасининг камида 1/3 қисми буйраклар орқали чиқарилади. Рух. Ичга қабул қилингандан кейин рухнинг тахминан 20% дан 65% гачаси ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда, 15% дан 21% гачаси – оч ичак ва ёнбош ичакда сўрилади. Қон плазмасидаги минерал даражасининг чегаравий миқдори қабул қилингандан 120 минутдан кейин аниқланади. Эритроцитлар, лейкоцитлар, мушак толалари, суяклар, жигар ва буйрак тўқималари, кўз тўр пардаси, шунингдек безларда – меъда ости бези ва простата безида тўпланади. Қон протеинлари (асосан албуминлар) билан боғланади. Чиқарилиши асосан ичак орқали (қабул қилинган миқдорнинг тахминан 90%), шунингдек қисман тер безлари ва сийдик чиқариш тизими орқали амалга ошади.

Калций ва/ёки Д3 витаминини танқислигини олдини олиш ва даволаш;Ўсмирлар, ҳомиладорлик ва эмизиш давридаги аёлларда калций ва микроэлементларни ўрнини тўлдириш;Остеопорозни (менопаузадаги, сенил, стероид, идиопатик ва бошқа) олдини олиш ва мажмуавий даволаш;Остеопороз асоратлари (суякларни синиши) ни даволашда қўлланади.

Ичга буюрилади. 1 таблеткадан суткада 2 марта. Калций ва микроэлементлар танқислигига қараб. Камида 3-4 ой қабул қилиш тавсия этилади.

Препаратни кўрсатмалар ва дозалаш бўйича тавсияларга мувофиқ қўлланилганда ножўя кўринишлар кам ҳолларда кузатилади. Юқори дозаларда қўлланилганда диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, метеоризм, жиғилдон қайнаши), дегидратация, терлаш, летаргия, иштаҳани йўқолиши, қоринда оғриқ, чанқоқлик, полиурия, қон плазмасида электролитлар дисбаланси, буйрак етишмовчилиги кузатилади. Гиперкалциемия, гиперкалциурия (қон ва сийдикда калцийнинг даражасини ошиши) ва алкалоз ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Гиперкалциемия (қонда калцийнинг даражасини ошиши);Гиперкалциурия (сийдикда калцийнинг даражасини ошиши);Фаол компонентларга юқори сезувчанлик;Д витамини гипервитаминози;Аминокислоталарнинг метаболизмини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас;Нефролитиаз, уремия билан кечувчи буйракнинг қайтмас шикастланиши, оғир ва ўткир буйрак етишмовчилиги, буйракнинг оғир паренхиматоз шикастланиши;Фаол аутоиммун жараёнлар, айниқса иммун энцефалитда қўллаш мумкин эмас.

Тиазид қатори диуретиклари билан бир вақтда қабул қилинганда рухни буйраклар орқали чиқарилиши тезлашади, шунингдек гиперкалциемия пайдо бўлиши хавфи ошади, чунки калцийнинг каналчалар реабсорбциясини оширади. Фуросемид ва бошқа ҳалқали диуретиклар аксинча, калцийни буйраклар орқали чиқарилишини оширади. Юрак гликозидлари ва/ёки диуретиклар билан бир вақтда даволаганда ЭКГ  ва клиник ҳолатни назорат қилиш, шунингдек қон зардобида калций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш керак, чунки калций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самараларини кучайтириши мумкин. Глюкокортикостероидлар калцийнинг сўрилишини камайтиради, шунинг учун глюкокортикостероидлар билан даволаш АМИНОКАЛ препаратининг дозасини оширишни талаб этиши мумкин. Колестирамин препаратлари ёки минерал ёки ўсимлик мойлари асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда даволаш АМИНОКАЛ препаратининг сўрилишини камайтириши мумкин. Фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўллаганда холекалциферолнинг фаоллигини камайиши мумкин. Леводопанинг фаоллигини пиридоксин томонидан ингибиция қилинади. Препарат атенолол, бифосфонатлар, натрий фториди, хинолонлар ва тетрациклинларнинг сўрилишини камайтиради, шунингдек верапамилнинг таъсирини сусайтиради. Хелатация қилувчи воситалар, шу жумладан темир ва пенициллинамин билан бирга қўлланилганда рухнинг сўрилиши пасаяди. АМИНОКАЛ препаратини шунга ўхшаш компонентлар сақловчи витамин-минерал комплекслар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди (дозани ошириб юборилиши хавфи туфайли). Бошқа препаратни қабул қилиш орасидаги интервал камида 3 соат бўлиши керак.

Сурги воситалари, алкоголни тез-тез истеъмол қилганда, жадал жисмоний ва руҳий юкламаларда магнийга бўлган эҳтиёж ошади, бу организмда магний танқислигига олиб келиши мумкин. Оксалатлар (шовул, исмалоқ) ва фитин (ёрмалар) сақловчи озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиш калцийнинг сўрилишини камайтиради, шунинг учун АМИНОКАЛ ни шовул, исмалоқ, ёрмаларни қабул қилгандан кейин 2 соат ўтгач қабул қилиш керак. Гиперкалциемия ривожланиши хавфи туфайли, остеопороз бўлган иммобилизация қилинган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик ва лактация даврида АМИНОКАЛ препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Педиатрияда қўлланиши Болаларда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ. 3 ёшгача бўлган болаларда таблеткалар қўлланилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Буйрак фаолияти нормал бўлганда магнийни ичга қабул қилганда дозани ошириб юборилиши одатда токсик реакциялар пайдо бўлишига олиб келмайди. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа манбалардан холекалциферолни қўшимча тушишини эътиборга олиш керак. Симптомлари: анорекция, чанқоқлик, полиурия, иштаҳани пасайиши, бош айланиши, ҳушдан кетиш ҳолатлари, холсизлик, кўнгил айниши, қусиш, гиперкалциурия, гиперкалциемия, гиперкреатинемия. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда қон томирлар ва тўқималар калцинози. Даволаш: регидратация (организмга кўп миқдорда суюқлик юбориш), ҳалқали диуретиклар (масалан, фуросемид), глюкокортикостероидлар, калцитонин, бифосфонатларни қўллаш. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитонеал диализ зарур. Дозани ошириб юборилиши белгилари пайдо бўлганда шифокорга мурожаат этинг. Дозани ошириб юборилишининг клиник симптомлари ривожланган ҳолларда қонда калций ва креатинин концентрациясини аниқлаш керак. Қон зардобида калций ва креатинин концентрацияси ошган ҳолларда препаратнинг дозасини камайтириш ёки даволашни вақтинча тўхтатиш керак. Суткада 7,5 ммол (суткада 300 мг) дан юқори гиперкалциурия ҳолатларида дозани камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан тегишли маркировкага эга икки қаватли алюмин блистерда. 3 блистер ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси жойланган картон қути.

2 йил.