Аминалон.рецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гамма-амино мой кислота – 250 мг; ёрдамчи моддалар: қанд упаси, повидон, магния стеарати, опадрай ИИ (шу жумладан поливинил спирти, талк, макрогол 3350 (полиетиленгликол), лецитин (соя ёғидан олинган), титан диоксид Е 171), шакар, нон тайёрлашда ишлатиладиган буғдой уни, магния карбонат асоси, титан диоксиди Е 171, асалари муми, модельдан олинадиган қаттиқ парафин, рафинатланган кунгабоқар мойи.

Препаратнинг савдо номи:

Аминалон.

Фармакалогик гуруҳи:

психостимулятор ва ноотроп воситалар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар 250 мг

оқ ёки деярли оқ рангли, икки томони қавариқ қобиқ билан қопланган таблеткалар

психостимулятор ва ноотроп воситалар.

N03AG03.

бош мияда қон айланишини бузилишини ўтказгандан кейинги ҳолат ва бош мия жароҳатлари;психоорганик синдром;атеросклеротик, гипертоник ва алкоголли энцефалопатия;болалар церебрал фалажи ва болаларда туғруқ жароҳатлари оқибатларини мажмуавий даволаш таркибида;болаларни ақлий ривожланишдан орқада қолиши;кинетозлар (денгиз ва ҳаво касаллиги) да қўлланади.

Овқатдан олдин ичга қабул қилинади. Катталарга ва 7 ёшдан ошган болаларга ичга 0,5-1,25 г дан кунига 3 марта буюрилади. Суткалик доза – 1,5-3 г. 6 ёшдаги болаларга – суткада 2,0-3,0 г (8-12 таблетка) дан 3 марта қабул қилинади. Даволаш курси камида 2-3 ҳафта (оптимал 2-4 ой) ни ташкил этади. Зарур бўлган ҳолларда даволаш курси йилда 1-2 марта такрорланади. Кинетозларни даволашда сафардан олдин катталарга 0,5 г (2 таблетка) дан, болаларга 0,25 г (1 таблетка) дан кунига 3 марта 3-4 сутка давомида қабул қилинади.

кўнгил айниши, қусиш, диспептик кўринишлар;тана ҳароратини ошиши, қизиб кетиш ҳисси;уйқусизлик;артериал босимни лабиллиги.

аминалонга юқори сезувчанлик;6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бензодиазепин ҳосилалари, тутқаноққа қарши, седатив-гипнотик воситалар билан бир вақтда қўлланганида МНТнинг фаолиятига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Гепотензив препаратлар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг самарасини кучайтиради. Винпоцетин, нимодипин, ницерголин билан бирга қўлланганда кекса ёшдаги пациентларда гипотония фонида бош мияда гипоперфузия ривожланиш сабабли гипотония ривожланиши ва бош мияда қон айланишини бузилиши ёмонлашиши мумкин.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари Артериал босим лабиллиги бўлган пациенларни аминалон билан даволанишнинг биринчи кунларида артериал босим аҳамиятли даражада тебраниш мумкинлигини сабабли алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик ва лактация даврида аминалонни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Препаратни автотранспортни ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари Аминалонни қўллаш вақтида автотранспортни ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Аминалоннинг токциклиги паст. Интоксикация симптомлари бир вақтнинг ўзида аминалоннинг ҳаддан ташқари юқори дозалари (10-20 г дан кўп) қўллагандагина ривожланади ва қуйидаги симптомлар: қўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, тана ҳароратини ошиши, бош оғриғи, уйқучанлик ва брадикардия билан характерланади. Даволаш. Специфик антидоти йўқ. Ёрдам чоралари препаратни бекор қилиш, меъдани фаоллаштирилган кўмир билан ювиш, ўраб олувчи воситалар (диосмектит, крахмал шилимшиғи) буюриш, кузатилган бузилишларни бартараф қилишга қаратилган тутиб турувчи ва симптоматик даволашни ўз ичига олади.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 5 ёки 10 контур уяли ўрам илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.