Амиксин

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тилорон – 60,0 мг ёки 125,0 мг; ёрдамчи моддалар: ядроси: картошка крахмали – 25,500 мг ёки 46,000 мг, микрокристалл целлюлоза – 60,000 мг ёки 120,000 мг, повидон (повидон К30) – 1,500 мг ёки 3,000 мг, калций стеарати – 1,500 мг ёки 3,000 мг, кросскармеллоз (кроскармеллоза натрий) – 1,500 мг ёки 3,000 мг; қобиғи: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 3,4050 мг ёки 6,8100 мг, титан диоксиди – 1,7815 мг ёки 3,5630 мг, макрогол (полиетиленгликол-4000) – 0,4565 мг ёки 0,9130 мг, полисорбат-80 (твин-80) – 0,0570 мг ёки 0,1104 мг, хинолин сариғи бўёвчиси (Е 104) – 0,1235 мг ёки 0,2470 мг, шафақ сариқ бўёвчиси (Е 110) – 0,1765 мг ёки 0,3530 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тилорон

Препаратнинг савдо номи:

Амиксин

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

тўқ-сариқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Синдирилганида тўқ-сариқ рангли, бироз тўқ-сариқ ва оқ рангли доғлари бўлишига йўл қўйилади.

вирусларга қарши восита.

J05AX

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги – 60% ни ташкил қилади. Препаратнинг тахминан 80% плазма оқсиллари билан боғланади. Препарат деярли ўзгармаган ҳолда ичак орқали (70%) ва буйрак орқали (9%) чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 48 соатни ташкил қилади. Препарат биотрансформацияга учрамайди ва организмда тўпланмайди.

7 ёшдан ошган болаларда: грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун қўлланади. Катталарда (18 ёшдан катталар): грипп ва ЎРВИ ни даволаш ва олдини олиш;А, В ва С вирусли гепатитларни даволаш;герпетик ва цитомегаловирусли инфекцияларни даволаш;инфекцион-аллергик ва вирусли энцефаломиелитларни (тарқалган склероз, лейкоэнцефалит, увеоэнцефалит ва бошқалар) мажмуавий даволаш таркибида;урогенитал ва респиратор хламидиозни мажмуавий даволаш таркибида;ўпка туберкулезини мажмуавий даволашда қўлланади.

Амикcин ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. 7 ёшдан ошган болалар учун: Гриппнинг асоратланмаган шакллари ва бошқа ЎРВИ – 60 мг дан кунига 1 марта даволаш бошланганидан кейинги 1-нчи, 2-нчи ва 4-нчи кунлари буюрилади. Курс дозаси – 180 мг (3 таблетка) ни ташкил қилади. Грипп ва ЎРВИ нинг бошқа асоратлари пайдо бўлганида – даволаш бошланганидан кейинги 1-нчи, 2-нчи, 4-нчи ва 6-нчи кунлари 60 мг дан буюрилади. Курслик доза – 240 мг (4 таблетка) ни ташкил қилади. Катталар учун (18 ёшдан катта): Грипп ва бошқа ЎРВИ ни даволаш учун – суткада 125 мг дан даволашнинг биринчи           2 куни, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан буюрилади. Курсга – 750 мг (6 таблетка) ни ташкил қилади. Грипп ва бошқа ЎРВИ ни олдини олиш учун – 6 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта 125 мг дан буюрилади. Курсга – 750 мг (6 таблетка) ни ташкил қилади. Герпетик, цитомегаловирусли инфекцияни даволаш учун – биринчи икки сутка 125 мг дан, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан буюрилади. Курслик доза – 1,25-2,5 г (10-20 таблетка) ни ташкил қилади. Вирусли А гепатитни носпецифик олдини олиш учун –6 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта 125 мг дан буюрилади. Вирусли А гепатитини даволаш учун – биринчи суткаларда 125 мг дан 2 марта, сўнгра     48 соат ўтгач 125 мг дан буюрилади. Курсга – 1,25 мг (10 таблетка) ни ташкил қилади. Ўткир В гепатитини даволаш учун – биринчи икки кунлари 125 мг дан, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг, даволаш курсига – 2 г (16 таблетка) буюрилади. В гепатитини давомли кечишида – 125 мг дан суткада 2 марта биринчи куни, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан буюрилади. Даволаш курсига 2,5 г (20 таблетка). Сурункали В гепатитида – даволашнинг бошланғич фазаси (2,5 г – 20 таблетка) – биринчи икки кун 125 мг дан кунига 2 марта, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг. Давом этиш фазаси (1,25 г – 10 таблеткадан 2,5 г – 20 таблеткагача) – ҳафтада 125 мг дан буюрилади. Амиксин® нинг курслик дозаси 3,75 г дан 5 г гача, даволаш давомийлиги, жараённинг фаоллик даражасини акс эттирувчи биокимёвий, иммунологик ва морфологик текширишларнинг натижаларига қараб, 3,5-6 ойни ташкил қилади. Ўткир С гепатитида – суткада 125 мг дан даволашнинг биринчи 2 кунлари, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан буюрилади. Даволаш курсига – 2,5 г (20 таблетка). Сурункали С гепатитида –  даволашнинг бошланғич фазаси (2,5 г – 20 таблетка) – биринчи икки кун 125 мг дан кунига 2 марта, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг . Давом этиш фазаси (2,5 г – 20 таблетка) – ҳафтада 125 мг дан буюрилади. Амиксин® нинг курслик дозаси 5 г, даволаш давомийлиги, жараённинг фаоллик даражасини акс эттирувчи биокимёвий, иммунологик ва морфологик текширишларнинг натижаларига қараб – 6 ойни ташкил қилади. Нейровирусли инфекцияларни мажмуавий даволашда – суткада 125-250 мг дан даволашнинг биринчи икки кунлари, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан буюрилади. Доза шахсий белгиланади, даволаш курси 3-4 ҳафтани ташкил қилади. Урогенитал ва респиратор хламидиозда – биринчи икки сутка 125 мг дан, сўнгра 48 соат  ўтгач 125 мг дан буюрилади. Курсли доза – 1,25 г (10 таблетка) ни ташкил қилади. Ўпка туберкулезини мажмуавий даволашда – даволашнинг биринчи икки суткасида 250 мг дан, кейинчалик 48 соат ўтгач 125 мг дан буюрилади. Курслик доза – 2,5 г (20 таблетка) ни ташкил қилади.

Аллергик реакциялар, диспепсик кўринишлар, қисқа муддатли этни увишиши кузатилиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 7 ёшгача бўлган болалар.

Антибиотиклар ва вирусли ва бактериал касалликларни даволашнинг анъанавий дори воситалари билан мутаносиб. Амиксин®ни антибиотиклар ва вирусли ва бактериал касалликларни даволашнинг анъанавий дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурат бўлганда эмизишни тўхтатиш керак. Транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат  транспорт воситаларни ва юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолиятларга салбий таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан химояланган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган хароратда.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилаш холлари номаълум.

Рецепциз – қобиқ билан қопланган таблеткалар 125 мг

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 60 мг, 125 мг. 6 ёки 10 таблеткадан контур уяли ўрамда; 10 таблеткадан полимер банкада. 1 контур уяли ўрамлар ёки 1 полимер банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.