Амикосолрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Флуконазол – 2 мг. Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Амикосол

Фармакалогик гуруҳи:

Замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

Инфузия учун эритма.

Тиниқ ёки бироз товланувчи рангсиз суюқлик ёки бироз сарғиш суюқлик.

Замбуруғларга қарши восита.

J02AC01

Вена ичига юборилгандан сўнг Амикосол организмнинг тўқима ва суюқликларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда Амикосолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори плазмадаги даражасининг мувофиқ равишда 80% га етади. Плазмадаги концентрацияси дозага тўғри пропорционал боғлиқ бўлади. Тўқсон фоизли мувозанатли концентрациясига суткада бир дозадан бир неча марта юборилгандан сўнг 4-5 кунга келиб эришилади. Биринчи куни одатдаги суткалик дозадан икки марта юқори дозани қўлланилиши, иккинчи кунга келиб, плазмада препаратнинг 90% ли мувозанатли концентрациясига яқин даражасига эришиш имконини беради. Тахминий тақсимланиш ҳажми организмдаги суюқликнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан Амикосолнинг озгина қисми (11-12%) боғланади. Ярим чиқарилиш даври – анча узоқ (30 соат). Амикосол организмдан асосан буйрак орқали чиқарилади; бунда юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Амикосолнинг клиренси креатинин клиренси билан тўғри пропорционал боғлиқликка эга. Периферик қонда метоболитлари аниқланмаган.

Амикосол қуйидаги касалликларни даволаш учун қўлланилади: Криптококкоз: криптококкли менингит, ўпка ва терининг криптококкли инфекциялари: ОИЦ билан хасталанган беморларда криптококкоз қайталанишларини олдини олиш, аъзоларни кўчириб ўтказишда ёки иммунитет танқислигининг бошқа ҳолатларида. Тарқалган кандидомикоз: кандидемия, диссеминацияланган кандидомикоз ва инвазив кандиоз инфекцияларининг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Шиллиқ қаватлар кондидомикози: оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач бронх ва ўпканинг ноинвазив инфекциялари, кандидурия. Вагинал кандидоз: ўткир ёки сурункали қайталанувчи шакли. Цитостатиклар ёрдамида кимётерапия ва нур муолажаси натижасида шундай инфекицяларга чалинишга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олидини олишда қўлланилади.

Амикосол инекция учун эритма кўринишида вена ичига томчилаб, минутига кўпи билан 20 мг (10 мл) тезликда юборилади. Вена ичига юборишдан капсулаларни қабул қилишга ўтишда ва аксинча суткалик дозани ўзгартиришнинг зарурати йўқ. Инфузия учун эритма қуйидаги эритувчилар билан мутаносиб: 20% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Хартман эритмаси, калий хлоридининг глюкоза эритмасидаги эритмаси, аминофузин, натрий хлориднинг изотоник эритмаси. Амикосолнинг инфузияларини трансфузиялар учун мўлжалланган оддий тизимлар орқали, юқорида санаб ўтилган суюқликлардан фойдаланилган ҳолда ўтказиш мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, ич кетиши, метеоризм, қоринда оғриқ, таъмни ўзгариши, қусиш, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гипербилирубинемия, аминотрансферазалар ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши, гепатит, гепатоцеллюляр некроз), шу жумладан ўлим билан якунланадиган ҳолатлар. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда – тиришишлар. Қон яратиш тизими аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз. Аллергик реакциялар: тери тошмалари, кам ҳолларда – кўп шаклли экссудатив эритема (жумладан, Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), анафилактоид реакциялар (жумладан, ангионевротик шиш, юз шиши, эшакеми, терини қичишиши). Юрак-қон томир тизими томонидан: Қ-Т интервалини узайиши, юрак қоринчалари хилпиллаши/липиллаши. Бошқалар: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Амикосолни прерпаратга ёки тузилиши бўйича унга яқин бўлган азол бирикмаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Терфенадин, астемизол ва цизапридни бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Антикоагулянтлар: Амикосол ва кумаринли антикоугулянтлар қабул қилаётган беморларда протромбин вақти синчков назорат қилиниши керак, чунки бу кўрсаткич ошиши мумкин. Перорал гипогликемик воситалар (сулфонилмочевина ҳосилалари): Амикосол сулфонилмочевина ҳосилаларини ярим чиқарилиш даврини узайтириши мумкин, шунинг учун улар бирга қўлланганда гипогликемияни ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Фенитоин: Амикосол ва фенитоинни бир вақтда қўлланиши фенитоиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли ошиши билан кечиши мумкин, бу эса унинг дозасини пасайтиришни талаб этади. Рифампицин: рифампицин ва Амикосол бир вақтда қабул қилинганда, Амикосолнинг максимал концентрацияси камаяди ва уни ярим чиқарилиш даври қисқаради, шунинг учун бирга қўллаш зарурати  туғилганда Амикосолнинг дозасини ошириш лозим. Рифабутин: Амикосол ва рифабутинни бир вақтда қўлланиши рифабутиннинг зардобдаги даражасини ошиши билан кечади, увеит ривожланиш эҳтимоли бор. Циклоспорин: Амикосол ва циклоспорин бир вақтда қўлланганда, циклоспорининг қондаги концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади, чунки бу ошиб кетиши мумкин. Терфенадин ва астемизол: терфенадин ёки астемизол билан бирга азол тузилишига эга замбуруғларга қарши воситаларни қабул қилган беморларда жиддий, ҳаётга хавф туғдирувчи аритмиялар вужудга келишини ҳисобга олиб, уларни бирга қўллаш мумкин эмас. Цизаприд: Амикосол ва цизапридни бир вақтда қабул қилиганда юрак томонидан ноҳуш реакциялар, шу жумладан юрак қоринчалари тахикардияси пароксизмлари таърифланган. Бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Зидовудин: бирга қўлланганда зидовудиннинг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин. Бундай мажмуани қабул қилаётган беморларни, зидовудиннинг ножўя таъсирларини аниқлаш мақсадида кузатиш лозим. Теофиллин: Амикосолни қабул қилиш креатининни қон плазмасидан клиренсининг ўртача тезлигини пасайишига олиб келади, демак, теофиллиннинг токсик таъсирини ривожланиши ва дозасини ошириб юборилиши хавфи ошади. Гарчи фармацевтик номутаносибликнинг аниқ ҳолатлари келтирилмаган бўлсада, инфузиядан олдин Амикосол эритмасини бошқа препаратларнинг эритмаси билан аралаштириш тавсия этилмайди. Цитохром Р450 тизими ёрдамида метоболизмга учрайдиган бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилаётган беморларда Амикосол қўлланганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Кам ҳолларда Амикосолни қўлланиши жигарга токсик таъсир билан, жумладан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда ўлим билан кечган. Жигар фаолиятини назорат қилиш лозим. Амикосолни қўлланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган жигарни шикастланиш белгилари намоён бўлганда препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Даволаш жараёнида қон кўрсаткичлари, буйрак фаолиятини назорат қилиб туриш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши юз берган ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Иммунодепрессияси бўлган беморларда тери тошмалари пайдо бўлганида пациентни синчков кузатиш лозим, тери реакцияси авж олган ҳолларда (Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдромини ривожланиш хавфи) даволашни тўхтатиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

препаратни ҳомиладорлик даврида, оғир, тарқалган ва ҳаёт учун потенциал хавфли бўлган замбуруғли инфекциялардан ташқари ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Симптомлари: галлюцинация, параноидал хулқ. Препаратнинг дозасини ошириб юборилган ҳолларида симптоматик даволашнинг ўзи етарли бўлиши мумкин. Амикосол асосан буйрак орқали чиқарилади: жадаллаштирилган диурез препаратни организмдан чиқарилишини тезлаштириши мумкин. Уч соатлик гемодиализдан сўнг Амикосолнинг қон плазмасидаги концентрацияси тахминан 50% га камаяди.

Рецепт бўйича

3 йил.