Амброксол РГ

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: амброксол гидрохлориди – 15 мг; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, этил спирти, қанд, нипагин, нипазол, ертути ҳидли хушбўй озуқа эссенцияси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амброксол гидрохлориди Дори шакли: сироп

Препаратнинг савдо номи:

Амброксол-РГ

Фармакалогик гуруҳи:

балғам кўчирувчи восита.

рангсиз ёки бироз сарғиш, ертути ҳидли тиниқ суюқлик.

балғам кўчирувчи восита.

K05SV06 Farmakologik xususiyatlari Yaqqol balg‘am ko‘chiruvchi ta’sirga ega mukolitik preparat. Preparat bronxlarning shilliq qavatining seroz hujayralarini rag‘batlantirishi hisobiga balg‘amni suyultiradi. Balg‘amning qovushqoqligini pasayishi balg‘amdagi mukopolisaxaridlarning depolimerizatsiyasi natijasida yuz beradi. Mukopolisaxaridlarning depolimerizatsiyasi, eng avvalo ularning molekulasidagi disulfid bog‘larni uzilishi bilan bog‘liq. Ambroksol xilpillovchi epiteliyning harakat faolligini kuchaytiradi, mukotsiliar transportni oshiradi, balg‘amning seroz va shilliq komponentlarining nisbatini me’yorlashtiradi. Gidrolizlovchi fermentlarni faollashtirib va Klark hujayralaridan lizosomalarni ajralib chiqishini kuchaytirib, balg‘amning qovushqoqligini pasaytiradi. Nafas yo‘llaridan balg‘amni chiqarilishini yengillashtiradi. Ambroksol alveolalarda surfaktant sintezi va sekretsiyasini oshirish yo‘li bilan o‘pkalarni prenatal rivojlanishini rag‘batlantiradi. Surfaktantning sintezi nafas tizimining surunkali kasalliklari natijasida pasayadi. Bundan tashqari, sirt faolligiga ega fosfolipidlar va yallig‘lanish oqsillari orasida hosil bo‘ladigan bog‘lar tufayli surfaktantning xususiyatlari o‘zgaradi. Surfaktant hosil bo‘lishini oshishi hisobiga preparat yallig‘lanishga qarshi ta’sir ko‘rsatadi, antioksidant hususiyatlarga ega va mahalliy immunitetni oshiradi. Ambroksolning ta’siri 30 minut davomida namoyon bo‘ladi va 6-12 soat davomida saqlanib turadi.

Ичга қабул қилинганидан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Смах) тахминан 0,3-0,5 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Препаратнинг тўпланиши аниқланмаган. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил этади. Тўқималарга тез киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГEТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда конъюгация йўли билан фармакологик фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 7-12 соат. Буйраклар орқали препаратнинг тахминан 90% чиқарилади. Қўлланилиши Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликларини (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, балғамнинг ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғи яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) муколитик даволашда қўлланади. Ўпкада ўтказилган операциядан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволашда, бронхоскопиядан олдин ва кейин, ўпка муковисцидозида қўлланади. Қўллаш усули ва дозалари Препаратни овқатдан кейин ичга қабул қилиш лозим. Даволаш вақтида кўп миқдорда суюқлик (шарбат, чой, сув) истеъмол қилиш керак, чунки у препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради. 2 ёшгача бўлган болаларга 2,5 мл (1/2 чой қошиқ) дан кунига 2 марта; 2 дан 5 ёшгача 2,5 мл (1/2 чой қошиқ) дан кунига 3 марта; 5 дан 12 ёшгача 5 мл (1 чой қошиқ) дан кунига 2-3 марта буюрилади; 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга биринчи 2-3 кунлари 10 мл (2 чой қошиқ) дан кунига 2 марта, сўнгра худди шундай ёки 5 мл (1 чой қошиқ) дан кунига 3 марта буюриб давом эттирилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ ва уни даволовчи шифокор белгилайди. Шифокорнинг тавсиясисиз препаратни 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Ножўя таъсирлари Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият. Нафас тизими томонидан: ринорея, нафас йўлларининг шиллиқ қаватини қуруқлиги. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, ангионевротик шиши, алоҳида ҳолларда аллергик контакт дерматит, жуда кам ҳолларда – анафилактик турдаги ўткир оғир реакциялар (анафилактик шок Стивенс-Джонсон синдроми ва Лаелл синдроми). Бошқалар: ҳолсизлик, сийишни қийинлашиши. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;ҳомиладорлик (И уч ойлиги) даври;лактация даври;меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги;йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Препаратни ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради. Туғруқ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб. Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини сусайтириши туфайли, суюлтирилган секрет хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларни қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак. Махсус кўрсатмалар Бронхларнинг моторикаси издан чиққан ва секрет миқдори ошган ҳолларда (масалан, хавфли киприксимон эпителий синдромида), бронхларда шиллиқни тўпланиб қолиш хавфи туфайли, сиропни фақат даволовчи шифокор маслаҳатидан сўнг ва шифокор назорати остида қабул қилиш мумкин. Буйрак ёки жигар фаолиятини оғир бузилишида препаратни қабул қилиш орасидаги интервални ошириш керак. Қандли диабети бўлган беморларга сиропни буюрилганда 1 ўлчов қошиғи (5 мл) 1,75 г сорбитол сақлашини, бу эса 0,15 НБ мувофиқ келишини ҳисобга олиш керак.

Сиропни эмизиш вақтида ва ҳомиладорликнинг биринчи И уч ойлигида қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ ойликларида амброксолни фақат даволовчи шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.

Симптомлари: ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганида заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик, ич кетиши, доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, сўлакни кўп ажралиши кузатилиши мумкин Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияси бўйича меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказиш керак.

“РEМEДЙ ГРОУП” МЧЖ  Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч, 51. тел./факс (99871) 248 02 05.

“РEМEДЙ ГРОУП” МЧЖ  Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч, 51. тел./факс (99871) 248 02 05.

Рецепциз

Сироп 40 мл, 50 мл, 80 мл, 90 мл, 100 мл ва 125 мл дан флаконларда.