Амброксол 30

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни 30 мг амброксол гидрохлоридини (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) сақлайди; Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати (Е 211), пропиленгликол, глицерин, натрий сахарини, сорбит (Е 420), гидроксиетилцеллюлоза, лимон кислотаси моногидрати, ўрик ароматизатори, апелсин ароматизатори, ментол, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амброксол гидрохлориди;

Препаратнинг савдо номи:

Амброксол 30

Фармакалогик гуруҳи:

Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган восита. Муколитик воситалар. Амброксол

Дори шакли:

сироп

рангсиз ёки бироз сарғиш рангли ўзига хос хидли тиниқ, қовушқоқ суюқлик.

Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган восита. Муколитик воситалар. Амброксол

R05CB06.

Бронхиал секрецияни бузилиши ва балғамни ажралиб чиқишини сусайиши билан боғлиқ бўлган ўткир ва сурункали бронхопулмонал касалликларида секретолитик даволаш учун қўлланади.

Катталарга ва болаларга 12 ёшдан бошлаб – 10 мл (2 дозаловчи қошиқ) дан суткада 2 марта буюрилади, бу суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига эквивалентдир; Препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Овқатланиш препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Нафас йўлларининг ўткир касалликларини даволаш ва сурункали ҳолатларни бошланғич даволаш муддати – 14 кунни ташкил қилади. Агар касаллик симптомлари препаратни қабул қилинишига қарамай, 14 кундан ортиқ давом эца ёки кучайса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Юқори дозали дозалаш тартибини бошланғич даволашда қўллаш керак, дозани препарат билан 14 кун даволангандан сўнг икки баробар камайтириш мумкин.

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Овқат ҳазм қилиш йўллари: диспепсия, жиғилдон қайнаши, қусиш, қоринда оғриқ, ич кетиши, қабзият, гиперсаливация, оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи ва/ёки халқумнинг шиллиқ қаватини гипестезияси. Нафас тизими: ринорея, юқори нафас йўллари шиллиқ қаватини қуриш, хансираш (ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптоми сифатида). Сийдик чиқариш тизими: дизурия. Нерв тизими: дисгевзия (таъм билиш хиссини бузилиши). Иммун тизими, тери ва тери ости тўқималари: қичишиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар (шу жумладан, анафилактик шок), иситма, эт увишиши, бошқа аллергик реакциялар. Бошқалар: шиллиқ қават томонидан реакциялари. Жуда кам холларда Стивенс-Джонсон синдроми ва Лаелл синдроми каби терининг оғир даражадаги шикастланишлари ривожланиши мумкин.

Амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия);фруктозани наслий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Амброксолни антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) билан бира қўллаш, ўпка тўқимасида антибиотикларнинг концентрациясини ошишига олиб келади. Амброксол 30 ни йўталга қарши препаратлар билан қўллаш йўтални камайиши оқибатида балғам ажралиб чиқишини қийинлашишига олиб келади.

Ҳомиладорликни И уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди, ҳомиладорликни ИИ ва ИИИ уч ойликларида препаратни она учун кутилган фойда ва ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавф нисбати яхшилаб бахолангандан сўнг қўллаш мумкин. Амброксол кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтда амброксолнинг дозасини ошириб юборилишининг специфик симптомлари номаълум. Дозаси бехосдан ошириб юборилганида ва/ёки нотўғри қўлланганида амброксол гидрохлоридининг ножўя самараларига хос бўлган симптомлар кузатилиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Рецепциз

100 мл дан флаконларда ва банкаларда, 1 флакон ёки 1 банка ўлчов қошиғи билан бирга қутида.

3 йил.