Амбро

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди Фаол модда: амброксол гидрохлориди 30,0 мг, Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди (аэросил), калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амброксол

Препаратнинг савдо номи:

Амбро

Фармакалогик гуруҳи:

Шамоллаш симптомлари ва йўтални бартараф этувчи препаратлар. Балғам кўчирувчи препаратлар. Муколитиклар. Амброксол.

Дори шакли:

таблеткалар 30 мг

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли ясси цилиндр шаклли таблеткалар. Таблетканинг бир томонида фаска, бошқа томонида – фаска ва хоч шаклидаги фирма логотипи мавжуд.

Шамоллаш симптомлари ва йўтални бартараф этувчи препаратлар. Балғам кўчирувчи препаратлар. Муколитиклар. Амброксол.

R05SV06

Сўрилиши юқори ва деярли тўлиқ бўлиб, терапевтик дозага тўғридан-тўғри боғлиқ. Плазмадаги максимал концентрациясига 1­2,5 соат давомида эришилади. Ичга қабул қилинганидан кейин 30 минут ўтгач намоён бўлади ва 6­12 соат давом этади. Ўпка тўқималарига тез катта концентрацияда тақсимланади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил қилади. Ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 30% метаболизмдан биринчи ўтишидаёқ элиминация қилинади. Амброксол асосан жигарда конъюгатларни ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди. Охирги  ярим чиқарилиш даври 10 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали 90% сувда эрувчан метаболитлар шаклида, 5% ўзгармаган шаклда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври оғир сурункали буйрак етишмовчилигида ошади, лекин жигар фаолиятини бузилишларида ўзгармайди. Пациентларни жинси ва ёши амброксолнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди ва дозага тузатиш киритишни талаб қилмайди.

ўткир ва сурункали бронхитпневмонияўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)қийин балғам кўчиши билан кечувчи бронхиал астмабронхоэктатик касаллигида қўлланилади.

Ичга, овқат қабул қилгандан кейин етарли миқдорда суюқлик билан чайнамасдан қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: дастлабки 2­3 суткада суткасига 3 марта 1 таблетка (30 мг) дан, кейин суткада 2 марта 1таблеткадан буюрилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга:  ½ таблеткадан (15 мг) кунига 2­3 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги касаллик кечишини ўзига хослигига боғлиқ. Шифокор тавсиясисиз препарат 4­5 кундан ортиқ қабул қилинмаслиги керак.

­ амброксол ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик ­ меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ­ ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Амбро® ни йўталга қарши таъсирга эга бўлган дори воситалари (масалан, кодеин сақловчи) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Амбро® ни антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш антибиотикларни (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин ва бошқалар) ўпка йўлларига ўтишини яхшилайди, бу даволаш муддатини қисқартириши мумкин.

Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишларида, бронхларнинг мотор дисфункциясида ёки кўп миқдорда секрет ажралиб чиқишида (шиллиқни тўпланиши ҳавфи туфайли) эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Оғир жигар ва буйрак етишмовчилигида препаратнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишлар орасидаги вақт оралиқларини узайтириш керак. Педиатрияда қўлланилиши Ушбу дори шаклини 6 ёшдан кичик болалар қабул қилиши тавсия қилинмайди. Ёрдамчи моддалар Препаратни кам учрайдиган наслий галактоза ўзлаштираолмаслиги, лактаза (Лапп тури) етишмовчилиги ёки глюкоза­галактоза малабсорбция синдроми бўлган пациентлар қабул қилиши тавсия қилинмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорликнинг И уч ойлигида тавсия қилинмайди. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида ва лактация даврида препаратни агар даволашдан кутилаётган самара ҳомила/бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин. Амбро® кўкрак сутига ўтади, бироқ, терапевтик дозада у болага салбий таъсир қилмайди. Дори воситасини транспорт воситасини ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишининг ўзига хослиги Таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия. Даволаш:  препарат қабул қилинганидан кейин дастлабки 1­2 соатда меъдани ювиш,  симптоматик терапия.

Рецепциз

10 таблеткадан поливинилхлорид пленка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам давлат ва рус тилидаги, тасдиқланган тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили истеъмолчи тарага жойланган.

3 йил.