Глимепиридни бевосита овқатланишдан олдин ёки овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.
Овқат қабул қилиш номунтазам вақт оралиғида бўлса ёки овқат қабул қилиш умуман ўтказиб юборилса, глимепирид қабул қилувчи пациентда гипогликемия ривожланиши мумкин.
Гипогликемиянинг кузатилиши мумкин бўлган белгилари: бош оғриғи, кучли очлик ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, толиқиш ҳисси, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, безовталик, тажовузкорлик, диққат ва реакцияни бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқ ва кўришни бузилиши, афазия, тремор, парез, сенсор бузилишлар, бош айланиши, ёрдамга муҳтожлик ҳисси, ўзини назорат қилиш ҳиссини йўқолиши, делирий, церебрал тиришиш, онгни чалкашиши ва йўқолиши, коматоз ҳолат, юза нафас олиш, брадикардия.
Бундан ташқари, орқага йўналган боғликлик туридаги адренергик механизм натижасида муздек, ёпишқоқ тер ажралиши, безовталик, тахикардия, артериал гипертензия, юрак уришини тезлашиши, стенокардия ва юрак ритмини бузилиши каби симптомлар юз бериши мумкин.
Кучли гипогликемиянинг клиник манзараси импульснинг клиник манзарасини эслатиши мумкин.
Деярли барча ҳолатларда симптомлар углеводлар (қанд) ни дарҳол қабул қилиш билан тезкор назорат қилиниши мумкин.
Сунъий қанд ўрнини босувчи воситалар бундай ҳолатда самарасиздир.
Сулфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари қўллаш тажрибасидан маълумки, даволаш бошида қарши чораларни муваффақиятли қўлланишига қарамай, кейинчалик гипогликемия такроран намоён бўлиши мумкин.
Қанднинг одатдаги миқдорини қабул қилиш билан вақтинча назорат қилинадиган кучли ёки узоқ давом этувчи гипогликемия дарҳол тиббий ёрдам ёки гильзаизацияни талаб этади.
Гипогликемиянинг ривожланишга ёрдам берувчи омилларга қуйидагилар киради: пациентларнинг шифокор билан ҳамкорлик қилишга ҳохишини йўқлиги (айниқса кекса ёшда) ёки етарли эмаслиги, тўлиқ бўлмаган, номунтазам овқатланиш, овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш, очлик;одатдаги парҳезни ўзгариши,жисмоний юклама ва углеводлар истеъмол қилиш орасидаги дисбаланс,алкоголни, айниқса овқат қабул қилишни ўтказиб юборилганда истеъмол қилиш,буйрак фаолиятини бузилиши, жигар фаолиятини оғир бузилиши,глимепириднинг дозасини ошириб юборилиши,эндокрин тизимининг углевод алмашинувига таъсир кўрсатувчи ёки қарши турдаги боғланиш гипогликемияси (масалан, қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши, гипофизар етишмовчилиги ёки буйрак усти пўстлоғи безларининг етишмовчилиги) баъзи компенсацияланмаган касалликларида бошқа дори воситаларини қабул қилиш (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).
Глимепирид билан даволаш глюкозанинг қон ва сийдикдаги концентрацияси мунтазам мониторингини талаб этади.
Шунингдек, гликозилланган гемоглобин миқдорини аниқлаш тавсия этилади.
Шунингдек глимепирид билан даволашда жигар фаолиятини мунтазам текшириш ва қон элементлари (асосан лейкоцитлар ва тромбоцитлар) сонини ҳисоблаш зарур.
Стресс вазиятларда (масалан, бахциз ходисалар, жарроҳлик операциялари, иситма билан бирга келувчи инфекцион касалликлар ва б.) вақтинча инсулинга ўтиш буюрилиши мумкин.
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ёки гемодиализ ўтказиладиган пациентларда глимепиридни қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.
Оғир буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга инсулинга ўтиш буюрилган.
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда сулфонилмочевина ҳосилаларини қўллаш гемолитик анемияга олиб келиши мумкин.
Глимепирид сулфонилмочевина ҳосилалари синфига кириши сабабли глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда уни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур.
Бундан ташқари, сулфонилмочевина ҳосилари сақламаган муқобил дори воситалари билан даволаш вариантини кўриб чиқиш керак.
Амарил лактоза моногидрати сақлайди, шунинг учун лактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкоза-лактоза сўрилиши бузилган пациентларда уни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Глимепиридни ҳомиладор аёлларда қўлаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик режалаштирилаёган бўлса ёки ҳомиладорлик бошланганида аёлларни инсулин билан даволашга ўтказиш зарур.
Глимепиридни инсонларда кўкрак сути билан ажралиб чиқарилиши номаълум.
Каламушларда глимепирид кўкрак сути билан ажралиб чиқарилади.
Сулфонилмочевининг бошқа ҳосилалари инсонда кўкрак сути билан чиқарилганлиги туфайли ва эмизикли гўдакларда гипогликемия ривожланиш хавфи мавжудлиги сабабли, глимепиридни эмизикли даврдаги аёлларга буюриш тавсия этилмайди.
Болалар ва ўсмирлар 8 ёшдан кичик пациентларда глимепиридни қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
8 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда глимепиридни монотерапияда қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд.
(5.1.
ва 5.2.
бўлимларга қаранг).
Мавжуд бўлган маълумотлар глимепириднинг самарадорлиги ва безарарлиги бўйича етарли эмаслиги сабабли, педиатрияда бундай қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспорт ва механизмлар бошқаришга таъсири Глимепиридни автотранспорт ва механизмлар бошқаришга таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Пациентнинг диққатни жамлаш реакцияси гипогликемия ёки гипергликемия ривожланиши ёки масалан, кўриш қобилиятини бузилиши натижасида камайиши мумкин.
Ушбу таъсирлар бундай кўринишлар асосан зарур бўлганда (масалан, ателье бошқариш ёки техника) ҳолатларда хавф туғдириши мумкин.
Пациентларни ателье хайдаш вақтида гипогликемия юзага келишини олдини олувчи чоралар зарурати тўғрисида хабардор қилиш лозим.
Асосан, гипогликемия эпизодлари кўп такрорланувчи пациентлар, шунингдек гипогликемиянинг бошланғич белгилари тўғрисида мутқало маълумотга эга бўлмаган ёки кам маълумотга эга бўлган пациентлар учун ўта зарурдир.
Бундай ҳолларда автотранспорт хайдаш ёки техника бошқариш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ўйлаб кўриш зарур.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.