Алотремрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Левокарнитин – 1 г. Ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол эритмаси, метилпарабен Е218, сахарин натрий, сувсиз натрий цитрати, апелсин ҳушбўйи, хлорид кислотаси (керакли рН даражасини ҳосил қилиш учун), инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Левокарнитин

Препаратнинг савдо номи:

Алотрем

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Дори шакли:

Ичга қабул қилиш учун эритма.

Тиниқ, рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган, апелсин ҳидли эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

A16AA01

Парентерал юборилганида барча тўқималарга киради, скелет мушакларида ва миокардда юқори концентрациялари ҳосил бўлади. Буйраклар орқали (24 соатда 80% дан кўпроғи) асосан ацил эфирлари кўринишида чиқарилади, эркин карнитин қайта сўрилади.

Препарат карнитин танқислигида катталар, болалар ва чақалоқларда қўлланади: карнитинни иккиламчи танқислигида (гемодиализ ўтказган буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида бўлган, унинг сарфланиши кескин ошиши билан бўлган гипокцияда, дифтерияда, скелет мушакларининг кучсизлиги ва миопатияли пациентларда);тўлиқ парентерал овқатланишда бўлган чала туғилган болаларда;анорекцияда, болаларда, тана вазни етарли даражада ошмаганида ва ўсишни кечикишида;ўткир миокард инфаркти фонидаги миокарднинг метаболизмини бузилиши;кардиоген шоки оқибатидаги гипоперфузия ҳолатида қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади. Қўллашдан олдин 100 мл совутилган қайнатилган сувда суюлтирилади. Адекват дозани аниқлаш учун плазмада ва сийдикда эркин ва ацил левокарнитинни концентрациясини аниқлаб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Карнитиннинг плазмадаги концентрацияси 35-60 мкмол/л ни ташкил этади. Плазмада ацил ва эркин левокарнитиннинг нисбати нормада 0,35 ни ташкил этади. Суткалик доза пациентнинг ёши ва тана вазнига боғлиқ.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал соҳада оғриқ ҳисси, диспептик симптомлар. Суяк-мушак тизими томонидан: мушак кучсизлиги.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни қандли диабетда, ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида жуда зарур бўлган ҳолларда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратни буюришдан олдин, бемор қандай дори воситаларни қабул қилаётганини аниқлаш керак. Препаратни турли анаболик воситалари, антиоксидант ва/ёки антигипоксант фаолликка эга бўлган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин. Холиннинг жуда юқори дозалари левокарнитин синтезини ва фаоллигини тормозлайди. Глюкокортикоидлар левокарнитинни тўқималарда (жигардан ташқари) тўпланишига олиб келади. Анаболик воситалар карнитинини самарасини кучайтиради.

Препаратни адекват дозасини аниқлаш учун қон плазмасида ва сийдикда эркин ва ацил левокарнитининг концентрациясини текшириб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Левокарнитин ўрганиб қолишни чақирмайди, чунки одам организмининг эндоген моддаси ҳисобланади. Инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларга препаратни юбориш, гипогликемияни чақириши мумкин. Шунинг учун, бу тоифа пациентларни препарат билан даволаш вақтида, гипогликемик препаратларнинг дозалаш тартибини дарҳол мувофиқлаштириш учун қонда глюкоза миқдорини доимий назорат қилиш лозим. Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларига таъсир қилмайди. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғлиқдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: диарея. Даволаш: симптоматик даволаш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш.

Рецепт бўйича

Ичга қабул қилиш учун эритма 1000 мг/10 мл ва 50 мл дан флаконларда.

3 йил.