Алоэ экстракт жидкийрецепт билан

Препаратнинг савдо номи:

Алоэ экстракт жидкий

Фармакалогик гуруҳи:

биоген стимулятор.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

оч-сариқдан жигарранг-сариқ рангли, кучсиз мева ҳидли, рН 4,8-6,8 бўлган суюқлик.

биоген стимулятор.

A16AX10

Маълумотлар йўқ.

Аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари, юқори нафас йўлларининг ўткир касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, шунингдек қатор кўз касалликларини комплекс даволашда қўлланади.

Чўкма мавжуд бўлганида ампулани очишдан олдин бир хил суюқлик ҳосил бўлгунча силкитиш керак! Суюқ алоэ экстракти катталарга ҳар куни 1 мл дан тери остига юборилади. Максимал суткалик доза – 4 мл ни ташкил қилади. Даволаш курси – 30-50 инекция. Инекциялар оғриқли бўлганида дастлаб 0,5 мл 2% прокаин эритмаси юборилади. Такрорий даволаш курсларини 2-3 ойлик танаффусдан кейин амалга оширилади.

Ўта юқори сезувчанлик, гипертензия, гипертермия, диарея, инекция жойида оғриқ. Алоэни узоқ муддат қўллашда организмда калийнинг миқдори ошиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; оғир даражали юрак-қон томир касалликлари, гипертензия, меъда-ичак йўлларининг ўткир касалликлари, жигар фаолиятини бузилиши, диффуз гломерулонефрит, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Алоэ ва тиазид диуретиклар, ҳалқали диуретиклар, қизилмия препаратлари, кортикостероидларни бир вақтда қўллаганда калий танқислиги ривожланиши хавфи ортади. Алоэ сурги воситалари, шунингдек қон яратилишини рағбатлантирувчи препаратларнинг таъсирини потенциялайди.

Eритмада қуйқа мавжуд бўлиши мумкин, у сақланганда чўкмага тушиши мумкин. Ампула силкитилганида чўкма бир текис қуйқага айланади.

Қоронғи жойда сақлансин.

Маълумотлар йўқ.

Шифокор рецепти бўйича

Инекция учун суюқлик 1 мл дан ампулаларда; картон ўрамда 10 ампуладан. 1 мл эритма нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампуладан картон ўрамда. Ҳар бир қутида ампула скарификатори ва қўллаш бўйича йўриқномаси мавжуд.

3 йил.