Алмагел А

Тасир этувчи модда(ХПН):

Алюминий гидроксиди, магний гидроксиди, бензокаин.

Препаратнинг савдо номи:

Алмагел А

Фармакалогик гуруҳи:

Меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид)

Дори шакли:

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

Оқ деярли оқ рангли суспензия. Сақланганда сиртида тиниқ суюқлик қавати ажралиб чиқиши мумкин. Флаконни яхшилаб чайқатилганда суспензиянинг гомогенлиги тикланади.

Меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид)

Оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш билан кечувчи меъда ва/ёки ўникки бармоқли ичакнинг яллиғланиш ва эрозив касалликларни қисқа муддатли симптоматик даволаш, қизилўнгач, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватини ўткир ёки сурункали яллиғланиши ёки бошқа бузилишлари.

Алмагел А ни ушбу йўриқномага мувофиқ қўлланг. Катталарга: 5-10 мл (1-2 ўлчов қошиқ) дан кунига 3-4 марта овқатдан 10-15 минут олдин буюрилади. Даволашнинг максимал давомийлиги 6-7 кунни ташкил қилади, сўнгра Алмагел билан даволашга ўтилади. Алмагел А ни қабул қилингандан кейин 15 минут давомида суюқликлар қабул қилиш тавсия қилинмайди. Ҳар бир қабул қилишдан олдин флаконни чайқатиб, суспензияни гомогенлаштириш лозим. Агарда Сиз Алмагел А ни навбатдаги қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, уни кейинги мунтазам қабул қилиш вақти келганда, дозасини оширмай қабул қилинг.

препаратнинг таркибига кирувчи қандай бўлмасин бир компонентига ўта юқори сезувчанлик;буйрак етишмовчилигининг оғир шакли (гипермагниемия ва алюминийли интоксикацияни ривожланиш хавфи туфайли);болаларга буюрилмайди, чунки метгемоглобинемияни ривожланиш хавфи мавжуд;ҳомиладорлик ва эмизиш.

Сиз қандайдир бошқа дори препаратларни қабул қилаётганингиз тўғрисида даволовчи шифокорга дарҳол хабар беринг! Бошқа дори воситалар билан бир вақтда даволанишда, уларни Алмагел А ни қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш лозим. Алмагел А меъда ширасининг кислотали муҳитини камайтиради, бу эса бир вақтда қабул қилинганда кўп сонли дори воситаларнинг таъсирига таъсир қилиши мумкин. Алмагел А Н2-блокаторлар (циметидин, ранитидин, фамотидин), дигиталис гликозидлари, темир тузлари, литий препаратлари, хинидин, мексилетин, фенотиазин препаратлари, тетрациклин қатори антибиотиклари, ципрофлоксацин, изониазид ва кетоконазолнинг даволовчи таъсирини пасайтиради. Алмагел А сулфонамидларнинг даволовчи самарасини камайтиради ва шунинг учун бундай препаратлар билан даволаш ўтказилганда, уни қабул қилиш мумкин эмас. Ичакда эрувчи таблеткалар кўринишида таклиф этилаётган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганда, меъда ширасининг пасайган кислотали муҳити, унинг қобиғини тез бузилишига олиб келиши ва меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг таъсирланишини чақириши мумкин. Алмагел А биохимик таҳлил натижаларига таъсир қилиши мумкин; у меъда секрецияси даражасини пасайтиради ва шундай қилиб, унинг кислоталилигини аниқлаш учун функционал текширишларнинг натижаларини ўзгартиради; технеций (Ц99) ни ишлатилиши билан ўтказиладиган тестларнинг, масалан суякларнинг сцинтографияси ва қизилўнгачни текшириш учун айрим тестларнинг натижаларини ўзгартиради, зардобдаги фосфор даражасини, зардобдаги ва сийдикдаги рН кўрсаткичини оширади.

Қуйидагиларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди: оғир одатий қабзияти бўлган беморларда; ўткир аппендицитнинг симптомларида, ярали колит мавжуд бўлса, дивертикулезлар, колостомалар ёки илеостомалар (сув-электролит мувозанати бузилишларини ривожланишини юқори хавфи), сурункали ич кетиши, ўткир геморрой;организмда кислота-ишқор мувозанатини ўзгаришида ва асосан метаболик алакалозни мавжудлигида;жигар циррозида;оғир юрак етишмовчилигида;буйрак фаолиятини бузилишларида (гипермагниемия ва алюминийли интоксикацияни ривожланиш хавфи). Алюминий нерв тўқимасида тўпланиши туфайли, алюминий сақловчи антацидларни қўллашни кекса ёшдаги пациентларда ва Алцгеймер касаллиги бўлган пациентларда, уларнинг ҳолатини ёмонлашиши мумкинлиги хавфи туфайли, кескин чеклаш лозим. Кекса ёшдаги беморлар томонидан қабул қилинганида суяклар ва бўғимларнинг мавжуд касалликлари ёмонлашиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Алмагел А ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида буюрилмайди, чунки у бензокаин сақлайди. Ательени бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири. Машинани ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига препаратнинг салбий таъсирига оид маълумотлар йўқ. Препаратнинг таркибидаги этанол, тавсия қилинган суткалик дозалар қабул қилинганида, ательени бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсир қилмайдиган миқдорларда сақланади. Ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумот. Дори воситаси сорбитол сақлайди, бу уни қандли диабети бўлган беморлар томонидан қабул қилиш имконини беради, лекин фруктозани туғма ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларни даволаш учун тўғри келмайди, чунки меъдани таъсирланиши ва диареяни чақириши мумкин. Суспензия парабенларни сақлайди, улар эшакеми ва кам ҳолларда тезкор турдаги аллергик реакциялар – бронхоспазм чақириши маълум. Алмагел А этанол сақлайди, бунинг натижасида жигар ва мия касалликлари бўлган, алкоголизм ва тутқаноқ билан хасталанган пациентларда, ҳомиладорларда ва 14 ёшдан кичик болаларда асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Шифокор томонидан буюрилган дозадан ортиқ дозани бир марта қабул қилинганда, қабзият, метеоризм (ичакда газни ҳосил бўлишини ошиши), металл таъмини ҳис қилиш ва препаратда бензокаинни мавжудлиги туфайли ютганда сезувчанликни йўқолишидан ташқари, одатда бошқа белгилар кузатилмайди. Юқорироқ дозаларни давомли қабул қилинганида ютишни бузилиши (тез-тез тиқилиб қолиш), буйракларда тошларни ҳосил бўлиши, оғир даражадаги қабзият, енгил даражали уйқучанлик, қонда магний миқдорини ошиши кузатилиши мумкин. Шунингдек метаболик алкалоз (организмда кислота-ишқор мувозанатини бузилиши) нинг белгилари: кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши, мушакларда увишиш ёки оғриқ, асабийлик ва тез толиқиш, нафасни секинлашиши, нохуш таъмни ҳис қилишлар кузатилиши мумкин. Дарҳол организмдан дори воситасини чиқариб юбориш бўйича тезкор чораларни кўриш лозим: қусишни чақириш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суспензия, 50 мл, 100 мл, 170 мл, 200 мл дан флаконларда.

2 йил.