Алмагел rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Алмагел

Фармакалогик гуруҳи:

Меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид).

Дори шакли:

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

Меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид).

Меъда ширасининг ошган ёки меъёрий кислоталиги ва ичакда кўп газ ҳосил бўлиши билан бирга кечувчи овқат-ҳазм қилиш йўлларининг касалликлари. Препаратни қуйидагиларда мустақил ёки мажмуада қўллаш мумкин: гастрит ва дуоденит;меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг эрозиялари;меъда ва ўникки бармоқ ичак яраси;медикаментоз гастрит ва дуоденит;гастроэзофагеал рефлюкс;дуоденогастрал рефлюкс;ярали бўлмаган диспепсия ва метеоризм;кўп газ ҳосил бўлиши натижасидаги дискомфортда қўллаш мумкин.

Дори воситаси ичга қабул қилинади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга: Рефлюкс-эзофагит бўлганида – 2-4 ўлчов қошиқдан суткада 4 марта, овқат қабул қилгандан 1 соат кейин ва кечқурун уйқудан олдин қабул қилинади. Кутилган самарага эришилганидан кейин 2 чой қошиқдан суткада 4 марта қабул қилишга ўтилади. Гастрит ва дуоденитни, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг эрозияларини, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини, медикаментоз гастритни ва гастроэзофагеал ва дуоденогастрал рефлюксни, ярали бўлмаган диспепсия ва газли дискомфортни даволаш учун – 2 ўлчов қошиқдан суткада 4 марта, овқат қабул қилинганидан 1 соатдан кейин ва кечқурун уйқу олдидан буюрилади. Максимал суткалик доза 12 ўлчов қошиқдан ошмаслиги керак. Максимал суткалик дозани 4 ҳафтадан кўп бўлмаган вақт давомида қабул қилиш керак. Алмагелни суюлтирилмаган кўринишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. У қабул қилинганидан кейин ярим соат давомида суюқликларни қабул қилиш тавсия этилмайди. Қўллашдан олдин суспензияни яхшилаб чайқатиш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда алюминий ва/ёки магний интоксикацияси ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда диарея бўлиши мумкин. Аллергик реакцияларнинг кўринишлари бўлиши мумкин.

Магний ва алюминийга ўта юқори сезувчанлик.Буйрак етишмовчилигининг оғир шакли (буйраклардан чиқарилишини камайиши оқибатидаги қон зардобида магний ва алюминийнинг концентрациясини ошиш хавфи).

Алмагелни қўллашни бошлашдан олдин хавфли жараённи бўлишини истисно қилиш лозим. Препаратни буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Алцгеймер касаллигида препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия қилинмайди, чунки алюминийни мия тўқимасининг нерв толаларида тўпланиши ва асоратларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида фикрлар мавжуд. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш вақтида клиник белгиларини яранинг ўлчамларини, диареяни пайдо бўлишини, алюминий ва магнийнинг зардобдаги даражасини динамикада назорат қилиш керак. Препаратни узоқ муддат қабул қилишда организмга фосфорни етарли миқдорда тушишни таъминлаш керак, чунки алюминий гидрооксиди фосфатлар билан боғланади ва уларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради. Бундан ташқари, калцийнинг сийдик билан чиқарилиши ошади, бу калций-фосфат мувозанатини бузилиши ва остеомаляция ривожланиши учун шароит яратилиши мумкин (белгилари – ҳолсизлик ва суяклардаги оғриқларга шикоятлар). Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланилиши: Алмагел ҳомиладор аёлларга препаратда этил спирти сақланиши (бир дозада 0,113 г) туфайли, зарар келтириши мумкин. Алмагелни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда назоратли клиник текширишларини йўқлиги туфайли, фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш керак. Ательени бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири: Ательени бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Алмагелнинг қисман сўрилишга қарамай, юқори дозаларини давомли қўллаш гипермагнемиянинг ривожланишга олиб келиши мумкин (магнийнинг қондаги даражасини ошиши), бу тез толиқиш, юзни қизариши, озиб кетиш, мушакни заифлиги ва ҳулқни ноадекватлиги билан характерланади. Шунингдек метаболик алкалознинг белгилари: кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши, мушакларнинг увишиши ёки оғриқ, асабийлик ва тез толиқиш, нафасни секинлашиши, нохуш таъмни ҳис қилиш кузатилиши мумкин. Дорини тез чиқариш бўйича чораларни дарҳол кўриш керак – меъдани ювиш, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш керак.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суспензия 50 мл, 100 мл, 170 мл, 200 мл дан флаконларда.

2 йил.