кулранг-сариғдан оч сариқ ранггача бўлган кукун билан тўлдирилган, ўзига хос ўткир ҳидли ва таъмли №2 ўлчамли, тўқ сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Антиагрегант восита.
V01AX.
сурункали коронар етишмовчилигини даволаш;тромбоз ва эмболияларни, шу жумладан миокард инфарктини ва бош мияни импульсини олдини олиш;тромбоцитлар агрегацияси юқори хавфи бўлган касалликларни олдини олиш;ностабил зўруқувчи стенокардия, миокард инфаркти, юрак ва қон томирлар операциядан кейинги даврда антикоагулянтлар (гепарин) билан қўшимча даволаш сифатида қўлланилади.
Аллтромбосепин катталарга – 100 мг дан суткада 1 марта овқат қабул қилгандан сўнг буюрилади, ичга сув билан қабул қилинади.
ўткир қон кетиши (пептик яра ва б.);препаратга, препаратнинг копонентларига юқори сезувчанлик;гемофилияда қўллаш мумкин эмас .
Агар Аллтромбосепинни бир вақтда бошқа антиагрегантлар, тромболитиклар ёки антикоагулянтлар ҳамда тромбоцитопенияни ривожланиши мумкин бўлган воситалар билан бир вақтда қўлланса, қон кетишнинг ривожланишини хавфи ошади.
Аллтромбосепинни жароҳатлар, оператив аралашувлар ва патологик ҳолатлар туфайли қон кетишни пайдо бўлиши хавфи юқори бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.