Аллес

Таркиби:

1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ацетилцистеин – 600,00 мг; ёрдамчи моддалар: микронланган натрий цитрати, натрий гидрокарбонати, аспартам (Е 951), ПВРК-30, натрий хлориди, лимон хушбўйи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилцистеин

Препаратнинг савдо номи:

Аллес

Фармакалогик гуруҳи:

балғам кўчирувчи восита.

Дори шакли:

вишилловчи таблеткалар.

оқ, думалоқ, силлиқ вишилловчи таблеткалар.

балғам кўчирувчи восита.

R05CB01.

Нафас аъзоларининг қийин ажралиб чиқувчи қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан бирга кечувчи касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит;трахеит, ларинготрахеит;пневмония;ўпка абсцесси;бронхоэктатик касаллиги, бронхиал астма, ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), бронхиолитлар;муковисцидоз;ўткир ва сурункали синусит, ўрта қулоқнинг яллиғланиши (отит) да қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин буюрилади. Вишилловчи таблеткаларни бир стакан сувда эритиш керак. Таблеткаларни дарҳол эриганидан кейин қабул қилиш керак, истисно холларда қўллашга тайёр эритмани 2 соатга қолдириш мумкин. Қўшимча суюқлик қабул қилиш препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради. Қисқа муддатли шамоллаш касалликларида қабул қилиш давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади. Сурункали бронхитда ва муковисцидозда инфекциялардан профилактик самарага эришиш учун, препаратни давомлироқ вақт қабул қилиш керак. Бошқача буюриш бўлмаганида қуйдаги дозаларга амал қилиш тавсия этилади:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотлари бўйича ножўя самаралари уларнинг ривожланиш тез-тезлигига мувофиқ қуйдаги тарзда таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида пайдо бўлиш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Ацетилцистеин ва йўталга қарши воситалар бир вақтда қўлланганида, йўтал рефлексини бостирилиши туфайли, балғамни димланиши пайдо бўлиши мумкин. Ичга қабул қилиш учун антибиотиклар (пенициллинлар, тетрациклинлар, цефалоспоринлар ва бошқ.) билан бир вақтда қўлланганида, уларни ацетилцистеиннинг тиол гуруҳи билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин, бу уларнинг антибактериал фаоллигини пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун антибиотиклар ва ацетилцистеинни қабул қилиш орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак (цефиксим ва лоракарбендан ташқари). Томирларни бўшаштирувчи  ва нитроглицерин билан бир вақтда қўллаш, қон томирларни кенгайтирувчи таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.

Қандли диабети бўлган пациентлар учун кўрсатмалар 1 вишилловчи таблетка 0,006 НБ га тўғри келади. Препарат билан ишлашда шиша идишдан фойдаланиш, металлар, резина, кислород, енгил оксидланувчи моддалар билан контактдан сақланиш керак. Ацетилцистеин қўлланганида жуда кам ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми ва Лаелл синдроми каби оғир аллергик реакцияларнинг ривожланиш холлари хақида хабар берилган. Тери ва шиллиқ қаватларнинг ўзгаришлари пайдо бўлганида, дархол шифокорга мурожаат қилиш, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Бронхиал астмаси ва обструктив бронхити бўлган пациентларга ацетилцистеинни бронхиал ўтказувчанликни тизимли назорати остида эхтиёткорлик билан буюриш керак. Препаратни бевосита уйқудан олдин қабул қилиш мумкин эмас (препаратни соат 18.00 гача қабул қилиш тавсия этилади).

Ацетилцистеинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар чекланган, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даврида препаратни қўллашни зарурати бўлган холда, эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Салқин, қоронғу жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: янглишиб ёки атайлаб доза ошириб юборилган ҳолда диарея, қусиш, меъдада оғриқ, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши каби кўринишлар кузатилади. Даволаш: симптоматик.

Рецепциз

10 ва 20 вишилловчи таблеткадан полипропилен қалпоқча билан беркитилган полипропилен тубаларда.

3 йил.