Алледрокс

Таркиби:

Ҳар 10 мл гел қуйидагидаларни сақлайди: фаол моддалар: алюминий гидроксидининг қуритилган гели 830,0 мг, магний гидроксиди 180,0 мг, фаоллаштирилган диметикон 50,0 мг ёрдамчи моддалар: метилпарабен натрий, пропилпарабен натрий, натрий бензоати, аэросил, натрий сахарини, сорбитол 70%, ментол, ксантан гам, эритрозин бўёвчиси, қалампир ялпиз таъм қўшимчаси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

алюминий гидроксидининг қуритилган гели+магний гидроксиди+фаоллаштирилган диметикон

Препаратнинг савдо номи:

Алледрокс

Фармакалогик гуруҳи:

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига қарши восита (антацид).

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун мева таъмига эга гел

пушти рангли гел

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига қарши восита (антацид).

A02AX.

Алюминий гидроксиди Ичга қабул қилингандан кейин алюминийнинг фақат оз миқдори сўрилади. Алюминий сўрилгандан кейин суяклар, ўпкалар ва нерв тизими тўқималарида тўпланади. Магний гидроксиди Меъда шираси таъсири остида магний хлоридига айланади, шу кўринишда сўрилади. Магний гидроксидининг биокираолишлиги 10% дан кўпроқни ташкил қилади. Чиқарилишнинг асосий йўли буйраклар орқалидир. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлганда магний организмда тўпланиши мумкин. Диметикон Минимал даражада сўрилади, препарат меъда-ичак йўллари бўшлиғида таъсир кўрсатади. Диметикон перорал юборилгандан кейин меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди. Кимёвий жиҳатдан инертлиги туфайли меъда-ичак йўлларидаги микроорганизмлар ва ферментларга таъсир қилмайди. Овқатни сўрилишини камайтирмайди, меъда ширасининг реакцияси ва хажмини ўзгартирмайди. Ўзгармаган кўринишда тўғри ичак орқали чиқарилади.

– гастрит ва меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигидаги оғриқ; – рефлеюкс-эзофагит; – диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси; – айрим дори воситаларини (глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) қўллаш оқибатида юзага келувчи диспептик кўринишлар (ва уларни олдини олиш); – парҳездаги йўл қўйилган ҳатоликлар, кофе, никотин, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш оқибатида юзага келувчи эпигастрийдаги дискомфорт ва оғриқ, жиғилдон қайнаши, кислотали кекириш; – метеоризмда қўлланилади.

Алледроксни овқатдан 1-1,5 соатдан кейин ёки оғриқлар пайдо бўлганда қабул қилиш керак. Катталарга 2 чой қошиқ (10 мл) дан кун давомида 3 марта ва кечқурун буюрилади. 4 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга ½ чой қошиқдан суткада 3 марта, 1 ёшдан ошган болаларга 1 чой қошиқдан суткада 3 марта буюрилади. Қўллашдан олдин флаконни чайқатиш керак. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга катталар учун тавсия этилган дозанинг ярмини ташкил этувчи дозада буюриш тавсия этилади.

– кўнгил айниши, меъдада спазмлар, таъм билишни ўзгариши; – меъда-ичакдан ўткир қон кетиши, ичак перфорацияси; – гипермагниемия, гипофосфатемия, гипокалциемия, гиперкалциурия, остеомаляция, остеопороз, гипералюминиемия; – аллергик реакциялар; – нефрокалциноз, буйрак фаолиятини бузилиши. Ёндош буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда – чанқоқлик, артериал босимни пасайиши, гипорефлекция.

Оғир буйрак етишмовчилиги, натрийни ичтеъмол қилиниши назорат қилиш керак бўлган, масалан димланган юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, жигар циррози бўлган пациентларда гипофосфатемияда қўллаш мумкин эмас. Метаболик ёки респиратор алкалоз, гипокалциемия ёки гипохлоремияси бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас. Алцгеймер касаллиги. Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири кузатилиши мумкинлиги туфайли Алледроксни индометацин, салицилатлар, гистамин Н2-рецепторлари блокаторлари, бета-адреноблокаторлар, аминазин, дифлунизал, изониазид, фенитоин, тетрациклин қатори антибиотиклари, фосфат сақловчи препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Алледроксни ҳомиладорликда кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. Препаратни кўкрак сути билан ажралиши ҳақидаги маълумотлар йўқлиги туфайли, лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари: нерв-мушак блокадасини авж олиши ва чуқур пай рефлксларини йўқолиши билан кечувчи гипермагниемия ривожланиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш кўрсатилган.

Рецепциз

200 мл дан гел флаконларда.

3 йил.