Таблеткалар ичга, овқатдан 30 минут олдин илиқ сув билан бирга қабул қилинади.
Бошланғич доза 0,025 г (1 таблетка) ҳар 8 соатда.
Самара бўлмаганида қабуллар сони суткада 4 мартагача (ҳар 6 соатда қабул қилинади) оширилади.
Дозани қабулга 0,05 г гача (2 таблетка ҳар 6-8 соатда) ошириш мумкин.
Даволашнинг давомийлиги беморнинг ҳолатига ва ритмни бузилиш характерига боғлиқ ва у бир неча ойгача чўзилиши мумкин.
Юқори дозалари: бир марталик – 0,15 г, суткалик – 0,3 г.
ΙΙ ва юқорироқ даражадаги атриовентрикуляр блокада, оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги, ҳомилладорлик ва лактация даври, болалик ёши.
Эҳтиёткарлик билан: И даражали атриовентрикуляр блокадани қоринчалар ички ўтказилишни бузилишлари, синус тугунини заифлиги синдроми, ҳамда қон айланишини оғир етишмовчилигида.
Бета-блокаторлар билан мажмуаси препаратни аритмияга қарши таъсирини кучайшига олиб келади ва улар чақирган синусли тахикардияни бартараф қилади.
Аллапинин дигоксиннинг қон плазмасидаги концентрациясини ўзгартирмайди, аммо дигоксин аллапининнинг концентрациясини оширади, бу бундай мажмуада унинг дозаларини тўғирлашни талаб қилади.
Препаратни қабул қилиш фонида ўтказилаётган гексенал наркози (электроимпулсли даволаш), ўзгаришларсиз ўтади.
Аллапининни амиодарон, камроқ хинидин билан қоринчаларни тахикардияси ва липилловчи аритмиянинг резистент шаклларини даволашда мажмуасида ишлатиш мумкин.
Препаратнинг бошка турли гуруҳ дори препаратлари билан мажмуада қўллашдан бўлган ножуя реакциялари тўғрисида хабарлар йўқ.
Препарат билан даволашни синчков шифокор назорати остида яхшиси стационар шароитида, мунтазам ЭКГ-назоратини амалга ошириб, бошлаш маққулроқ.
Препаратни ҳомиладор аёлларга буюришни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ўтказиш лозим.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Маълумотлар йўқ.
Ножўя таъсирларининг кучайиши мумкин.
Рецепт бўйича
25 мг дан таблеткалар, 10 донадан контур-уясиз ўрамда ва контур-уяли ўрамда, 30 таблеткадан банкаларда.