Ализол – Дрецепт билан

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 20 мг омепразол, 10 мг.домперидон; ёрдамчи моддалар: полиметакрил кислотаси, қанд, крахмал

Тасир этувчи модда(ХПН):

домперидон ва омепразол

Препаратнинг савдо номи:

Ализол – Д

Фармакалогик гуруҳи:

меъда-ичак ярасига қарши воситалар, протон насосининг ингибиторлари.

Дори шакли:

капсула

оқ ва тўқ сариқ рангли гранулалар сақловчи, “2” ўлчамли пушти рангли қалпоқча ва тиниқ корпусли қаттиқ желатин капсулалар.

меъда-ичак ярасига қарши воситалар, протон насосининг ингибиторлари.

A02VX

Домперидон ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Паст биокираолишликка эга (15% га яқин). Плазмадаги максимал концентрациясига 1 соатдан сўнг эришилади. Домперидон турли тўқималарда кенг тарқалади, бош мия тўқималарида унинг концентрацияси юқори эмас. Плазма оқсиллари билан боғланиши 91-93%. Ичак деворида ва жигарда жадал метаболизмга учрайди. Ичак орқали (66%) ва буйраклар орқали (33%) чиқарилади, дозанинг катталигига қараб, мос равишда 0% ва 1% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 7-9 соат, яққол буйрак етишмовчилигида бу муддат  узаяди. Омепразол ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларидан тез ва етарли даражада тўлиқ сўрилади, бироқ биокираолишлиги кўпи билан 50-55% ни ташкил қилади (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси туфайли). Қон плазмаси оқсиллари (албумин ва нордон алфа1-гликопротеин) билан боғланиши жуда юқори – 95% ни ташкил қилади. 20 мг омепразол бир марта қабул қилинганидан сўнг меъда секрециясининг сусайиши биринчи соат давомида юз беради, максимумига 2 соатдан сўнг етади ва тахминан 24 соат давом этади. Самарасининг яққоллиги дозага боғлиқ. Париетал хужайраларнинг хлорид кислотасини ишлаб чиқариш хусусияти даволаш тугаганидан сўнг 3-5 кун давомида тикланади. Препарат жигарда, амалда антисекретор фаоллигини йўқлиги билан характерланадиган, ҳеч бўлмаганда 6 та метаболитини ҳосил бўлиш билан биотрансформацияга учрайди. Асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (72-80%) ва ичак орқали (18-23%) чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 0,5-1 соатга (жигарнинг нормал функциясида) ёки          3 соатга (жигарнинг сурункали касалликларида) тенг. Кекса ёшдаги пациентларда биокираолишлиги бироз ошиши ва организмдан чиқарилиш тезлиги камайиши мумкин.

Ализол-Д домперидон ва омепразол сақловчи мажмуавий препарат, диспепсия билан кечувчи рефлюкс-эзофагитда протон насоси ингибиторлари ёки Н2-рецепторлари антагонистларини қўшимча буюрилмасдан тавсия этилади.

Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга, касаллик белгиларининг яққоллигига қараб, Ализол-Д  эрталаб оч қоринга, бир ёки икки капсуладан буюрилади.

Домперидон – Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, қабзият, ичак спазмлари; – Марказий нерв тизими томонидан: экстрапирамид бузилишлар; – Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тошма, эшакеми; – Бошқалар: бош оғриғи, қон плазмасида пролактин миқдорини ошиши; кам ҳолларда – галакторея, гинекомастия. Омепразол – Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, қабзият, қорин оғриғи, метеоризм, оғизни қуриши, иштаҳани йўқолиши; – Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик (шу жумладан мушак), уйқуни бузилиши, уйқучанлик, депрессия, ҳавотирлик; – Суяк-мушак тизими томонидан: айрим ҳолларда – артралгия, мушаклар кучсизлиги, миалгия; – Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – анемия, эозинофилия, тромбоцитопения; – Аллергик реакциялар: тери тошмаси; Ушбу белгилар ёки бошқа нохуш ҳолатлар пайдо бўлса, дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш, меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

– меъда-ичак қон кетишлари; – меъда ёки ичакни тутилиши; – меъданинг тешилиши; – пролактинома; – дори воситасининг компонентларига юқори сезувчанлик; – 14 ёшгача бўлган болалар; – ҳомиладорлик, лактация даври; – буйрак/жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Домперидон. Бир вақтда қўлланганда антихолинергик препаратлар домперидоннинг таъсирини нейтраллаши мумкин. Домперидон билан бир вақтда қўлланганида антацид ва антисекретор препаратлар унинг биокираолишлигини пасайтиради. Ин витро шароитидаги тадқиқотлар асосида домперидон цитохром CЙП3А4 ферментини аҳамиятли ингибиция қилувчи препаратлар (азоллар гуруҳи замбуруғларга қарши препаратлар, макролидлар гуруҳи антибиотиклари, ОИТВ протеаза ингибиторлари, антидепрессант (нефазодон) билан бир вақтда қўлланганида, плазмада домперидоннинг миқдорини ошиши кузатилиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин. Домперидон қонда парацетамол ва дигоксиннинг миқдорига таъсир қилмайди. Домперидон фаол моддаси аста-секин ажралиб чиқадиган ёки ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган, ичга бир вақтда қабул қилинадиган препаратларнинг сўрилишига таъсир қилишини мумкинлиги истисно қилинмайди. Омепразол Сўрилиши рН га боғлиқ бўлган ҳар қандай дори воситасининг (кетоконазол, темир тузлари) биокираолишлигини ўзгартиради. Омепразол жигарда оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг (диазепам, варфарин) ярим чиқарилиш даврини ва таъсири давомийлигини ошириши мумкин; кумарин антикоагулянтлари ва дифениннинг таъсирини кучайтиради; бензадиазепин транквилизаторларининг (сибазон) чиқарилишини секинлаштиради. Қонда кларитромициннинг концентрациясини оширади. Омепразол антацидлар билан бир вақтда қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препаратни фақат шифокорнинг назорати остида буюриш тавсия қилинади. Препаратни болаларга, Ализол-Д ни бу тоифа пациентларида қўллашнинг клиник тажрибаси йўқлиги туфайли, буюриш тавсия этилмайди. Даволашни бошлашдан олдин, айниқса анамнезида меъда яраси бўлганда, меъда-ичак йўлларида хавфли ўсмалар борлигини истисно қилиш лозим. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда доза суткада 20 мг дан ошмаслиги керак (биокираолишлиги ва ярим чиқарилиш даврининг ошиши туфайли).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: домперидон томонидан – қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, тормозланиш, депрессия, бош оғриғи, қулоқларда шовқин, метаболик ацидоз, кома, ўткир буйрак етишмовчилиги, артериал босимни пасайиши, брадикардия, тахикардия, бўлмачалар фибрилляцияси, нафасни тўхтаб қолиши. Омепразол томонидан – кўришни ноаниқлиги, онгни чалкашиши, бош оғриғи, терлашни кучайиши, уйқучанлик, оғизни қуриши, кўнгил айниши, тахикардия. Даволаш: меъдани ювиш (қабул қилгандан сўнг фақат бир соат давомида ишқорий суюқлик ичиш), кучайтирилган диурез, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

10 капсула алюмин стрипларда. 1 ёки 10 стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.