Алфлутопрецепт билан

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,1 мл биофаол концентрат, ёрдамчи моддалар: фенол (макс 0,005 г), инекция учун сув (1 мл гача).

Препаратнинг савдо номи:

Алфлутоп

Фармакалогик гуруҳи:

тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

рангсиз ёки бироз жигаррангроқ-сариқ рангли, ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита.

M09AX.

Алфлутоп катталарда турли жойлашган бирламчи ва иккиламчи остеоартрозда (коксартрозда, гонартрозда, майда бўғимларнинг артрозида), остеохондрозда ва спондилезда қўлланади.

Полиостеоартрозда ва остеохондрозда препарат мушак ичига чуқур қилиб кунига 1 мл дан юборилади. Даволаш курси 20 инекцияни ташкил қилади (кунига 1 инекциядан 20 кун давомида). Асосан йирик бўғимларнинг шикастланишида препарат бўғим ичига 1-2 мл дан ҳар бир бўғимга 3-4 кун оралиқ билан юборилади. Ҳаммаси бўлиб курс учун ҳар бир бўғимга 5-6 инекция. Бўғим ичига ва мушак ичига юбориш усулларини бирга қўллаш мумкин. Даволаш курсини 6 ой ўтгач шифокорнинг маслаҳатидан кейин такрорлаш мақсадга мувофиқдир.

Кам ҳолларда қичишувчи дерматит, терини қизариши ва препарат юборилган жойда ачишиш ҳисси, қисқа муддатли миалгиялар кузатилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда бўғим ички инекцияларида ўткинчи оғриқ синдромини кучайиши мумкин. Жуда кам ҳолларда анафилактик реакциялар ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Болалар.

Ҳозирги вақтгача аниқланмаган.

Денгиз маҳсулотларини шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида (денгиз балиғи) аллергик реакцияларни ривожланиш хавфи ошади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-250С ҳароратда.

Доза ошириб юборилганида мойил пациентларда аллергик реакциялар (баъзида оғир) ривожланиши мумкин.

Инекция учун эритма 0,1 мл/1 мл дан оқ синдириш ҳалқали тўқ шиша 1 мл ли ампулаларда. 5 ампуладан алюмин фолга қопламаси билан контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Инекция учун эритма 0,1 мл/1 мл дан оқ синдириш ҳалқали тўқ шиша 2 мл ли ампулаларда. 5 ампуладан алюмин фолга қопламаси билан контур уяли ўрамда. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.