Алфарол

Таркиби:

фаол модда: алфа-токоферол ацетати – 0,4 г; ёрдамчи моддалар: кунгабокар мойи (рафинатланган, тозаланган).

Тасир этувчи модда(ХПН):

алфа-токоферол ацетати

Препаратнинг савдо номи:

Алфарол

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин.

Дори шакли:

юмшоқ капсулалар

шарсимон ва овал шакллиоч-сариқ рангдан тўқ-сариқ ранггача бўлган юмшоқ желатинланган капсулалар. Капсула таркиби – оч-сариқдан тўқ-сариқ ранггача бўлган мойсимон суюқлик. Тахир ҳид келишига йўл қўйилмайди.

Витамин.

A11NA03

Ичга қабул қилинганда 20% – 40% сўрилади (меъда ости безининг нормал фаолияти ва ўт-сафронинг иштироки зарур). Дозаси оширилганида сўрилиш даражаси пасаяди. Қондаги оптимал концентрацияси 10-15 мг/л. Чиқарилиши асосан ахлат билан, 1% дан камроғи сийдик билан глюкуронидлар ва бошқа метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Гиповитаминоз ва организмда витамин Е га юқори эҳтиёж бўлганида (шу жумладан кичик ёшдаги болаларда овқат билан витамин Е ни етарли тушмаслиги), мушак дистрофиясида, амиотрофик ён склерозида, миастениялар, миопатиялар, абеталипопротеинемияларда, астеник ва невростеник синдромда, тери касалликларида (дерматозда, псориазда, дерматомикозда), гастроэктомияларда, сурункали холестаз, жигар циррозида, ўт йўлларинг атрезияси, обструктив сариқлик, кучли чарчоқда, парезда, эркаклар ва аёлларда жинсий безларнинг фаолиятини бузилишида, хайз кўриш циклининг бузилишида, ҳомиладорликни тўхтаб қолиш хавфида, климаксда, лактация давридаги камқонликларда (колестирамин, колестипол, минерал ёғлар ва темир тутувчи тўйинмаган ёғ кислоталари қабул қилишда) қўлланади.

Ичга, капсулани чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан ютилади. – профилактика мақсадида 0,2 г (1 капсула) дан суткада 1-2 марта еки 0,4 г (1 капсула) дан кунора. – нерв-мушак тизими касалликларида (миодистрофия, амиотрофик ён склероз, миастения, миопатия) суткада 0,2 г дан (1 капсула) еки 0,4 г (1 капсула) дан кунора 1-2 ой давомида. Такрорий курслар 2-3 ойдан кейин. – хайз кўриш циклини бузилишларида (гормонал даволаш билан биргаликда) 0,3-0,4 г дан кунора, 17-циклдан бошлаб 5 цикл давомида, климактерик вегетатив бузилишларида 0,2 г дан (1 капсула) суткада 2 марта еки 0,4 г (1 капсула) дан суткада бир марта. ўсмирлар ёшидаги хайз кўриш циклини бузилишларида гормонал даволашни бошлашдан олдин 0,2 г дан (1 капсула) суткада 1-2 марта еки 0,4 г (1 капсула) дан кунора биринчи 2-3 ой давомида.неврастения, кучли чарчоқда 0,2 г дан (1 капсула) хар куни еки 0,4 г дан (1 капсула) кунора 30-60 давомида.хуруж даври билан кечувчи жигар касалликларида суткада 0,3 г дан бир неча ой давомида.тери касалликларида (дерматоз, псориаз, дерматомикоз) суткада 0,2 г дан (1 капсула) еки 0,4 г (1 капсула) 20-40 кун давомида.

Препаратни тавсия этилган дозада қўлланганида ноҳуш таъсирлари одатда  кузатилмайди. Мойиллиги бўлган пациентлар препаратни қабул қилинганида аллергик реакциялар, ноаниқ кўриш, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, одатдаги бўлмаган чарчоқ, диарея, гастралгия, астения, креатинурия, креатинкиназанинг фаоллигини ошиши, қон зардобида холестерин миқдорини ошиши, тромбофлебитлар, ўпка тромбоэмболияси, тромбоз пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир миокард инфаркти, болалик ёши. Эхтиёткорлик билан – оғир кардиосклерози бўлган, миокард инфарктини ўтказган беморларда, тромбоэмболиялар ривожланишини юқори хавфида; Е витамини 400 МЕ дан юқори дозада қўлланганида К витамини етишмовчилиги чақирган гипопротромбинемия оғирлашиши мумкин.

Глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишига қарши препаратлар, юрак гликозидларининг самарасини кучайтиради. Тутқаноғи бор беморларда тутқаноққа қарши воситаларнинг самарадорлигини оширади (уларнинг қонда липидларнинг перекисли оксидланиши махсулотларининг миқдори ошган бўлади). Темир Е витаминига бўлган суткалик эҳтиёжни оширади. Агарда дозаси суткада 400 ХБ дан ошиқ бўлса, Е витамини антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, Е витаминини сақловчи бошқа витамин комплексларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Е витаминини юқори дозаларда қўллаш, организмда А витаминини танқислигини келтириб чиқариши мумкин. Е витаминини суткада 400 ХБ дан юқори дозада антикоагулянтлар (кумарин ва индандион унумлари) билан бир вақтда қўллаш, гипотромбинемия ва қон кетишини ривожланиш хавфини оширади. Калестирамин, колестинол, минерал мойлар препаратни сўрилишини камайтиради.

Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида препаратни кўрсатмалар асосида, шифокор назорати остида қўллаш мумкин. Янги туғилган чақалоқларга Е витаминини ҳар доимгидек буюрилганида, некротик энтероколитни ривожланишини потенциал хавфи билан фойдани таққослаш керак. Препарат транспорт воситалари ва машина қурилмаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Е витаминининг юқори дозалари (узоқ вақт давомида суткада 400-800 мг дан) кўришнинг бузилиши, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кучли чарчоқлик, хушдан кетиш, пуфакчали эпидермолизда алопеция сохаларида оқ сочларни ўсиб чиқишини келтириб чиқариши мумкин. Жуда юқори дозалар (узоқ вақт давомида 800 мг дан ортиқ) К витамини етишмовчилиги бўлган беморларда қон кетишини чақириши мумкин; улар қалқонсимон бези гормонларининг метаболизмини бузиши ва сезувчан беморларда тромбофлебит ва тромбоэмболиялар хавфини ошириши мумкин. Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш.

Рецепциз

Юмшоқ капсулалар №10, №20, №30, №40, №50 (контур уяли ўрамларда), №30 (шиша ёки полимер флаконларда).

2 йил.