Алергид

Таркиби:

фаол модда: цетиризин дигидрохлориди – 10,0 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, аэросил, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цетиризин дигидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Алергид

Фармакалогик гуруҳи:

антиаллергик восита.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ шаклли, оқ рангли, икки томони қавариқ плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антиаллергик восита.

R06AE07

Ичга қабул қилинганидан кейин препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Смах) 1 соат оралиғида эришилади. Препаратнинг 93% қон плазмаси оқсиллари билан мустаҳкам боғланади. Организмнинг тўқималарида яхши тақсимланади, кўкрак сутига ўтади, лекин гематоэнцелик тўсиқ орқали ўтмайди. Препаратнинг аҳамияциз миқдори жигарда метаболизмга учрайди, асосий қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) катталарда 7-10 соатни, кексаларда эса 12 соатни ташкил қилади. Буйраклар фаолияти бузилган беморларда Т1/2 19 соатдан 21 соатгача узайиши мумкин.

Сурункали ва мавсумий аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, қичишувчи дерматозлар, эшакеми, Квинке антионевротик шиши (мажмуавий даволаш таркибида).

Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга овқатдан сўнг 10 мг дозада бир қабулда буюрилади (кечқурун, уйқудан олдин авзалроқ). Катталар учун тавсия қилинадиган суткалик максимал доза, икки қабулда (эраталаб ва кечқурун) 20 мг. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препаратнинг ярим дозасини қабул қилишлари керак. Буйракларнинг фаолияти меъёрда бўлган кекса беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Препаратни шифокор тавсиясисиз 7 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Уйқучанлик, жуда кам ҳолларда оғиз, бурун, халқум шиллиқ қаватининг қуриши, йўтал, томоқда оғриқ, диспептик кўринишлар: кўнгил айниши, қусиш, қориннинг дам бўлиш ҳисси, қабзият ёки диарея, иштаҳанинг кучайиши, чарчоқлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, дезориентация, диплопия, асабийлик, бош оғриғи, терлаш, сийдикни тутилиши. Жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари: тери тошмалари, ангионевротик Квинке шиши.

6 ёшгача бўлган болалар, оғир нефропатия, ҳомиладорлик, эмизиш даври, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Алкогол ёки марказий нерв тизимининг депрессантлари билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг сусайтирувчи таъсири сезиларли кучаяди.

Даволаниш вақтида юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб қиладиган ишларни (шу жумладан транспорт воситаларини ҳайдаш) бажариш, спиртли ва седатив (тинчлантирувчи) воситаларни қабул қилиш тавсия қилинмайди. Препаратни болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати утгач ишлатмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: оғиз қуриши, уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, бош оғриғи, тахикардия, сийишни қийинлашиши , қабзият, хавотирлик, таъсирчанлик. Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш. Гемодиализ самарали эмас.

Рецепциз

10 мг таблеткалар контур уяли ўрамда.

3 йил.