АЛБУМИН БИОФАРМАрецепт билан

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: одам қон плазмасиниг албумин фракцияси – 100 мг; ёрдамчи моддалар: натрий каприлати – 3 мг, инекция учун сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

албумин (албумин)

Препаратнинг савдо номи:

АЛБУМИН-БИОФАРМА

Фармакалогик гуруҳи:

плазма ўрнини босувчилар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма 10%.

сариқдан оч-жигарранг ранглигача бўлган тиниқ ёпишқоқ суюқлик, яшилсимон тусга йўл қўйилади.

плазма ўрнини босувчилар.

V05A A01

Препаратни травматик ва операцион шокларда, дегидратацияси ва қоннинг концентрацияланиши билан бирга кечувчи куйишларда, турли келиб чиқишга эга бўлган гипопротеинемия ва гипоалбуминемияда (нефротик синдром, жигар циррози, давомли септик ва йирингли жараёнлар ва бошқалар) буюрилади. Албумин эритмаси, шунингдек меъда-ичак йўлларининг касалликларида (яра касаллиги, ўсмалар, меъда-ичак анастомозининг ўтказувчанлигини камайиши), ўткир панкреатитда, экстракорпорал қон айланиши билан боғлиқ бўлган операцияларда қўлланади.

Препарат вена ичига томчилаб юборилади, шок ҳолатларида эса артериал босимни тез ошириш мақсадида – 250 мл дан 500 мл гача ҳажмларда оқим билан юборилади.

Баъзида ҳароратни қисқа муддатли ошиши, камдан-кам ҳолларда – белда оғриқлар, эшакеми кузатилади. Аллергик ёки анафилактик реакцияларга қандайдир гумон бўлса препаратни дарҳол юборишни тўхтатиш керак. Шок ривожланган ҳолда стандарт шокка қарши даволаш ўтказилиши лозим.

Тромбозлар, артериал гипертония, ички қон кетишлар, қоннинг оқсил препаратларига юқори сезувчанлик. Агар гиперволемия ва унинг оқибатлари ёки гемодилюция алоҳида хавф туғдириши мумкин бўлса препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланади. Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, вена варикоз кенгайиши, ўпка шиши, геморрагик диатез, оғир даражали анемия, буйрак ёки постренал етишмовчилиги ушбу ҳолларда мисол бўлиши мумкин.

Албумин ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида артериал гипотензияни ривожланиш хавфи ошади.

Албумин препарати фақат стационар шароитларда асептик қоидаларига риоя қилиб қўлланади. Препаратни юбориш учун алоҳида томчилагич қўллаш зарур. Яроқлилик муддати тугагандан кейин препаратни ишлатиш мумкин эмас. Аҳамиятлари қон йўқотишларида албуминни қон қуйиш билан бирга қўллаш мумкин. Дегидратацияда препаратни фақат регидратациядан кейин (перорал ва парентерал йўли билан) қўллаш мумкин. Препаратни дозаси ҳар бир пациентга алоҳида белгиланади. У клиник манзарасига, қўлланилишига ва беморнинг ёшига боғлиқ. Препарат юборилганда ўпка шишини олдини олиш учун гемодинамик кўрсаткичларини, нафас олиш тизими кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.

Ҳомиладорликда албуминни фақат ўта зарур ҳолларда қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган  ҳароратда.

Ўрганилмаган.

Рецепт бўйича

Инфузия учун 10% ли эритма. 10 мл, 20 мл дан препарат флаконларда. 1 ёки 5 флакондан картон қутида. 10 мл, 20 мл, 50 мл, 100 мл, 200 мл ва 400 мл дан бутилкаларда. 1 бутилкадан картон қутида.

3 йил.