Албендазолрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: албендазол – 200,0 мг ёки 400,0 мг; ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликолят, маккажўхори крахмали, лактоза, микрокристаллик целлюлоза, сахарин, аспартам, повидон, сувсиз лимон кислотаси, сариқ сансет (Супра), аэросил, апелсинли ароматизатор, ванилли  ароматизатор, тозаланган талк, магний стеарат.

Тасир этувчи модда(ХПН):

албендазол

Препаратнинг савдо номи:

Албендазол

Фармакалогик гуруҳи:

Гелминтларга қарши восита.

Дори шакли:

таблетка

Дозаси 200 мг. Тўқ сариқ рангли, икки томони силлиқ думалоқ таблеткалар. Дозаси 400 мг. Чўзинчоқ, тўқ сариқ рангли, бир томони синиш чизиқчали ва иккинчи томони силлиқ капсула кўринишидаги таблеткалар.

Гелминтларга қарши восита.

P02CA03

Албендазол  қуйидаги ҳолатларда буюрилади: – нейроцистицеркоз; – қорин, жигар, ўпка эхинококкози; – цистли эхинакоккоз ҳолатида операция қилинишига монеликлар бўлганда; – цистли эхинакоккоз ҳолатида цистлар миқдорини камайтириш учун жарроҳлик аралашуви зарур бўлганида; – арахноидал, меъда ичидаги, рацемоз цистлар; – аскаридоз; – трихонелез; – энтеробиоз; – анкилостомидоз; – описторхоз; – лямблиоз; – микроспоридоз; – токсокароз; – гнатостомоз; – трихиноз; – капилляроз; – аралаш гелминтозлар ҳолатида буюрилади..

Ичга, овқатдан кейин. Таблеткалар сув билан ичилади. Дозаси патологияга қараб белгиланади. Албендазол қабул қилингандан сўнг сурги воситаси керак бўлмайди.

Албендазол қабул қилинганда қуйидаги нохуш  самаралар кузатилиши мумкин: – лейкопения; – панцитопения; – бош оғриғи; – тромбоцитопения; – агранулоцитоз; – диспепсия; – жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши; – қорин оғриғи; – бош айланиши; – менингиал симптоматика; – терини қичишиши; – гипертермия; – эшакем; – алопеция (қайтувчан); – гипертензия; – буйрак функцияси бузилиши.

Албендазол қуйидаги ҳолларда буюрилмайди: – 2 ёшгача бўлган болалардаги гелминтозлар; – албендазолга ўта сезувчанлик; – ҳомиладорлик; – лактация даври. Эҳтиёткорлик билан қўлланади: – цистицеркоз фонидаги кўз тўр пардаси патологияларида; – жигар циррозида; – кўмикда қон яратилиш сусайган ҳолатда. Ҳомиладорлик: ҳомиладор, ҳомиладор деб гумон қилинган аёлларга Албендазолни буюриш мутлақ мумкин эмас.

Празиквантел, дексаметазон, циметидин албендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ножўя таъсирлар кучайиши билан ифодаланади.

Рецепт бўйича

1 таблеткадан  контур уяли ўрамда. Контур уяли ўрамлар  1 (1×1), 2 (2х1), 5(5х1) ёки 10 (10х1) дан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон пачкага жойланади.

3 йил.