Албелинк 400рецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: албендазол – 400 мг, ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, калций фосфати дигидрооксиди, желатин, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, талк, магния стеарати, коллоид кремний диоксиди, натрий крахмалгликоляти.

Тасир этувчи модда(ХПН):

албендазол

Препаратнинг савдо номи:

Албелинк 400

Фармакалогик гуруҳи:

антигелминт восита

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар

деярли оқ рангли, думалоқ, икки томони қавариқ, бир томонида рискали ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

антигелминт восита

R02SA03

Албендазол сувда кам эриши туфайли меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. Албендазолнинг қон плазмасида концентрациялари паст ёки у плазмада аниқланмайди, чунки у тизимли қон томир хавзасига тушгунигача метаболитига (сулфоксид) тез айланади. Албендазол сулфоксиди 70% плазма оқсиллари билан боғланади ва бутун организм бўйлаб кенг тарқалади. У сийдик, сафро, жигар, киста деворида, киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида (ликвор) аниқланади. Албендазол жигарда биринчи метаболити – албендазол сулфоксидига тез айланади, у кейинчалик сулфон метаболитлари ва одам сийдигида аниқланган бошқа бирламчи оксидланиш метаболитларигача метаболизмга учрайди. Перорал қабул қилингандан кейин албендазол одам сийдигида аниқланмайди. Албендазол сулфоксидини сийдик билан чиқарилиши ёрдамчи чиқарилиш йўли ҳисобланади: дозанинг 1% камроғини ташкил қилади. Сафро билан чиқарилиши, чиқарилишнинг бир қисмини ташкил қилади, буни сулфоксид албендазолни сафродаги концентрациясини қон плазмасидаги қиймати эришилишини кўрсатади.

Албелинк 400 якка ёки аралаш ичак паразитларини даволаш учун кўлланади. Клиник текширувлар Асcарис лумбриcоидес (думалоқ чувалчанг), Тричурис тричиура (қилбошлик), Энтеробиус вермиcуларис (острицалар), Анcйлостома дуоденале ва Неcатор америcанус (нематодалар), Таэниа спп.(солитер) ва Стронгйлоидес стерcоралис га қарши самарадорлигини кўрсатди. Албелинк 400, кўрсатилганидек, болаларда лямблиоз инфекцияни (дуоденал ёки интестинал ёки лямблий) даволаш учун самаралидир.

Қўллаш усули: перорал буюрилади. Одатдаги доза 1-2 ёш болаларда бир марталик доза 200 мг ташкил қилади. Оғир ҳолларда Стронгйлоидес ёки Таэниасис иштирокидаги аралаш инвазияларда бир марталик суткалик доза етарли бўлмаслиги мумкин ва доза кетма кет уч кун буюрилиши мумкин.

Eхинококкозда ва нейроцистицеркозда албендазолнинг ножўя самараси профили фарқланади. Жигар функциясининг лаборатор кўрсаткичлари; абдоминал оғриқлар; кўнгил айниши/қусиш, бош оғриғи, бош айланиши, вертиго; бош мия ички босимини ошиши, менингеал белгилар, қайтувчан аллопеция, иситмалаш кузатилиши мумкин. Бу симптомлар одатда суст ифодаланган ва даволашсиз ўтиб кетади. Ножўя самаралар асосан лейкопения (0,7%) ёки буйрак бузилишлари билан (3,8% эхинококкозда) боғлиқ. Қуйидаги ножўя самаралар <1% тез-тезликда билан кузатилади; Қон ва лимфатик тизими томонидан: лейкопения, гранулоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения холатлари хақида кам маълумотлар мавжуд. Жигар касалликлари, шу жумладан жигар эхинококкози бўлган пациентлар суяк кўмиги функциясини сусайиши хавфига кўпроқ  мойил. Иммун тизимни бузилишлари: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма ва эшакеми кузатилиши мумкин.

Албендазолга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Нейроцистицеркози бўлган 8 нафар беморда албендазолнинг ҳар бир дозаси (кунига 15 мг/кг) 8 мг дексаметазон билан бирга буюрилганида албендазол сулфоксиднинг концентрацияси тахминан 56% юқори бўлган.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, куруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари: ножўя реакцияларни кучайиши. Даволаш: симптомтик даволаш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир.

Рецепт бўйича

1 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. Гуруҳлашган ўрами: 10 картон қутида.

3 йил