Доза нотўғри танланганида ёки даволаш бекор қилинганида, айниқса 1 тип диабети бўлган пациентларда, гипергликемия ривожланиши мумкин.
Гипергликемиянинг биринчи белгилари одатда аста-секин бир неча соат ёки кунлар давомида намоён бўлади.
Бундай белгиларга кўнгил айнаши, қусиш, яққол уйқучанлик, қизарган қуруқ тери, оғизни қуриши, сийдикни кўп чиқарилиши, чанқоқлик, иштаҳани йўқолиши, шунингдек оғиздан ацетон ҳиди келиши киради.
Агар даволаш ўтказилмаса, 1 тип қандли диабетда гипергликемия ҳаёт учун хавфли диабетик кетоацидозни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Гликемик назоратни масалан, жадаллаштирилган инсулин билан даволаш ҳисобига сезиларли яхшиланиш ҳолларида, гипогликемияни одатдаги даракчи – белгилари ҳам ўзгариши мумкин, бу ҳақида пациентлар огоҳлантирилган бўлишлари керак.
Йўлдош касалликларда, айниқса инфекция ва иситмали ҳолатларда пациентларни инсулинга бўлган эҳтиёжи одатда ошади.
Агар пациент инсулиннинг бир туридан бошқасига ўтказилса, у ҳолда гипогликемиянинг даракчи – белгилари ўзгариши ёки камроқ ифодаланиши мумкин, улар олдинги инсулин юборилганида аниқланган.
Пациентларни инсулиннинг бошқа турига ёки бошқа ишлаб-чиқарувчи компаниянинг инсулинига ўтказиш фақат тиббий назорат остида амалга оширилиши керак.
Биологик фаолликни ўзгаришида, ишлаб-чиқарувчи, тури, хили (ҳайвон, одам, одам инсулинининг аналоги) ва/ёки ишлаб чиқариш усули алмаштирилганида дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.
Агар дозага тузатиш киритиш зарурати бўлса, буни биринчи доза юборилганидаёқ ёки даволашнинг биринчи ҳафтасида ёки ойларида қилиш мумкин.
Овқат қабулини ўтказиб юборилиши ёки режалаштирилмаган оғир жисмоний юклама гипогликемияни чақириши мумкин.
Агар пациентга соат минтақаларини кесиб ўтиш билан саёҳат қилиш лозим бўлса, у шифокор билан маслаҳатлашиши керак, чунки унга инсулинни юбориш ва овқатни қабул қилиш вақтини ўзгартириш керак бўлади.
Актрапид® Пенфилл® препарати инфузия учун эритмаларга қўшилганида, инфузион тизимида сўрилган инсулиннинг миқдорини олдиндан айтиш мумкин эмас, шунинг учун Актрапид® Пенфилл® ни инсулинли помпаларда (ППИИ) ишлатишга рухсат этилмайди.
Актрапид® Пенфилл® препаратининг таркибига метакрезол киради, у аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Препаратни ишлатиш тартиби бўйича йўриқнома Вена ичига юбориш учун Актрапид® Пенфилл® 100 ХБ/мл препаратини 0,05 ХБ/мл дан 1 ХБ/мл гача бўлган концентрацияларда одам инсулинини сақловчи, 40 ммол/л концентрациядаги калий хлориди қўшилган натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, декстрозанинг 5% ва 10% ли эритмаси каби инфузион эритмалардаги инфузион тизимлари қўлланади; вена ичига юбориш учун тизимда полипропилендан тайёрланган инфузион қопчалар ишлатилади; бу эритмалар турғунлигини хона ҳароратида 24 соат давомида сақлайди.
Гарчи бу эритмалар турғунлигини маълум вақт давомида сақласада, бошланғич босқичда инфузион қопча тайёрланган материалда инсулиннинг бироз миқдорини сўрилиши аниқланади.
Инфузияни ўтказиш давомида глюкозанинг қондаги даражасининг назоратини амалга ошириш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик даврида диабетни инсулин билан даволашда чекловлар йўқ, чунки инсулин йўлдош тўсиғи орқали ўтмайди.
Бундан ташқари ҳомиладорлик вақтида қандли диабетни даволаш ўтказилмаса, у ҳолда ҳомила учун хавф туғилади.
Шунинг учун диабетни даволашни ҳомиладорлик вақтида ҳам давом эттириш зарур.
Етарлича аниқ танланмаган даволаш ҳолларида ривожланиши мумкин бўлган гипогликемия ҳам, гипергликемия ҳам, ҳомила ривожланишининг нуқсонлари пайдо бўлишини ва ҳомилани она қорнида нобуд бўлишини хавфини оширади.
Диабетли ҳомиладор аёлларни даволашда ҳомиладорликнинг ҳамма даврида уларда қондаги глюкозанинг даражасини кучайтирилган назоратини амалга ошириш керак; бундай тавсиялар ҳомиладорликни режалаштирган аёлларга ҳам тааллуқли.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида инсулинга бўлган эҳтиёж одатда пасаяди ва иккинчи ва учинчи уч ойликда сезиларли ошади.
Туғруқдан кейин инсулинга бўлган эҳтиёж тезда дастлабки ҳолатига қайтади.
Шунингдек эмизиш даврида Актрапид® Пенфилл® препаратини ишлатиш учун чекловлар йўқ.
Эмизикли оналарда инсулинотерапияни ўтказиш бола учун хавф туғдирмайди.
Бироқ онага Актрапид® Пенфилл® препаратининг дозасини ва/ёки парҳезни тўғрилаш талаб қилиниши мумкин.
Ательени бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Пациентларнинг диққатни жамлаш қобилияти ва реакция тезлиги гипогликемия ва гипергликемия вақтида бузилиши мумкин, бу қобилиятлар айниқса зарур бўлган вазиятларда (масалан, ательени бошқариш ёки машина ва механизмлар билан ишлашда) хавф туғдириши мумкин.
Ательени ҳайдаш ва механизмлар билан ишлашда гипогликемия ва гипергликемияни ривожланишини олдини олиш учун чоралар кўришни пациентларга тавсия қилиш керак.
Бу ривожланаётган гипогликемиянинг даракчи-белгиларини йўқлиги ёки яққоллигини пасайиши ёки гипогликемиянинг тез-тез эпизодлари бўлган пациентлар учун айниқса муҳим.
Бундай ҳолатларда ательени бошқариш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.