Инсулинни қўллашда энг кўп учрайдиган ноҳуш кўриниш гипогликемия ҳисобланади.
Клиник тадқиқотлар, ҳамда истеъмолчилар бозорига чиқарилганидан кейин препаратни қўллаш жараёнида гипогликемияни пайдо бўлиши тез-тезлиги пациентлар популяцияси, препаратни дозалаш тартиби ва гликемияни назорат қилиш даражасига қараб ўзгариши аниқланган (“Алоҳида ножўя реакциялар таърифи”га қаранг).
Инсулин билан даволашнинг бошланғич босқичида рефракцияни бузилиши, шишлар ва юбориш жойида реакциялар (оғриқ, қизариш, эшакеми, яллиғланиш, қонталашишлар, инекция жойида шиш ва қичишишни ўз ичига олувчи) пайдо бўлиши мумкин.
Одатда бу симптомлар вақтинчалик характерга эга.
Гликемиянинг назоратини тез яхшиланиши “ўткир оғриқли нейропатия” ҳолатига олиб келиши мумкин ва у одатда қайтувчидир.
Карбонсувлар алмашинуви назоратини кескин яхшиланиши билан инсулин билан даволашни жадаллашиши, диабетик ретинопатия ҳолатини вақтинчалик ёмонлашишига олиб келиши мумкин, айни вақтда гликемиянинг назоратини узоқ муддатли яхшиланиши диабетик ретинопатияни ривожланиб бориш хавфини пасайтиради.
Ножўя кўринишлар рўйхати жадвалда келтирилган.
Клиник тадқиқотлар давомида олинган қуйида келтирилган маълумотларга асосланган ҳамма ножўя самаралари МедДРА ва аъзолар тизимига мувофиқ ривожланиш тез-тезлиги бўйича гуруҳларга тақсимланган.
Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000) ва маълум эмас (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш имкони йўқ).
Иммун тизими томонидан бузилишларТез-тез эмас – эшакеми, тери тошмалариЖуда кам – анафилактик реакциялар*Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишларЖуда тез-тез – гипогликемия*Нерв тизими томонидан бузилишларТез-тез эмас – периферик нейропатия (“ўткир оғриқли нейропатия”)Кўриш аъзоси томонидан бузилишларТез-тез эмас – рефракцияни бузилишиЖуда кам – диабетик нейропатияТери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишларТез-тез эмас – липодистрофия*Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишларТез-тез эмас – юбориш жойларидаги реакцияларТез-тез эмас – шишлар * “Алоҳида ножўя реакциялар таърифи”га қаранг Алоҳида ножўя реакциялар таърифи: Анафилактик реакциялар Жуда кам учрайдиган ёйилган ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан, тарқалган тери тошмалари, қичишиш, терлаш, меъда-ичак тизимини бузилишлари, ангионевротик шиш, нафас олишни қийинлашиши, юракни тез уриши, артериал босимни пасайиши, шунингдек хаёт учун потенциал хавфли бўлган ҳушдан кетиш/йўқотиш) қайд қилинган.
Гипогликемия Гипогликемия кўпроқ учрайдиган ножўя кўриниши ҳисобланади.
Агарда инсулиннинг дозаси инсулинга бўлган эҳтиёжга нисбатан жуда ҳам юқори бўлганда, у ривожланиши мумкин.
Оғир даражали гипогликемия ҳушдан кетиш ва/ёки тиришишлар, бош миянинг фаолиятини вақтинчалик ёки қайтмас бузилишлари ёки ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Гипогликемия симптомлари, одатда тўсатдан ривожланади.
Уларга “совуқ тер”, тери қопламаларини оқариши, юқори чарчоқлик, асабийлик ёки тремор, хавотирлик ҳисси, ғайритабиий чарчоқлик ёки ҳолсизлик, ориентацияни бузилиши, диққатни жамлашни пасайиши, уйқучанлик, яққол очлик ҳисси, кўришни бузилиши, бош оғриғи, кўнгил айниши ва юракни тез уриши кириши мумкин.
Липодистрофия Липодистрофияни ривожланишини кам ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Липодистрофия препаратни юбориш жойида ривожланиши мумкин.