Актовегинрецепт билан

Таркиби:

1 та ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Актовегин® концентрати (бузоқчалар қонининг депротеинланган қуруқ гемодериватига қайта ҳисобланганида)1) – 80,0 мг; ёрдамчи модда: инекция учун сув – 2 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бузоқчалар қонининг депротеинланган гемодеривати.

Препаратнинг савдо номи:

Актовегин

Фармакалогик гуруҳи:

тўқималар регенерацияси рағбатлантирувчиси.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ сарғиш эритма.

тўқималар регенерацияси рағбатлантирувчиси.

[B06AB]

Фармакокинетика усуллари ёрдамида Актовегин® препаратининг фармакокинетик кўрсаткичларини ўрганиш мумкин эмас, чунки препарат фақат одатда организмдаги мавжуд физиологик компонентлардан иборат бўлади.

Қуйидагиларни мажмуавий даволаш таркибида: когнитив бузилишларни, шу жумладан импульсдан кейинги когнитив бузилишларни ва деменцияни симптоматик даволашда;периферик қон айланишининг бузилишлари ва уларнинг оқибатларини симптоматик даволашда;диабетик полинейропатияни (ДПН) симптоматик даволашда қўлланилади.

Артерия ичига, вена ичига, мушак ичига юборилади, препаратни инфузия учун эритмаларга қўшиш мумкин. Синдириш нуқтаси бўлган ампулалардан фойдаланиш бўйича йўриқнома: Ампула учини нуқта юқорига қаратилган ҳолда жойлаштиринг! Ампулани бармоқ билан эҳтиёткорлик билан чертган ва силкитган ҳолда эритмани ампула учидан пастга оқиб тушишига имкон беринг.Ампула учини нуқта юқорига қаратилган ҳолда жойлаштиринг! Ампула учини расмда тасвирланганидек каби синдириб олинг. Клиник ҳолатнинг оғирлик даражасига боғлиқ равишда, аввалига препаратни ҳар куни 10-20 мл дан вена ичига ёки артерия ичига юбориш зарур; кейинги даволаш учун эса ҳар куни ёки ҳафтада бир неча марта 5 мл дан вена ичига ёки мушак ичига аста-секин юборилади. Инфузион юбориш учун 10 мл дан 50 мл гача препаратни 200–300 мл асосий эритмага (натрий хлоридининг изотоник эритмасига ёки глюкозанинг 5% ли эритмасига) қўшиш лозим. Инфузия тезлиги тахминан минутига 2 мл бўлиши керак. Мушак ичига инекциялар учун 5 мл дан ортиқ бўлмаган ҳолда препаратдан фойдаланилади, уни эритма гипертоник бўлганлиги учун аста-секин юбориш лозим. Импульсдан кейинги когнитив бузилишлар Ишемик импульснинг ўткир даврида, 5-7 кундан бошлаб 2000 мг дан вена ичига томчилаб 20 инфузиягача юборилади ва кейинчалик таблетка кўринишида бир кунда 3 марта 2 таблеткадан (кунига 1200 мг) қабул қилишга ўтказилади. Даволашнинг умумий давомийлиги 6 ойни ташкил этади. Деменция 4 ҳафтагача бўлган муддатда суткада 2000 мг дан вена ичига томчилаб юборилади. Периферик қон айланишининг бузилишлари ва уларнинг оқибатлари Суткада 800–2000 мг дан артерия ичига ёки вена ичига томчилаб юборилади. Даволаш 4 ҳафтагача давом этади. Диабетик полинейропатия Суткада 2000 мг дан вена ичига томчилаб 20 та инфузия юборилади ва кейинчалик таблетка кўринишида бир кунда 3 марта 3 таблеткадан (кунига 1800 мг) қабул қилишга ўтказилади. Даволаш давомийлиги 4 ойдан 5 ойгачани ташкил этади.

Ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги Халқаро илмий тиббиёт ташкилотлари кенгаши (CИОМС) таснифига мувофиқ аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича баҳоланиши мумкин эмас). Иммун тизими томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: аллергик реакциялар (дори таъсирида иситма, шок симптомлари). Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: эшакеми, тўсатдан қизаришлар. Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар Номаълум: миалгия.

Актовегин® препаратига ва худди шундай препаратлар ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда;декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ўпка шиши, олигурия, анурия, организмда суюқлик ушланиб қолинишида;18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳозирги вақтда номаълум.

Препаратни парентерал юбориш стерил шароитларда ўтказилиши лозим. Анафилактик реакция юзага келиши мумкинлиги туфайли синама инекцияни (юқори сезувчанликка тестни) ўтказиш тавсия этилади. Электролит бузилишлари (гиперхлоремия ва гипернатриемия каби) мавжуд бўлганида, кўрсатилган ҳолатларга лозим даражада тузатиш киритилиши керак. Инекциялар учун эритма бироз сарғиш тусга эга. Рангнинг ёрқинлиги дастлабки фойдаланилган материалларнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ ҳолда бир партиядан иккинчисига қадар ўзгариб туриши мумкин, бироқ бу препаратнинг фаоллигига ёки унинг таъсирини ўзлаштраолишга салбий таъсир кўрсатмайди. Тиниқ бўлмаган эритмадан ёки заррачаларга эга бўлган эритмадан фойдаланилмасин. Ампула очилганидан кейин эритмани сақлаш мумкин эмас. Клиник маълумотлар Актовегин® препаратини ишемик импульс бўлган 503 нафар пациентда когнитив бузилишларга нисбатан даволаш таъсирини ўрганиш мақсадида ўтказилган рандомизацияланган, икки томонлама яширин, плацебо-назорат қилинадиган кўп марказли АРТEМИДА (НCТ01582854) тадқиқотида жиддий нохуш ҳолатлар ва ўлимнинг умумий тез-тезлиги ҳар иккала даволаш гуруҳларида бир хил бўлган. Гарчанд такрорий ишемик импульсларнинг тез-тезлиги пациентларнинг мазкур популляциясида кутиладиган қийматлар чегарасида бўлсада, улар плацебо гуруҳига нисбатан таққосланганда Актовегин® препаратини қабул қилган гуруҳда кўпроқ қайд этилган, бироқ мазкур фарқ статистик жиҳатдан аҳамиятли бўлмаган. Такрорий импульс ҳоллари ва ўрганилган препарат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланмаган. этилмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Актовегин® ни фақат даволашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш лозим. Болаларда қўлланилиши Ҳозирги вақтда болаларда Актовегин® препарати қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас, шу сабабли уни мазкур гуруҳдаги шахсларда қўлланилиши тавсия Ательени бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Таъсири аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Клиник олди тадқиқотларнинг маълумотларига кўра доза одамда фойдаланиш учун тавсия этилган дозаларга нисбатан ҳатто 30-40 марта ошириб юборилганида ҳам Актовегин® токсик таъсирларни намоён қилмайди. Актовегин® препарати билан дозани ошириб юборилиши ҳоллари қайд этилмаган. Чиқарилиш шакли Инекция учун эритма, 40 мг/мл. 2, 5, 10 мл дан препарат синдириш нуқтаси бўлган рангсиз шиша ампулаларга қуйилган. 5 ампуладан полистирол плёнкадан ёки поливинилхлорид плёнкадан тайёрланган контур уяли пластик ўрамга жойлаштирилган. 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган. Қутига голографик ёзувлари бўлган ва биринчи очилиши назорат қилинадиган думалоқ шаклдаги тиниқ ҳимоя наклейкалари ёпиштирилади.

Рецепт бўйича

3 йил.