Активит Витамин + Рух

Таркиби:

фаол моддалар: 30% ли мойли суспензия кўринишида бета-каротин – 6 мг, алфа-токоферилацетат – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, рух оксиди кўринишида рух – 8 мг. ёрдамчи моддалар: рафинатланган кунгабоқар мойи, асалари муми, лецитин. капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, титан диоксиди; бўёвчи: ёрқин қизил Е-129.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бета-каротин, алфа-токоферилацетат, аскорбин кислотаси, рух оксиди.

Препаратнинг савдо номи:

Активит Витамин + Рух

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин (Поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада).

Дори шакли:

капсулалар

узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула таркиби – қизил рангли, ёқимсиз ҳидли, мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламларга ажралиш мумкин.

Витамин (Поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада).

A11AA04

“Активит Витамин + Рух” препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни даволашда кўрсатилган: витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини ва рух ионларининг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;давомли ва/ёки оғир кечувчи, шу жумладан инфекцион, касалликлардан кейинги тикланиш даврида;турли этиологияли астеник ҳолатларда;алкоголли абстинент синдромини ва никотинга қарамликни комплекс даволашда;мувозанатланмаган ва сифациз овқатланишда қўлланади.

“Активит Витамин + Рух”овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қилинади. Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади. Олдини олиш учун, курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади. Даволаш мақсадида “Активит Витамин + Рух”нинг дозасини шифокор патологиянинг характери ва яққоллик даражасини, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига ва рухга бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, мис танқислиги, анемия ривожланиши мумкин.

14 ёшгача бўлган болаларга ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар билан бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради. Токоферол тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситалар самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларнинг перекисли оксидланиши маҳсулотларининг миқдорини ошиши аниқланган. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Сутли маҳсулотларни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки бунда рухнинг овқат ҳазм қилиш йўлларидан сўрилиши тормозланади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди. Суткалик норма оширилганида “Активит Витамин + Рух” қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Рецепциз

10 ёки 15 капсуладан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамларга жойланган.

2 йил.