Активит Витамин + Cэлен.

Таркиби:

фаол моддалар: 30% ли мойли суспензия кўринишидаги бета-каротин – 6 мг, алфа-токоферилацетат – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, селен (0,1% ли ачитқи селен кўринишида – 30 мг ёки 0,2% ли ачитқи селен – 15 мг) – 0,03 мг. ёрдамчи моддалар: рафинатланган кунгабоқар мойи, асалари муми, лецитин. капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув, титан диоксиди; бўёвчи: ёрқин қизил Е-129.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бета-каротин, алфа-токоферилацетат, аскорбин кислотаси, селен.

Препаратнинг савдо номи:

Активит Витамин + Cэлен.

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин (Поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада).

Дори шакли:

капсулалар.

узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли, юмшоқ желатин капсулалар. Капсула таркиби – қизил рангли, ёқимли ҳидли, мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламларга ажралиш мумкин.

Витамин (Поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада).

A11AA04

“Активит Витамин + Cэлен” препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни даволашда кўрсатилган: витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини ва селен етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;давомли ва/ёки оғир кечувчи, шу жумладан инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида;мувозанатланмаган ва сифациз овқатланишда қўлланади.

«Активит Витамин + Cэлен» овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади. Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга суткада 1 капсуладан 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади. Препарат дозасини шифокор патологияни характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Диарея, тери рангини ўзгариши – сарғиш тусли рангни пайдо бўлиши, кам ҳолларда: бош айланиши, бўғимларда оғриқ. Дори воситасини юқори дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқ пайдо бўлишига, К витаминининг танқислиги бўлган пациентларда қон оқувчанлигини пайдо бўлишига, эстрогенларни қабул қилган пациентларда тромбоз хавфини ошишига, гипероксалурияга ва буйракларда тошлар – оксалатлар ҳосил бўлиши хавфини ошишига, Г6ФД танқислиги бўлган пациентларда гемолизни ривожланиш хавфини кучайишига, шунингдек кўришни хиралашиши, бош айланиши, кучли толиқиш ва ҳолсизликни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Препаратнинг алоҳида компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади. Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя самаралар кузатилмайди. Нохуш реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

А ва Е гипервитаминози;ҳомиладорлик ва лактация даври;14 ёшгача бўлган болалар;юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради. Токоферол қонида липидларни перекисли оксидланиши маҳсулотлари, шунингдек А ва Д витаминлари миқдори ошган тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин. Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. С витамини темирни сўрилишини оширади, салицилатлар ва қисқа таъсир этувчи сулфаниламидлар билан даволашда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади. Холестирамин, орлистат А ва Е витаминларининг сўрилишини камайтиради.

Гипероксалурияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши “Активит Витамин + Селен”ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида нафас билан чиқарилаётган ҳавода саримсоқпиёз ҳидини пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолда препаратни бекор қилиш керак.

Рецепциз

10 ёки 15 капсуладан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

2 йил.