Активит Витамин +

Таркиби:

фаол моддалар: 30% ли мойли суспензия кўринишидаги бета-каротин – 6 мг, алфа-токоферилацетат – 15 мг, аскорбин кислотаси – 75 мг. ёрдамчи моддалар: рафинатланган кунгабоқар мойи, асалари муми, лецитин. капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, титан диоксиди; бўёвчи: ёрқин қизил Е-129.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бета-каротин, алфа-токоферилацетат, аскорбин кислотаси.

Препаратнинг савдо номи:

Активит Витамин +

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин (Поливитаминлар).

Дори шакли:

капсулалар

узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула таркиби – қизил рангли, ёқимсиз ҳидли, мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламларга ажралиш мумкин.

Витамин (Поливитаминлар).

A11V

“Активит Витамин +” препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни даволашда кўрсатилган: витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;давомли ва/ёки оғир кечувчи касалликлар, шу жумладан инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида;мувозанатланмаган овқатланишда қўлланади.

“Активит Витамин +” овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади. Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 2-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади. Олдини олиш учун, курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади. Даволаш мақсадида “Активит Витамин +”нинг дозасини шифокор патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

14 ёшгача бўлган болаларга ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи билан препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради. Токоферол тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни перекисли оксидланиши маҳсулотларининг миқдорини ошиши аниқланган. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Препаратни қўллаш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди. Суткалик норма оширилганида “Активит Витамин +” қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Рецепциз

10 ёки 15 капсуладан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича юриқномаси билан бирга картон ўрамларга жойланган.

2 йил.