Аксонрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: цефтриаксон 1 г (натрийли тузи кўринишида).

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефтриаксон (натрийли тузи кўринишида).

Препаратнинг савдо номи:

Аксон

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи).

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

оқ, эркин сочилувчан кристалл кукун

антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи).

J01DD04

Препарат унга сезгир микроорганизмларнинг штаммлари чақирган инфекцион касалликларни даволаш учун буюрилади: қуйи нафас йўлларининг инфекцион касалликлари (пневмония, бронхит, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси), оториноларингологик инфекцион касалликлари, буйраклар ва сийдик-жинсий йўлларининг инфекцион касалликлари (пиелит, цистит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, эпидидимит), тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцион касалликларини, шу жумладан бактериал стрептодермияни, менингитни, суяклар ва бўғимларнинг инфекцион касалликларини, перитонитни, ўт қопининг яллиғланишини, меъда–ичак инфекцияларини, асоратланмаган гонореяни ва жинсий йўл билан юқувчи бошқа инфекцияларни (юмшоқ шанкр ва заҳм), Лайм касаллигини (спирохетоз), терламали иситмани, салмонеллезни, салмонелла ташувчиликни даволаш учун қўлланади. Препарат шунингдек жарроҳлик операцияларидан кейин пайдо бўлувчи инфекцияларнинг олдини олиш учун ҳам қўлланади.

Препарат қабул қилинганида аллергик реакциялар (эшакеми, қичишиш, эозинофилия, зардоб касаллиги, бронхоспазм, кўпшаклли экссудатив эритема, анафилактик реакциялар, кам ҳолларда – анафилактик шок), стоматит, глоссит, меъда-ичак тизими томонидан эса кўнгил айниши, қусиш, таъмни йўқолиши, қоринда оғриқ, дисбактериоз, суперинфекция, сохтамембраноз колит пайдо бўлиши мумкин. Периферик қон кўрсаткичларининг ўзгариши: нейтропения, лимфопения, лейкопения, тромбоцитопения, кам- гемолитик анемия; алоҳида ҳолларда қон зардобининг плазма омилларини (ИИ, ВИИ, ИХ, Х) даражаси пасаяди, протромбин вақти узаяди, бурундан қон кетиши кузатилади, холестатик сариқлик ривожланади, сийдикда креатининнинг даражаси ошади, цилиндрлар пайдо бўлади, олигурия, анурия, биокимёвий ўзгаришлар (қон плазмасида жигар трансаминазалари фаоллигини ва билирубинни ошиши), ўткир буйрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин, аритмиялар, бош оғриғи, юборилган жойда оғриқ ёки инфилтрат, алоҳида ҳолларда – в/и юборилганида флебит ёки тромбофлебит бўлиши мумкин.

Цефалоспоринлар ва пенициллинлар гуруҳига кирувчи антибиотикларга, шунингдек (м/и юборилганда) лидокаинга юқори сезувчанлик. Жигар-буйрак етишмовчилиги, анамнездаги меъда-ичак тизимининг касалликлари, айниқса ярали носпецифик колит ёки энтерит, ҳомиладорлик, лактация. Дориларнинг ўзаро таъсири Аминогликозидлар билан мажмуада қўлланганида синергизм оқибатида грамманфий микроорганизмларга нисбатан самараси кучаяди, аммо уларнинг оптимал дозаларини танлаш керак. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), антиагрегантлар қон кетиши эҳтимолини оширади, ҳалқали диуретиклар ва нефротоксик препаратлар (аминогликозидлар, полимиксин В) буйраклар фаолиятини бузилишига олиб келади. Препарат эритмасини бошқа микробларга қарши препаратлар ёки эритмалар билан фармацевтик номутаносиблиги сабабли, аралаштириш ёки бир вақтда юбориш мумкин эмас. Махсус кўрсатмалар М/и катта думба мушагининг юқори ташқи квадрантига юбориладиган инекция чуқур бўлиши керак. Жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган беморларда препаратнинг дозаси камайтирилади. Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган беморларга антибиотикнинг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак. Артериал гипертензияда ва сув-электролит мувозанатининг бузилишида плазмада натрий миқдорини назорат қилиш керак. Узоқ муддат қўлланилганида дисбактериозни аниқлаш учун цитологик текширишларни ўтказиш керак. Гипербилирубинемияси бўлган янги туғилган чақалоқларга, аллергик реакцияларга мойиллиги бўлганларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Кекса ёшдаги шахсларга қўшимча К витамини буюрилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Узоқ муддат қўлланганида аллергик реакциялар, диспепсик бузилишлар пайдо бўлиши мумкин. Махсус антидоти йўқ – даволаш симптоматик. Гемодиализ ёки перитонеал диализни қўллаш мумкин.

Рецепт бўйича Улашиш: 2 141 Виеwс

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1 г дан алюмин қалпоқча билан сиқилган шиша флаконда. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.