Аксел Клобетазол

Таркиби:

Ҳар бир 1 г крем қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: клобетазол пропионати – 0,5 мг; ёрдамчи моддалар: хлоркрезол, суюқ парафин, кремофор А6, кремофор А25, сувсиз натрий дигидрофосфати, тозаланган сув, цетостеарил спирти, пропиленгликол ва натрий гидроксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

клобетазол пропинати

Препаратнинг савдо номи:

Аксел Клобетазол

Фармакалогик гуруҳи:

глюкокортикостероидлар

Дори шакли:

крем

оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган сувда эрувчан крем.

глюкокортикостероидлар

D07AD01

Маълумотлар йўқ.

Псориаз (тарқалган бляшкали шаклидан ташқари), сурункали экзема, ясси темиратки, дискоид қизил югурик, бошқа стероидларнинг таъсирига берилмайдиган тери касалликларида қўлланади.

Сиртга қўлланади. Крем ва суртма терининг шикастланган соҳаларига суткада 1-2 марта яхшиланиш кузатилгунича юпқа қават қилиб қўйилади. Препаратни қўллашни давом эттириш зарурати баҳоланмасдан, препарат билан даволашни 4 ҳафтадан ортиқ ўтказиш мумкин эмас. Тери касалликлари зўрайганида препарат билан қисқа такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин. Агар глюкокортикоидлар билан даволашни давом эттириш зарур бўлса, фаоллиги камроқ препаратларни ишлатиш керак. Айрим резистент ҳолатларда, айниқса гиперкератозда Аксел Клобетазолнинг креми ва суртмасининг яллиғланишга қарши самарасини шикастланган соҳага тунга ПE ёрдамида окклюзион боғлов қўйиш орқали кучайтириш мумкин. Шундан сўнг эришилган даволаш самарасини препаратни окклюзион боғловсиз қўллаш билан тутиб туриш мумкин.

Узоқ муддат қўлланганида – юзда ва тананинг бошқа соҳаларида атрофик ўзгаришлар (сўгал, терини юпқалашиши, қон-томирларни кенгайиши), терининг ҳимоя фаолиятини сусайиши, кам ҳолларда – псориазнинг пустулёз шакли ривожланиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик; пушти ва ўсмирлик ҳуснбузари; периорал дерматит, терини вирусли (оддий герпес), замбуруғли (кандидоз), бактериал (импетиго) инфекциялари; перианал ва генитал қичишиш; 1 ёшгача бўлган болалар дерматози (шу жумладан, бичилишда дерматитлар ва кузатиладиган тошма) да қўллаш мумкин эмас.

Кўрсатилмаган.

2-4 ҳафта давомида яхшиланиш кузатилмаганида ташхисни тўғри қўйилганига шубҳа туғилиши керак. Зўрайишлар кузатилганида қисқа муддатли такрорий даволаш курсларини ўтказиш керак. Псориаз билан хасталанган пациентларда терининг ҳимоя фаолияти сусайиши мумкин, пустулёз псориаз намоён бўлиши, толерантлик, қайталанишлар ривожланиши мумкин. Болаларда, айниқса кўкрак ёшидаги болаларда препаратни давомли ва узлуксиз қўллашдан сақланиш керак, чунки буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг фаолияти сусайиши мумкин. Кўкрак ёшидаги болалардаги тагликлар окклюзион боғлов сифатида таъсир қилиши ва кортикостероидларни сўрилишини ошириши мумкин. Препарат юзга 5 кун давомида ва окклюзион боғловсиз қўлланади. Терига янги боғлов қўйишдан олдин терини тозалаш керак, чунки герметик (окклюзион) боғловлар оқибатида ҳосил бўладиган илиқлик ва намлик бактериал инфекцияни ривожланишига олиб келади. Бактериал инфекцияни қўшилиши препаратни қўллашни тўхтатишни ва антибактериал даволашни буюришни талаб этади. Препаратни кўзларга тушишига йўл қўймаслик керак (глаукома ривожланиши мумкин). Препаратнинг катта миқдорларини узоқ муддат (ёки катта соҳаларга) қўллаш тизимли сўрилишига (гиперкортицизмга) олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Гиперкортицизм белгилари намоён бўлади (препарат бекор қилиш талаб этилади).

Рецепциз

15 граммдан тюбикда, бир тюбик қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

4 йил.