Аксаритминрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: дитерпеноид алкалоидлар йиғиндиси – 25 мг; ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, калций стеарати, титан диоксиди, магний гидрокарбонати, қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон, асалари муми.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аксаритмин – Аcонитум септентрионалле (борец северний) илдизлари билан бирга илдизпояларидан олинадиган дитерпеноид алкалоидлар йиғиндиси.

Препаратнинг савдо номи:

Аксаритмин

Фармакалогик гуруҳи:

Антиаритмик восита.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ рангли ёки оч сарғиш тусли оқ рангли, икки томонлама қавариқ, иккита томони силлиқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антиаритмик восита.

Препарат юракнинг қоринча ва қоринча устки  экстрасистолияси, юрак бўлмачаларининг липиллаши ва ҳилпиллаши пароксизмлари, юрак қоринча усти ва қоринча пароксизмал тахикардиясида, шу жумладан Волф-Паркинсон-Уайт синдромида қўлланилади. Аксаритмин яққол ифодаланган синусли брадикардияда, синус тугуни кучсизлиги синдромида, Қ-Т интервалини узайиши синдромида, паст қон босими фонида  қўллаш мумкин. Препарат оғриқли синдром билан бирга юрак ритмини барқарор бузилишлари  билан кечувчи  юрак – қон томири тизимининг сурункали касалликларида буюрилади. Узоқ муддатли даволанишда аксаритмин дастлабки эришилган антиаритмоген самарани сақлаб қолади ва аритмоген ҳамда бошқа кардиотоксик самараларни, ички аъзолар, қон яратиш тизими, сезги аъзоларига токсик таъсирини намоён қилмайди. Юрак етишмовчилиги бўлган беморларда аксаритмин миокарднинг қисқарувчанлик функциясини ўзгаришларини деярли чақирмайди.

Овқатдан 30 мин олдин ёки овқатдан сўнг 2 соатдан кейин 0,025 г дан  суткада  3 марта (ҳар 8 соатда 1 таблеткадан) ичга қабул қилинади. Самара  бўлмаган ҳолларда ҳар 6 соатда 0,025 г дан буюрилади. Препаратни  ҳар 6-8 соатдан кейин  қабул қилиш учун доза 0,05 г га ошириши мумкин. Энг юқори бир марталик доза  0,1 г ни,  энг юқори суткалик доза  0,3 г ни ташкил этади.

Аксаритмин билан даволашнинг илк муддатларида кардиал бўлмаган ножўя таъсирлар учрайди. Енгил бош айланиши, бошда оғирлик хисси,  ҳаракат координацияси ва кўриш фиксацияси бузилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда препаратнинг дозаси камайтирилиши лозим. Аксаритминнинг кардиал ножўя таъсирлари синус ритмини тезлашиши билан боғлиқ бўлиб, улар β–блокаторлар билан мажмуада осон бартараф қилинади. Аксаритмин билан даволаш билан боғлиқ юрак етишмовчилигини юзага келиши ёки кучайиши ҳолатлари таърифланмаган. Кам ҳолларда учрайдиган ножўя ҳолатлар меъда-ичак йўлларини таъсирланиши, диспептик ҳолатлар, аллергик реакциялар (тошмалар, тери қичишиши) бўлиши мумкин.

2-3 даражали юрак бўлмачаси-қоринчаси блокадаси, оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги, препарат компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Аксаритминни бошқа антиаритмик препаратлар билан мажмуада қўллаш зарурати ритм бузилишларининг резистент шаклларида юзага келади. Хинидин, Аймалин, Кордарон (Амиодарон), Финоптин аксаритминнинг аритмияга қарши таъсирини кучайтиради. β-блокаторлар билан мажмуада аксаритминнинг аритмияга қарши таъсирини кучайтиришга олиб келади ва у келтириб чиқарган синусли тахикардияни бартараф қилади. Аксаритмин қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ўзгартирмайди, бироқ дигоксин аксаритминнинг концентрациясини оширади, бу мазкур мажмуада унинг дозасига тузатиш киритишни талаб қилади. Аксаритмин фонида (электроимпулсли терапия) ўтказиладиган гексенал препарати билан наркоз алоҳида хусусиятларсиз кечади. Аксаритмин морфиннинг аналгетик таъсирини кучайтиради ва узайтиради. Аксаритминни турли гуруҳлардаги бошқа дори препаратлари билан мажмуада қўлланганда нохуш реакциялар тўғрисида хабарлар мавжуд эмас.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда препаратнинг эмбрионга зарарли таъсирлари аниқланмаган. Тератоген, эмбриотоксик ва мутаген таъсири мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Бироқ ҳомиладорлик даврида аксаритминнинг хавфсизлигига ишонч йўқ, шу сабабли олинадиган фойда эмбрионга етказилиши мумкин бўлган хавфга мувофиқ келишини баҳолаш керак бўлади. Ҳомиладорларда аксаритминни қўллаш ҳаётий кўрсатмалар бўйича амалга оширилади.

Рецепт бўйича

0,025 г ли  қобиқ билан қопланган  таблеткалар, 30 таблеткадан банкада ва 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

4 йил.