Акса зол Фрецепт билан

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: флуконазол 200 мг, ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий ЭДТА, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Акса-зол Ф

Фармакалогик гуруҳи:

замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма 200 мг/100 мл

тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ эритма.

замбуруғларга қарши восита.

J02AC01

Қон зардобида флуконазолнинг чўққи қонцентрациясига вена ичига юборилганидан кейин дарҳол эришилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозага нисбатан тўғри пропорционал боғлиқ бўлади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 11-12%. Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликлари, аъзолари ва тўқималарига яхши ўтади. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаларига ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% га етади. Тери шох қаватида, эпидермисда, дермада, тер суюқлигидаги концентрацияси қон зардобдагидан ортиқ бўлади. Флуконазол тери шох қаватида тўпланади ва узоқ муддат сақланади. Флуконазол асосан буйрак орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал бўлади.

орофарингеал кандидоз;эзофагеал кандидоз;ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминация қилинган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (шу жумладан қорин парда, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари);криптококкоз, криптококкли менингит ва бошқа локализацияли (масалан, ўпка, тери) инфекциялар;хавфли ўсмалари ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, цитотоксик химиотерапия ёки нурли терапия натижасида бундай инфекцияларнинг ривожланишига мойил бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

Флуконазол вена ичига томчилаб соатига 200 мг дан кўп бўлмаган тезликда суткада бир марта қўлланади. Флуконазолнинг суткалик дозаси инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, қорин оғриғи, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (склераларнинг сариқлиги, сариқлик, гипербилирубинемия, АЛТ, АСТ ва ИФ фаоллигини ошиши) Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳаддан зиёд чарчоқлик, кам ҳолларда – тиришишлар. Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения (қон кетишлари, петехиялар), нейтропения, агранулоцитоз. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), анафилактоид реакциялар. Бошқалар: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилишлари, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

флуконазолга ва бошқа азол бирикмаларига юқори сезувчанлик;ҚТ интервалини узайтирувчи (шу жумладан терфенадин ёки астемизол) препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш;ҳомиладорлик;лактация (эмизиш) даври.

Флуконазол антигистамин воситаларининг (астимизол, терфенадин), қисқа таъсир даврига эга бўлган бензодиазепинлар гурухига кирувчи анксиолитиклар (мидазолам, триазолам); рифабутин, цизаприд, фенитоин, зидовудин, такролимус, циклоспориннинг фармакологик таъсирини кучайтиради; теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва интоксикация ривожланиши хавфини оширади, бу унинг дозасига тузатиш киритишни талаб қилади. Гидрохлортиазид плазмада флуконазолнинг концентрацияси даражасини оширади, рифампицин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасидан флуконазолнинг ярим чиқарилиш даврини пасайиши кузатилади. Флуконазол сулфонилмочевина ҳосилалари (глибенкламид, глипизид, толбутамид) – перорал гипогликемик дори препаратларининг қон плазмасидаги концентрацияси даражасини, шунингдек яримчиқарилиш даврини оширади. Бу дори препаратлари бир вақтда қўлланганида, гипогликемия ривожланишининг олдини олиш учун қондаги қанднинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак. Флуконазол перорал ҳомиладорликка қарши дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганида гормонларнинг (эстрадиол, левоноргестрел, норетидрон) концентрацияси даражаси ўзгариб туриши мумкин, бу дори препаратлари бир вақтда буюрилганида мумкин бўлган ножўя симптомларининг ривожланишини олдини олиш учун, пациентларнинг ҳолатининг назоратини синчковлик билан ўтказиш керак. Кумарин антикоагулянтларининг самарадорлигини оширади, протромбин вақтини ошиши мумкин, шунинг учун қон кетиши ривожланиши мумкин (гематомалар, бурун ва меъда ичак йўлларидан қон кетишлар, гематурия, мелена). Флуконазол ва амфотерицин В бир вақтда буюрилганида уларнинг таъсирини антагонистик характерга эга эканлигини ҳисобга олиш керак, лекин амалда ўзаро таъсирнинг натижаси қайси моддани олдин қабул қилиниши ва патоген замбуруғнинг тури билан белгиланади.

Флуконазол билан даволашни клиник-гематологик ремиссия бошлангунича давом эттириш керак. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади. Даволаш давомида қон кўрсаткичларини, буйраклар ва жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Флуконазол билан даволаш вақтида, жигар фаолиятини жиддийроқ шикастланиши белгиларини аниқлаш мақсадида, шу кўрсатгичлари бузиладиган беморларни кузатиб бориш керак. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлиб, даволаш тўхтатилганидан кейин симптомлари йўқолади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга, янги туғилган чақалоқларга, ОИЦ ли беморларга (иммунитети сусайган бошқа ҳолатларда), шунингдек потенциал проаритмик ҳолатлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: галлюцинациялар ва параноидал ҳатти-ҳаракат бўлиши мумкин. Доза ошириб юборилганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: симптоматик. Флуконазолнинг чиқарилишини жадалланган диурезни ўтказиш йўли билан тезлаштириш мумкин. Уч соатлик гемодиализ сеанси қон плазмасидаги флуконазолнинг миқдорини тахминан 50% га пасайтириш имкониятини беради.

Рецепт бўйича

Бирламчи ўрами: 100 мл дан препарат полипропилен контейнерда. Иккиламчи ўрами: 1 полипропилен контейнер картон қутига қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамланган.

3 йил.