Акса моксинрецепт билан

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 400 мг моксифлоксацин ёрдамчи моддадар: маннитол, динатрий ЭДТА, хлорид кислотаси, натрий гидроксиди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

моксифлоксацин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Акса-моксин

Дори шакли:

инфузия учун эритма 400 мг/100 мл

тиниқ оч сарғиш ёки яшил-сарғиш рангли суюқлик.

J01MA14

Тақсимланиши Зардобдаги оқсиллар билан боғланиши тахминан 50% ни ташкил қилади ва модданинг концентрациясига боғлиқ эмас. Организмнинг тўқима ва суюқликларида: бронхларнинг шиллиқ қавати, орқа мия суюқлиги, максиляр-синус шиллиқ қавати, сўлак, терида яхши тақсимланади. Метаболизми Препарат жигарда метаболизмга учрайди. У судьялар ёки глюкуронидлар каби фаол бўлмаган метаболитларигача метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Ўзгармаган препаратнинг 15-21% сийдик ва тахминан 25% ахлат билан чиқарилади. Препаратнинг ярим парчаланиш даври 9-16 соатни ташкил қилади.

Моксифлоксацин катталарда (18 ёш ва ундан катта) препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволашда қуйидаги ҳолатларда қўлланади: Ўткир бактериал синусит Моксифлоксацин Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, ёки Морахелла cатаррҳалис чақирган ўткир бактериал синуситда буюрилади. Сурункали бронхитни зўрайиши Моксифлоксацин Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Ҳаэмопҳилус параинфлуэнзаэ, Клебсиелла пнеумониаэ, метициллинга сезгир Стапҳйлоcоccус ауреус, ёки Морахелла cатаррҳалис чақирган сурункали бронхитни зўрайишида буюрилади. Касалхонадан ташқари пневмония Моксифлоксацин Стрептоcоccус пнеумониаэ (шу жумладан, кўпгина препаратларга резистент штаммлар*), Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Морахелла cатаррҳалис, метициллинга сезгир Стапҳйлоcоccус ауреус, Клебсиелла пнеумониаэ, Мйcопласма пнеумониаэ, ёки Чламйдопҳила пнеумониаэ чақирган касалхонадан ташқари пневмонияда буюрилади. Тери ва тери тўқималарининг асоратланмаган инфекциялари. Моксифлоксацин метициллинга сезгир Стапҳйлоcоccус ауреус ёки Стрептоcоccус пёгенес чақирган тери ва тери тўқималарининг асоратланмаган инфекцияларида буюрилади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, ҚТ интервалини узайиши, вазодилятация. Марказий нерв тизими томонидан: безовталик, парастезия, бош айланиши (2%), бош оғриғи, уйқусизлик, хавотирлик ҳисси, асабийлик, оғриқ, уйқучанлик, тремор, вертиго. Дерматологик реакциялар: терини қуриши, қичишиши, тери тошмалари (розеолёз, пурпурали, пустулёз). Эндокрин ва метаболик тизимлар томонидан: қон зардобида хлоридларнинг даражасини ошиши (2%), қон зардобида ионлашган калцийнинг даражасини ошиши (2%), қон зардобида глюкозанинг даражасини пасайши (2%). Меъда-ичак йўллари томонидан: абдоминал оғриқ, амилазанинг даражасини ошиши, амилазанинг даражасини камайиши (2%), анорекция, қабзият, оғизни қуриши, диспепсия, метеоризм, глоссит, лактатдегидроденазани ошиши, стоматит, таъм билишни бузилиши, қусиш. Сийдик-таносил тизими томонидан: қин кандидози, вагинит. Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкопения, протромбин вақтини узайиши, халқаро нормаллашган коэффициентни ошиши, тромбоцитопения. Зардобнинг даражасини ошиши (2%): гемоглобин, нейтрофиллар, лейкоцитларни ўртача даражада бўлиши. Зардобнинг даражасини камайиши (2%): базофиллар, эозинофиллар, гемоглобин, қизил қон таначалари, нейтрофиллар. Жигар томонидан: билирубиннинг даражасини ошиши ёки пасайиши (2%), гамма-глутаминтрансферазани ошиши, жигар фаолиятини бузилиши. Суяк-мушак тизими томонидан: артралгия, миалгия, ҳолсизлик. Буйрак тизими томонидан: қон зардобида албуминнинг даражасини ошиши (2%). Респиратор тизим томонидан: фарингит, пневмония, ринит, синусит, кислороднинг парциал босимини пасайиши (2%). Бошқалар: аллергик реакциялар, инфекциялар, кучли терлаш, оғиз шиллиқ пардаси кандидози кузатилади.

моксифлоксацинга, бошқа фторхинолонларга ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанликда;анамнезида фторхинолонларни қабул қилиш оқибатида пайларни узилиши кузатилган пациентларда;ҚТ интервалини ҳужжатлаштирилган узайишида қўллаш мумкин эмас.

Юракка таъсири: ҚТ интервалини узайиши. Моксифлоксацин баъзи беморларнинг ЭКГ сида ҚТ интервалини узайтиради. Препаратни ҚТ оралиқни узайган соҳаси маълум, гиперкалиемияси бўлган пациентларга ва А синфи антиаритмик воситалар (масалан, хинидин, прокаинамид) ни ёки ИИИ синф антиаритмик воситалар (масалан, амиодарон, солатол) ни қабул қилаётган пациентларга клиник маълумотлар етарсизлиги ва бундай пациентларда препаратларнинг потенциал хавфи борлиги сабабли, препаратни қўллашдан сақланиш керак. Марказий нерв тизимига таъсири ва психиатрик самаралари. Фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацинни қабул қилган пациентларда конвулсия, бош мия ички босимини ошиши, токсик психоз кузатилган, бу эса МНТ ни қўзғалишини чақириши мумкин, ўз навбатида пациентларда одатда кузатилмайдиган туш кўриш, қўзғалувчанлик, безовталик, ҳовлиқиш, депрессия, бош айланиши, эмоционал беқарорлик, галлюцинациялар, уйқусизлик, ҳушдан кетиш олди ҳолати, асабийлийлик, тунги даҳшатлар, параноя, тремор ва қўзғалиш ҳолатларини келтириб чиқаради. Ушбу реакциялар илк дозаси қабул қилинганидан сўнг ривожланиши мумкин. Хондротоксик таъсири Фторхинолонлар қаторининг бошқа вакиллари каби, моксифлоксацин ҳам ёш итларда бўғим касалликларини ва/ёки хондродисплазияни келтириб чиқаради. Бу маълумотларни одам организмига қанчалик аҳамияти номаълум. Ўта юқори сезувчанлик Фторхинилонлар, шу жумладан моксифлоксацин билан даволанган пациентларда жиддий ўта юқори сезувчанлик ва/ёки анафилактик реакциялар аниқланган. Тери тошмалари ёки ўта юқори сезувчанликни ҳар қандай бошқа белгилари пайдо бўлганида моксифлоксацин билан даволашни тўхтатиш керак. Скелет-мушак тизимига таъсири. Фторхинилонлар қабул қилаётган пациентларда елка, қўл ва товон пайларининг узилиши аниқланган, бу узоқ вақт давомида ҳаракацизлик натижаси ҳисобланади ва давомли жарроҳлик аралашувини талаб қилади. Агар пациент оғриқ, яллиғланиш ёки пайларнинг узилишини ҳис қилса, Моксифлоксацинни дарҳол бекор қилиш керак. Сохта мембраноз колит Кенг таъсир доирасига эга бўлган антибактериал дори воситалари, шу жумладан моксифлоксацинни қўлланиши, антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган турли оғирлик даражаси ўртача даражададан ҳаёт учун ҳавфли даражагача бўлган сохта мембраноз колитни ривожланиш ҳавфи мавжуд. Гериатрия. 65 ёш ва ундан ошган пациентларда моксифлоксациннинг ҳавфсизлиги бўйича ёш пациентларга нисбатан ҳеч қандай фарқлар йўқдир. Болалар. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда моксифлоксациннинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ. Концерогенез, мутагенез, фертилликни пасайиши. Моксифлоксацин мутаген бўлмаганлиги учун аёллар ва эркаклардаги фертилликка таъсир қилмайди. Фототокциклиги. Хинолонларни қабул қилганда фотосезувчанлик реакциялари кузатилади. Моксифлоксацин қабул қилаётган пациентлар бевосита қуёш нурларидан ва ултрабинафша нурланишдан сақланишлари лозим.

Ҳомиладор аёллар моксифлоксацинни қабул қилишлари мумкин эмас, чунки ҳомила учун потенциал ҳавфи потенциал фойдасидан устундир.

Қуруқ ва қоронғи жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари. Моксифлоксацинни бир марталик дозаси ҳайвонларга берилганидан сўнг препаратнинг токсик симптомлари МНТ га ва меъда-ичак йўлига таъсир қилишидан иборат бўлган. Даволаш. Дозаси ўткир ошириб юборилганида зудлик билан меъдани ювиш керак. ҚТ интервалини узайиши мумкинлиги туфайли ЭКГ мониторинг ўтказиш тавсия этилади. Организмни адекват гидрацияси ўтказилиши керак. Фаоллаштирилган кўмирни 400 мг моксифлоксацинни перорал ёки вена ичига юбориш учун инфузия дори шакли билан бирга буюриш препаратнинг тизимли биокираолишлигини мувофиқ 80% ёки 20% га пасайишига олиб келади. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида моксифлоксацинни ҳаддан ташқари кўп ажралиб чиқишини олдини олиш мақсадида пациентга фаоллаштирилган кўмир ишлатилиши мумкин.

Рецепт бўйича

100 мл ёки 250 мл дан препарат полипропилен контейнерда. 1 полипропилен контейнер картон қутига қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамланган.

2 йил.