Акридерм ГЕНТА

Таркиби:

100 г крем қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисобланганда бетаметазон дипропионати – 0,064 г, бу 0,05 г бетаметазонга эквивалент, гентамицинга қайта ҳисобланганда гентамицин судьяи – 0,1 г; ёрдамчи моддалар: 0,2 г метилпарагидроксибензоат, 21,7 г пропиленгликол, 20 г суюқ парафин, 1,3 г макрогол цетостеарати, 5,7 г цетостеарил спирти [60% ли цетил спирти, 40% ли стеарил спирти], 0,1 г натрий гидрофосфати, 0,9 г калий дигидрофосфати, тозаланган сув 100 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетаметазон+гентамицин

Препаратнинг савдо номи:

Акридерм ГЕНТА

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид + антибиотик-аминогликозид

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем

оқ ёки деярли оқ рангли крем.

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид + антибиотик-аминогликозид

D07CC01

Препарат терапевтик дозаларда сиртга қўлланганида таъсир қилувчи моддаларни тери орқали сўрилиши жуда ҳам оз. Окклюзион боғловларни қўллаш бетаметазон ва гентамицинни сўрилишини кучайтиради, бу тизимли ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Дерматитлар (оддий ва аллергик), айниқса иккиламчи инфекцияланган, экзема (атопик, болалар, тангасимон), атопик дерматит (диффуз нейродермит), оддий сурункали темиратки (чекланган нейродермит), қуёш нури оқибатидаги дерматит, эксфолиатив дерматит, бичилишлар, псориаз, қичима.

Сиртга. Крем терининг шикастланган соҳасига ва атроф тўқималарига юпқа қават қилиб, суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) қўйилиб, айланма ҳаракатлар билан бироз ишқаланади, енгил ҳолатларда бир марта қўллаш мумкин. Даволаш давомийлиги даволашнинг самарадорлиги ва ўзлаштираолинишига боғлиқ ва одатда кўпи билан 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Агар яқин вақт давомида клиник яхшиланиш кузатилмаса, ташхисни аниқлаш ёки дозалаш схемасини ўзгартириш лозим.

Қичишиш, ачишиш, таъсирланиш, терини қуруқлиги, фолликулит, гипертрихоз, стероидли хуснбузарлар, гипопигментация. Окклюзион боғловлар қўлланганида терининг мацерацияси, инфекцияланиши, терининг атрофияси, стриялар, терлаш. Узоқ муддат қўлланганида ёки терининг катта юзасига қўйилганида – тизимли ножўя самаралари: тана вазнини ошиши, остеопороз, артериал босимни оишиш, шишлар, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини яраланиши, инфекциянинг яширин ўчоқларини зўрайиши, гипергликемия, қўзғалиш, уйқусизлик, дисменорея ривожланиши мумкин. Болаларда – гипофиз-гипоталамус-буйрак усти безлари тизимини сусайиши, Иценко-Кушин синдроми, ўсишни секинлашиши, тана вазнини қўшилишида кечикиш, бош мия ички босимини ошиши (бетаметазон) кузатилиши мумкин. Терини ўткинчи таъсирланиши: қичишиш, эритематоз тошмалар (гентамицин) бўлиши мумкин.

Бетаметазонга, гентамицинга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик. Тери туберкулёзи, вакцинация, терининг вирусли инфекциялари, периорал дерматит, розацеа. Сифилисни тери кўринишлари, вакцинадан кейинги тери реакциялари, болалар (2 ёшгача).

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Юз терисига ва бошнинг сочли қисмига қўллаш тавсия қилинмайди. Кремни кўзга ва периорбитал соҳага тушишига йўл қўймаслик керак. Чидамли бактериал флора пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва тегишли даволашни буюриш керак. Препарат бутунлиги бузилган терининг катта юзаларига қўлланганида гентамицинни сўрилишига потенциал имконият мавжуд бўлади, ва мувофиқ равишда ототокциклик симптомларини ривожланиш мумкин. Тананинг айрим соҳалари (чов бурмалари, қўлтиқ ва перианал соҳа) стрияларни пайдо бўлишига юқори даражада дучор бўладилар. Шунинг учун препаратни тананинг бу соҳаларида қўллаш давомийлиги чекланган бўлиши керак. Болаларда тана вазнига нисбатан, тери қопламаларининг майдони катталарникига қараганда кўпроқлиги, шунингдек эпидермис етарли даражада ривожланмаганлиги туфайли, препарат сиртга қўлланганида таъсир қилувчи моддаларнинг пропорционал катта миқдори сўрилиши мумкин, демак, тизимли ножўя таъсирларини ривожланишини юқори хавфи бор. Препарат болаларда максимал қисқа муддатда ва барча эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинган ҳолда қўлланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладор аёлларда глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган; ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ дори препаратларини буюриш фақат агар, она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолда оқланган. Ҳомиладорлик вақтида бу гуруҳ препаратларни катта дозаларда ёки узоқ вақт қўллаш мумкин эмас. Препаратни кўкрак сутига кириши аниқланмаган, шунинг учун эмизишдан воз кечиш лозим. Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

15 дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: Маҳаллий ГКС юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Иценго-Кушинг синдроми бўлиши мумкин. Бир вақтда гентамициннинг дозаси ошириб юборилганида ҳар қандай симптомларни пайдо бўлиши кутилмайди. Гентамицин билан юқори дозаларда узоқ муддатли даволаш, сезгир бўлмаган флорани ўсишига олиб келиши мумкин. Даволаш: симптоматик. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчидир. Зарурати бўлганида электролит мувозанатини тўғрилаш ўтказилади.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун крем 0,05%+0,1%. 15 г ёки 30 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.