Акнестоп.

Таркиби:

фаол модда: 1 г крем 100% қуруқ моддага қайта хисоблаганда 200 мг азелаин кислотаси; ёрдамчи моддалар: бензой кислотаси (Е 210), глицерол моностеарати 40-55, макрогол стеарати, “CУТИНА CБС”, октилдодеканол, пропиленгликол, глицерин, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

алелаин

Препаратнинг савдо номи:

Акнестоп.

Фармакалогик гуруҳи:

ҳуснбузарни маҳаллий даволаш учун восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем.

оқ, тиниқ бўлмаган крем.

ҳуснбузарни маҳаллий даволаш учун восита.

D10AX03.

Акне (оддий хуснбузарлар) ни маҳаллий даволаш учун қўлланади.

Акнестоп креми терининг шикастланган соҳаларига кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун) эҳтиёткорлик билан ишқалаш керак. Юзнинг бутун юзаси учун тахминан 0,5 г (2,5 см) крем етарли бўлади. Хуснбузар тананинг бошқа соҳаларида пайдо бўлган ҳолларда, масалан кўкракда ёки орқада, кремнинг миқдори мувофиқ тарзда олиниши керак. Териси сезгир бўлган пациентларга Акнестопни кунига бир марта (кечқурун) биринчи ҳафта давомида,  кейинчалик кунига икки мартага ўтиш билан ишлатиш тавсия этилади. Препаратни ишлатишдан олдин терини яхшилаб, тоза сув билан ёки юмшоқ косметик тозаловчи восита билан ювиш керак. Сўнгра тери бутунлай қуритилади ва крем қуруқ терига қўйилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг шахсий кечиш манзарасига қараб ўзгаради ва унинг яққоллик даражаси бўйича белгиланади. Хуснбузари бўлган пациентларда, сезиларли яхшиланиш одатда, тахминан 4 ҳафтадан кейин кузатилади. Оптимал натижага эришиш учун препаратни бир неча ой давомида узлуксиз қўллаш тавсия этилади. Даволашнинг бутун даври давомида Акнестоп кремини мунтазам ишлатишни давом эттириш муҳим. Лекин, терининг ўтмайдиган таъсирланиши пайдо бўлган ҳолларда (“Ножўя таъсирлари”га қаранг), таъсирланиш йўқолгунича қўйилаётган кремнинг миқдори камайтирилиши ёки ишлатиш сони кунига бир мартагача камайтирилиши керак. Зарурати бўлганда, даволаш бир неча кунга вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Eнг кўп кузатиладиган ножўя самаралари: қўллаш жойида ачишиш ҳисси, қичишиш ва эритема. Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги МедДРА таснифига мувофиқ берилган: жуда тез-тез (≥1|10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас). Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – себорея, акне, тери депигментацияси; кам ҳолларда- хейлит (лабларни яллиғланиши). Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: жуда тез-тез – қўллаш жойида ачишиш, қичишиш ва эритема; тез-тез – қипиқланиш, оғриқ, терини қуриши, тери рангини ўзгариши, қўллаш жойида таъсирланиш; тез-тез эмас – парестезиялар, дерматит, қўллаш жойида дискомфорт ва шиш; кам ҳолларда – везикулалар, экзема, қўллаш жойида иссиқлик хисси, яра ва тошма. Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда- астмани зўрайишига олиб борувчи ўта юқори сезувчанлик. Одатда терининг махаллий таъсирланиши даволаш давомида йўқолади. Азеалин кислотасини қўллаган пациентларда бронхиал астма симптомларини зўрайиш ҳоллари қайд этилган (тез-тезлиги номаълум).

Таъсир қилувчи моддага ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ўзаро таъсирни ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Акнестоп крем препаратининг таркиби, препаратнинг хавфсизлигига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган алоҳида компонентларининг биронтаси нохуш ўзаро таъсирига мойиллик қилмайди. Специфик дориларни ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладор аёлларда азелаин кислотасини махаллий қўллаш юзасидан мувофиқ ва яхши назоратланган тадқиқотлари ўтказилмаган. Ҳайвонлардаги экспериментал тадқиқотларда ҳомиладорликка, эмбрионал ва пушт ривожланишига, туғруқ фаолиятига ёки туғруқдан кейинги ривожланишга бевосита ёки билвосита салбий таъсири аниқланмаган. Ҳомиладор аёлларга азелаин кислотаси буюрилганида, препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Гўдаклар препарат қўйилган онанинг териси/кўкрагига тегиб кетмасликлари керак. Азелаин кислотасини кўкрак сутига ўтиши номаълум. Тери ичига сўрилишини пастлиги ва сутда азеалин кислотаси концентрациясини йўқлиги туфайли, сут орқали гўдакка ўтиши мумкин бўлган азелаин кислотасининг миқдори 0,01% ни ташкил қилади. Бу Акнестоп 20% крем 5 г тавсия этилган максимал дозада, суткада 2 марта қўллангандан кейин кунига 200 мкг дан камроққа тўғри келади. Эмизиш даври вақтида Акнестоп препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Акнестоп крем препаратини маҳаллий қўллаш натижасида азелаин кислотасининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Препаратни терига бир марта қўлланганда (сўрилиш учун яхши бўлган шароитларда катта майдонда қўллаш) ёки тасодифан перорал қабул қилинганда ўткир интоксикация хавфи юз беришига олиб келмайди. Локал ва тизимли токциклиги паст бўлганлиги туфайли, азелаин кислотаси билан интоксикация эҳтимоли кам.

Рецепциз берилади

Крем 30 г дан тубаларда, 1 туба қутида.

2 йил.