Акнел Гел

Таркиби:

1 гел қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Оcимум тенуифлорум экстракти       8,0%, Азадирачта индиcа экстракти           2,0%, Рубиа cордифолиа экстракти               4,0%, Cэнтелла ациатиcа экстракти               4,0%, Алоэ барбаденсис экстракти             8,0%; ёрдамчи моддалар: 17,0%полоксамер НФ (Лутрол Ф127), 10,0% глицерин ИП, 0,05% бронопол ИҲ, 0,1% ЭДТА динатрийли тузи ИП, 0,05% шафтоли ароматизатори СГ11127C ИҲ.

Препаратнинг савдо номи:

Акнел Гел

Фармакалогик гуруҳи:

.

Дори шакли:

гел

оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган гел.

.

D10AX03

Акнел гел ўсмирлар ва катталарда ҳуснбузар ва иссиқлик тошмаларини ҳосил бўлишига мойиллиги бўлган, ёғ ажралиши юқори бўлган юз ҳамда тана терисини парвариш қилиш учун, қизил, яллиғланган ҳуснбузар элементларини бартараф қилиш мақсадида қўлланади: ҳуснбузар тошмасининг енгил шаклида монотерапия шаклида, оғир шаклларида – мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Олдиндан тозаланган юз терисига гел юпқа қават қилиб суткада 1-2 марта эрталаб ва/ёки кечқурун суртилади ва кун давомида ёки тун давомида қолдирилади. Жуда ҳам ёғли терига препарат бутун юз терисига суртилади, мажмуавий даволашда – фақат терининг ҳуснбузар ва иссиқлик тошмалари тўпланган соҳасига суртилади. Қўллаш давомийлиги – 1-2 ҳафтадан, то яллиғланиш белгилари бутунлай йўқолиб кетгунигача бўлган вақтни ташкил этади. Ҳуснбузар тошмасининг оғир шаклида шифокор тавсия этган бошқа препаратлар билан бирга қўлланади.

Жуда кам ҳолатларда терида аллергик реакциялар (масалан, тошма), контакт дерматит ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Акнел гелини қўллаш вақтида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Гелни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин. Бехосдан тегиб кетганида – дарҳол сув билан ювиш керак. Препарат ёшга нисбатан чекловларсиз буюрилади. Косметик воситалар остига суртилмасин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, салқин жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Сиртга қўлланганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

Рецепциз берилади

10 г дан алюмин тубада. 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.