Афобазолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: фабомотизол (фабомотизол дигидрохлориди) – 10 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 48 мг, микрокристалл целлюлоза – 35 мг, лактоза моногидрати – 48,5 мг, ўртамолекуляр повидон (ўртамолекуляр тиббий поливинилпирролидон, коллидон 25) – 7 мг, магний стеарати – 1,5 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фабомотизол

Препаратнинг савдо номи:

Афобазол

Фармакалогик гуруҳи:

анксиолитик восита (транквилизатор).

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки оч-сариқ тусли оқ рангли, ясси цилиндрик, фаскали таблеткалар.

анксиолитик восита (транквилизатор).

N05VX.

Перорал қабул қилингандан кейин Афобазол® меъда–ичак йўлларидан яхши ва тез сўрилади. Плазмада препаратнинг максимал концентрацияси (Смах) – 0,130±0,073 мкг/мл ни; максимал концентрацияга эришиш вақти (Тмах) -0,85±0,13 соатни ташкил қилади. Метаболизми: Афобазол® “биринчи ўтиш самарасига” жигар орқали эришади, метаболизмнинг асосий йўналиши бўлиб бензимидазол циклининг ароматик ҳалқасининг гидроксилланиши ва морфолинли фрагментининг оксидланиши ҳисобланади. Афобазол® қон билан яхши таъминланган аъзоларга жадал тақсимланади, унинг учун марказий ўқдан (қон плазмаси) периферикка тез ўтиш характерлидир (кучли васкулизацияланган аъзолар ва тўқималар). Ичга қабул қилинганда Афобазол® нинг ярим чиқарилиш даври 0,82±0,54 соатни ташкил қилади. Қисқа ярим чиқарилиш даври препаратнинг жадал биотрансфармацияси ва қон плазмасидан аъзо ва тўқималарга тез тақсимланиши билан боғлиқ. Препарат асосан метоболитлар кўринишида ва қисман ўзгармаган ҳолда сийдик ва аҳлат орқали чиқарилади. Узоқ муддат қўлланганида организмда кумуляцияга учрамайди.

Афобазол® катталарда хавотирлик ҳолатларида ёйилган хавотирли бузилишлар, невростения, адаптацияни бузилишлари, турли соматик касалликлари (бронхиал астма, таъсирланган ичак синдроми, тизимли қизил югурик) бўлган беморларда, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, аритмиялар) бўлган беморларда дерматологик, онкологик ва бошқа касалликларда қўлланилади. Хавотир билан боғлиқ бўлган уйқуни бузилишида нейроциркулятор дистонияда, предменструал синдромда, алкоголли абстинент синдромда, чекишдан воз кечишда “бекор қилиш” синдромини енгиллаштириш учун қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин қўлланади. Оптимал бир марталик дозалар – 10 мг; суткалик – 30 мг; кун давомида 3 марта қабул қилишга тақсимланган. Препаратни курс давомида қўллаш давомийлиги – 2–4 ҳафтани ташкил қилади. Зарурати бўлганида, шифокорнинг тавсиясига кўра, препаратнинг суткалик дозаси 60 мг гача, даволаш давомийлиги эса 3 ойгача оширилиши мумкин.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Кам ҳолларда – одатда мустақил ўтиб кетувчи ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайдиган бош оғриғи.

Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик. Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкоза–галактозани кам сўрилиши. Ҳомиладорлик, лактация даври. 18 ёшгача бўлган болалар.

Афобазол® этанол билан ўзаро таъсир қилмайди ва тиопенталнинг гипнотик таъсирига таъсир қилмайди. Карбамазепиннинг тиришишга қарши самарасини кўпайтиради. Диазепамнинг анксиолитик таъсирини кучайишини чақиради.

Препарат автотранспортни бошқаришда ва диққатни жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга салбий таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани сезиларли ошириб юборилганида ва интоксикацияда миорелаксация кўринишларисиз седатив самарани ривожланиши ва юқори уйқучанлик кузатилиши мумкин. Шошилинч ёрдам сифатида ампулалардаги 20% ли кофеин эритмаси 1 мл дан кунига 2–3 марта тери остига қўлланилади.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 10 мг дан. 20 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3 контур ўрамлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.