Бош оғриғи ва диспепсия энг кўп кузатиладиган ножўя таъсирлар ҳисобланади.
Тадалафил дозаси ошириб юборилиши ножўя таъсирлар кўпайишига олиб келади.
Тадалафил қабул қилиш билан боғлиқ бўлган нохуш ҳодисалар одатда яққоллиги бўйича аҳамияциз ёки ўртача даражада, транзитор бўлиб, препаратни қўллашни давом эттирилганда камайиб боради.
ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар қуйида келтирилган ривожланиш тез-тезлиги бўйича қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум – мавжуд бўлган маълумотларга кўра тез-тезлигини аниқлаш имконияти йўқ.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакцияси; кам ҳолларда – Квинке шиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – бош айланиши; кам ҳолларда – импульс (шу жумладан геморрагик импульс), ҳушдан кетиш, транзитор ишемик хуружлар, меньшевизм, тиришишлар, вақтинчалик амнезия.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўриш ноаниқлиги, кўзлардаги оғриқни ҳис қилиш; кам ҳолларда – кўриш майдонининг бузилиши, қовоқларнинг шиши, конъюктива гиперемияси, кўриш нервининг олди ноартритик ишемик невропатияси, кўз пардаси қон томирлари окклюзияси.
Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: тез-тез эмас – қулоқларни шанғиллаши; кам ҳолларда – эшитишни тўсатдан юқолиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – юзнинг қизариши; тез-тез эмас – тахикардия, артериал гипертензия, гипотония; кам ҳолларда – миокард инфаркти, ностабил стенокардия, юрак қоринчалари аритмияси.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан: тез-тез – бурунни битиши; тез-тез эмас – ҳансираш, бурундан қон кетиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – диспепсия; тез-тез эмас – қоринда оғриқ, қусиш, кўнгил айниши, гастроэзофагеал рефлюкс.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тошма; кам ҳолларда – эшакеми, Стивенсон-Джонсон синдроми, эксфолиатив дерматит, гипергидроз (кўп терлаш).
Таянч-ҳаракат тизими томонидан: тез-тез – белда оғриқ, миалгия, қўл-оёқда оғриқ.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўлллари томонидан: тез-тез эмас – гематурия.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: тез-тез эмас – узоқ муддатли эрекция; кам ҳолларда – приапизм, жинсий олатга қон қуйилиши, гематоспермия.
Умумий бузилишлар: тез-тез эмас – кўкракда оғриқ, периферик шишлар, чарчоқлик; кам ҳолларда – юз шиши, тўсатдан коронар ўлим.