Аэвит ЛИК

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: алфа-токоферол ацетати (Е витамини) (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 0,1 г, ретинол палмитати (А витамини) мойли эритма 55,036 мг (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 0,1 мл (100000 ХБ); ёрдамчи моддалар: маккажўхори мойи (рафинатланган, дезодорация қилинган) ёки соя мойи ёки кунгабоқар – 0,2 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Е витамини + ретинол

Препаратнинг савдо номи:

Аэвит-ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

Поливитамин восита.

Дори шакли:

капсулалар

оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган, ачиган ҳидсиз мойли суюқлик билан тўлдирилган шарсимон шаклли, сариқдан то оч-жигарранг ранглигача бўлган, капсулалар.

Поливитамин восита.

A11JA Farmakologik xususiyatlari Farmakologik ta’siri. Majmuaviy preparat, ta’siri uning tarkibiga kiruvchi A va Ye vitaminlarining xususiyatlari bilan belgilanadi. Retinol (A vitamini) normal oqshomgi va rangli ko‘rish uchun kerak bo‘lgan ko‘ruv pigmentlarini shakllanishida ishtirok etadi; epitelial to‘qimalarning butunligini ta’minlaydi, suyaklarni o‘sishini boshqaradi. Tokoferol (Ye vitamini) antioksidant xususiyatlarga ega (organizmdan toksiklarni chiqaradi), to‘yinmagan yog‘ kislotalarining himoyasini ta’minlaydi; xujayralararo moddaning, biriktiruvchi to‘qimaning, qon tomirlarning silliq mushaklari, ovqat hazm qilish yo‘llarining kollagen va elastik tolalarining shakllanishida ishtirok etadi. Buzilgan kapillyar qon aylanishini tiklaydi, kapillyar va to‘qimaning o‘tkazuvchanligini normallashtiradi, to‘qimalarning gipoksiyaga chidamliligini oshiradi. Farmakokinetikasi. Retinol o‘t kislotalari bilan emulgatsiyasidan keyin me’da-ichak yo‘llarida so‘riladi. Jigarda metabolizmga uchraydi. Retinolning metabolitlari safro bilan (retinilpalmitat, retinal, retin kislotasi) va siydik bilan (retinoilglyukuronid) chiqariladi. Retinolni chiqarilishi sekin amalga oshiriladi, to‘planishi mumkin. Ye vitamini: qabul qilingan dozaning taxminan 50% me’da-ichak yo‘llaridan sekin so‘riladi, qondagi maksimal darajasi 4 soatdan keyin aniqlanadi. Buyrak usti bezlari, urug‘ yo‘llari, yog‘ va mushak to‘qimasi, eritrotsitlar, jigarda to‘planadi. Organizmdan o‘zgarmagan ko‘rinishda va metabolitlari ko‘rinishida safro (90% dan yuqori) va siydik (taxminan 6%) bilan chiqariladi. Qo‘llanilishi A va Ye majmuaviy avitaminozi. Majmuaviy davolashda: – to‘qimalarning trofikasini buzilishi bilan birga kechuvchi terini shikastlanishlari va kasalliklari (psoriaz, ekzemaning ayrim shakllari, ixtioz, seboreyali dermatit) da qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari

Аллергик реакциялар (тери тошмаси), эпигастрал соҳасида дискомфорт ҳис қилиш, диспепсик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея). Узоқ вақт қабул қилганда ўт-тош касаллиги ва сурункали панкреатит зўрайиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А ва/ёки Е гипервитаминози, болалар (18 ёшгача), ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

А витамини гиперкалциемия ривожланиши хавфини оширади. Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, неомицин А ва Е витамини сўрилишини камайтиради (уларнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин). Перорал контрацептивлар плазмада А витаминининг концентрациясини оширади. Изотретиноин А витамини билан интоксикация ривожланиши хавфини оширади. Тетрациклин ва юқори дозада (50000 ТБ ва ундан юқори) А витаминини бир вақтда қўллаш бош мия ички босимини ошиши ривожланиши хавфини оширади. Е витамини глюкокортикостероид препаратларнинг, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг, антиоксидантларнинг самарасини кучайтиради, А, Д витаминлари, юрак гликозидларининг самарадорлигини оширади ва токциклигини камайтиради. Е витаминини юқори дозада буюрилиши организмда А витамини танқислигини чақириши мумкин. Е витаминини суткада 400 ТБ дан юқори дозада антикоагулянтлар (кумарин ва индандион ҳосилалари) билан бир вақтда қўллаш гипопротромбинемия ривожланиши ва қон кетиши хавфини оширади. Темирнинг юқори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига бўлган эҳтиёжни оширади.

А ва Е гипервитаминози ривожланишидан сақланиш учун тавсия этилган дозаларни ошириш мумкин эмас. Препаратни қўллаганда унда А витаминининг юқори дозаларини (100000 ТБ) ҳисобга олиш керак. Селен ва олтингугурт сақловчи аминокислоталарнинг миқдори юқори бўлган парҳез Е витаминига эҳтиёжни камайтиради.

Тавсия этилган дозаларда препаратнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

А витамини дозасини ўткир ошириб юборилишининг симптомлари (қабул қилинганидан кейин 6 соат ўтгач ривожланади): катталарда – уйқучанлик, ҳолсизлик, диплопия, бош айланиши, кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, оғир қусиш, диарея, таъсирчанлик, остеопороз, микрофильмкларни қонаши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги ва яраланиши, лаблар, терини (айниқса кафтларни) пўст ташлаши, қўзғалиш, онгни чалкашиши, бош мия ички босимини ошиши (эмизикли болаларда – гидроцефалия, лиқилдоқни бўртиши). А витамини билан сурункали интоксикациянинг симптомлари: анорекция, суякларда оғриқ, терини ёрилиши ва қуруқлиги, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги, гастралгия, қусиш, гипертермия, астения, бош оғриғи, фотосенсибилизация, поллакиурия, никтурия, полиурия, таъсирчанлик, сочларни тўкилиши, оёқ-қўл кафтларида, бурун-лаб учбурчаги соҳасида сариқ-тўқ сариқ рангли доғлар, гепатотоксик кўринишлар, кўз ички босимини ошиши, олигоменорея, портал гипертензия, гемолитик анемия, суякларнинг рентгенограммаларида ўзгаришлар, тиришишлар. Е витаминининг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари: суткада 400-800 ТБ дозаларда узоқ муддат давомида қабул қилинганида – кўришнинг ноаниқлиги, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, гастралгия, астения; суткада 800 ХБ дан кўпроқ дозада узоқ муддат давомида қабул қилинганида – К гиповитаминози бўлган беморларда қон кетишлари хавфини ошиши, тиреоид гормонларининг метаболизмини бузилиши, жинсий функцияни бузилишлари, тромбоэмболия, некротик колит, сепсис, гепатомегалия, гипербилирубинемия, буйрак етишмовчилиги, кўз тўр пардасига қон қуйилиши, геморрагик импульс, асцит. Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

10 капсуладан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.