АЭРОБРEС/АЭРОБРEАТҲрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир марта пуркаганда ажралиб чиқадиган доза қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мкг салбутамол (судья кўринишида); ёрдамчи моддалар: норфлуран (ҲФА 134а), этанол, олеин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

салбутамол (салбутамол)

Препаратнинг савдо номи:

АЭРОБРEС/АЭРОБРEАТҲ

Фармакалогик гуруҳи:

бета-адренорецепторларнинг селектив агонисти.

Дори шакли:

ингаляция учун дозаланган аэрозол, суспензия

оқ суспензия

бета-адренорецепторларнинг селектив агонисти.

R03AC02.

Ингаляция кўринишида қўлланилганда дозанинг 10-20% қуйи нафас йўлларига етиб боради. Қолган қисми нафас йўлларида тутиб қолинади ёки оғиз-ҳалқумда чўқиб, шу ердан ютилади. Препаратнинг ютилган қисми меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва фенол судьяини ҳосил бўлиши билан яққол тизим олади метаболизмига учрайди. Нафас йўлларида чўккан препаратнинг бир қисми ўпка тўқимасига ва қон томирларига сўрилади, шундан кейин жигарда метаболизмга учрайди, лекин ўпкада метаболизмга учрамайди. Асосан сийдик орқали ўзгармаган ҳолда ва фенол судьяи кўринишида чиқариб юборилади. Препаратнинг озгина қисми ахлат билан чиқарилди. Вена ичига юборилган салбутамолнинг ярим чиқарилиш даври 4-6 соатни ташкил этади. Вена ичига, ичга ёки ингаляция йўли билан юборилган салбутамолнинг деярли барча дозаси 72 соат давомида чиқарилади. Салбутамолнинг плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 10% ни ташкил этади.

Бронхиал астмадаги қайтувчан бронхоконстрикцияни ва ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (ЎСОК), шу жумладан сурункали бронхит ва ўпка эмфиземасини симптоматик даволаш. Аллерген таъсирида ёки жсмоний зўриқишлар оқибатида келиб чиқадиган астмани олдини олиш учун қўлланилади. Препарат биринчи навбатда астма симптомларини енгиллаштириш учун ишлатилади, бунда, уни қўллаш ингаляцион кортикостероидларни буюришни ва мунтазам қўллашни кечиктиришга олиб келмайди.

Препарат фақат ингаляция учун мўлжалланган. Дозалаш индивидуал равишда танланади. Каталар ва 12 ёшдан катта болалар Астма хуружларини енгиллаштириш: талабга кўра 1-2 ингаляция буюрилади. Максимал доза: суткада 8 ингаляцияни ташкил этади. Аллерген таъсирида ёки жисмоний юкламалар оқибатидаги астма симптомларини олдини олиш: симптомларни ривожланишини қўзғатувчи ходисадан 10-15 минут олдин 2 ингаляция буюрилади. 12 ёшдан кичик болалар Астма хуружларини енгиллаштириш: талабга кўра 1-2 ингаляция буюрилади. Максимал доза: суткада 8 ингаляцияни ташкил этади. Аллерген таъсирида ёки жисмоний юкламалар оқибатидаги астма симптомларини олдини олиш: симптомларни ривожланишини қўзғатувчи ходисадан 10-15 минут олдин ёки, агар лозим бўлса 2 ингаляция буюрилади.

Ножўя самаралар тизим-аъзо синфлари ва ривожланиш тез-тезлигига мувофиқ равишда тақсимланган. Ножўя самаралар тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: жуда тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/1000, <1/10000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга кўра тез-тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ). Хар бир частота гуруҳида ножўя самаралар ривожланиши оғирли даражасини камайиши тартибида кўрсатилган.

Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ксантин ҳосилалари, стероидлар ёки диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида гипокалемия кучайиши мумкин. Бронхиал астмаси бўлган пациентларда, бета-блокаторларни буюрилиши оғир бронхоспазмни ривожланиш хавфи билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун АЭРОБРEСни, одатда носелектив бета-блокаторлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Галоген сақловчи анестетиклар (галотон, метоксифуран ёки энфлуран каби) ларни салбутамол қабул қилаётган пациентларга буюрилганда, оғир юрак аритмиялари ва гипотензияни ривожланиш хавфи мавжуд. Агар галоген сақлайдиган анестетиклар ёрдамида анестезия қилиш режалаштирилаётган бўлса, анестезия ўтказишдан камида 6 соат олдин АЭРОБРEСни қўлламаслик керак. Моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар юрак-қон томир тизими томонидан ножўя самараларни юз бериши хавфини ошириши мумкин. АЭРОБРEС препарати қўлланиши натижасида келиб чиққан гипокалемия дигоксин-индукцияланган аритмияларни ривожланишга мойилликни ошириш мумкин.

Бронхиал астмани даволаш одатда пациентнинг эхтиёжларига мослаштирилган дастур бўлиб, бунда пациентнинг даволашга бўлган жавоб реакцияси, клиник жиҳатдан ва ташқи нафас функциянинг кўрсаткичларини аниқлаш ёрдамида назорат қилиниб турилиши керак. Бета2-агонистларига бўлган эхтиёжни доимий ошиб бориши астмани зўрайишини англатади ва даволашни қайта кўриб чиқишни талаб этади. Вақти-вақти билан авж олувчи бронхиал астмаси бўлган пациентларда бронходилататорлар монотерапия ёки асосий даволаш воситаси сифатида қўлланмаслиги керак. АЭРОБРEС қуйидаги ҳолатларда эхтиёткорлик билан ва уни қўлланилишига аниқ кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда қўлланиши лозим: юрак томонидан оғир бузилишлар, айниқса яқинда ўтказилган миокард инфаркти;юрак ишемик касаллиги, гипертрофик обструктив кардиомиопатия ва тахиаритмия;оғир ва даволанилмаган гипертензия;аневризма;қийин назорат қилинувчи қандли диабет;феохромоцитома;назорат қилиб бўлмайдиган гипертиреоз;даволанмаган гипокалемия. Симпатомиметикларни, шу жумладан АЭРОБРEС қўлланганда юрак-қон томир тизими томонидан ножўя самаралар келиб чиқиши мумкин. Бета-агонистларни қўллаш билан боғлиқ бўлган миокард ишемиясини юз беришининг кам ҳоллари тўғрисида хабарлар бор. Ёндош оғир юрак касалликлари (масалан, юрак ишемик касаллиги, аритмиялар ёки оғир юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларни, АЭРОБРEС қабул қилаётганда кўкракда оғриқ ёки бошқа зўрайиш симптомлари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги тўғрисида огохлантирилган бўлишлари керак. Нафас олишнинг қийинлашиши ёки кўкракда оғриқ каби симптомларни айниқса синчиклаб баҳолаш зарур, чунки улар ҳам респиратор, ҳам кардиал келиб чиқишга эга бўлиши мумкин. Ксантин ҳосилалари, стероидлар ва диуретикларни бир вақтда қўлланганда, шунингдек гипокция юз берганида гипокалемия чуқурлашиши мумкин. Демак, хавф гуруҳи пациентлар, шунингдек бронхиал астмани АЭРОБРEС ингаляция учун аэрозоли кўринишида салбутамолнинг юқори дозалари билан даволанганда қонда калий даражасини назорат қилиб туриш керак. Бета2-агонистлари гиперкалемия чақириши мумкинлиги туфайли, АЭРОБРEС препаратини қандли диабети билан хасталанган шахсларда қўллаганда, қонда глюкоза даражасини қўшимча равишда назорат қилиши керак. Носелектив бета-блокаторлар салбутамолнинг таъсирини бутунлай сусайтириши мумкин. Бронхиал астма билан хасталанган пациентларда бета-блокаторларни қўллаш оғир бронхоспазмни юз бериши хавфига олиб келади. Шундай қилиб, АЭРОБРEС ва носелектив бета-блокаторлар, одатда бир вақтда буюрилмаслиги керак. Астмани назорат қилишнинг кескин ва авж олиб борувчи ёмонлашиши ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Пациентлар, АЭРОБРEС препаратининг таъсири сусайганда шифокорга мурожаат қилишлари лозим, чунки такрорий ингаляциялар бошқа мухим терапияни тайинлашни кечга суришга сабаб бўлмаслиги керак. Бундай холларда кортикостероидларнинг юқори дозалари билан даволашни кўриб қичиши керак. Бошқа ингаляцион препаратлар каби, АЭРОБРEС хуштаксимон нафасни кучайиши билан кечувчи парадоксал бронхоспазмни қўзғатиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни зудлик билан бекор қилиш ва бошқа даволашни буюриш керак. АЭРОБРEС препаратини қўллаш допинг тестининг ижобий натижаларига олиб келиши мумкин. Ушбу препаратни допинг сифатида қўллаш соғлиқни издан чиқишига олиб келиши мумкин.

Ҳайвонларда репродуктив токциклик аниқланган. Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик даврида уни қўллаш мутлоқо зарур бўлган холатлардан ташқари холларда қўллаш мумкин эмас. Салбутамол одамда эхтимол сутга ўтиши мумкинлиги туфайли, уни эмизаётган аёллар томонидан қўллаш масаласи синчиклаб кўриб чиқилиши лозим. Эмизикли болага бўлиши мумкин бўлган хавфни инкор этиши мумкин эмас. Ёхуд эмизишни тўхтатиш ёхуд АЭРОБРEС билан даволашни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни она учун даволашдан кутиладиган фойда ва бола учун эмизишдан кутиладиган фойда билан қиёслаб, қабул қилинади.

Текширилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ингалятор горизонтал ҳолатда ёки мундштуки пастга қаратилган ҳолатда сақлансин. Баллондаги суюқлик босим остида сақланади. Баллонга 50оС дан юқори ҳарорат таъсири бўлишига, хатто қисқа вақтга ҳам йўл қўйилмасин. Юқори ҳарорат, тўғри тушадиган қуёш нурлари таъсиридан ва музлашидан ҳимоя қилинсин. Баллонни хатто у бўш бўлса ҳам, тешилмасин.

Доза ошириб юборилганда юқорида санаб кўрсатилган ножўя самаралар тўсатдан пайдо бўлиши ва уларни ривожланиш даражаси кучлироқ бўлиши мумкин. Типик симптомлари: тахикардия, юракни тез уриб кетиши, юрак аритмиялари, қўзғалиш, уйқуни бузилиши, кўкрак қафасида оғриқ ва оғир тремор, айниқса қўлларда ва яна шунингдек бутун танада тремор. Меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлар пайдо бўлиши мумкин, жумладан, заҳарланиш ва препаратни ичга тушиши натижасида кўнгил айниши кузатилади. Баъзида салбутамолнинг ортиқча дозалари қабул қилинганда психотик реакциялар кузатилган. Салбутамолнинг дозасини ошириб юборилиши оқибатида калийнинг ҳужайра ичига ўтиши кузатилган ва бу гипокалемия ва гиперкалимияга олиб келган. Дозани ошириб юборилишини даволаш асосан симптоматикдир. Қуйидаги муолажаларни ўтказиш тавсия этилади. Препаратнинг кўп миқдори ютиб юборилганда меъдани ювиш ўтказилиши керак. Препарат сўрилишини фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситалар ёрдамида камайтириш мумкин.Юрак томонидан кузатиладиган симптомлар кардиоселектив бета-блокаторни қўллаш билан бартараф этилади. Бунда бронхиал астма билан хасталанган пациентларда бронхоспазмни ривожланишининг юқори хавфини ҳисобга олиш керак.Юрак фаолиятини назорат қилиб туриш учун ЭКГ назоратини ўтказиш керак.Яққол ривожланган артериал гипотензияда суюқлик хажмини ўрнини тўлдириш тавсия этилади (масалан, плазманинг ўрини босувчилар ёрдамида). Гипокалемияни ривожланиш эхтимолини ҳисобга олиш керак. Электролит балансини мувофиқ тарзда назорат қилиш ва зарурат бўлганида, уни мувофиқлаштириш тавсия этилади. Бундан ташқари, гипокалемия, гиперлипидемия ёки кетонемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган аввалги хар қандай бошқа препаратлар билан даволашни ҳисобга олиш лозим.

Рецепт бўйича берилади

Дозаловчи клапанли ва пластик аппликаторли алюмин баллон. Ўрам 200 ингаляция сақлайди (ингаляция учун 8,5 г аэрозолга эквивалент суспензиялар).

2 йил.