Адвантан

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда – метилпреднизолон ацепонати 1 мг ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин, микрокристалл мум, гидрогенизацияланган кастор мойи.

Препаратнинг савдо номи:

Адвантан

Фармакалогик гуруҳи:

Тери касалликларини маҳаллий даволаш учун кортикостероид. Фаол глюкокортикостероидлар (ИИИ гуруҳ). Метилпреднизолон ацепонати.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун ёғли 0,1% ли суртма

оқдан сарғиш ранглигача бўлган ёғли суртма, бироз ўзгаришига йўл қўйилади.

Тери касалликларини маҳаллий даволаш учун кортикостероид. Фаол глюкокортикостероидлар (ИИИ гуруҳ). Метилпреднизолон ацепонати.

D07AC14

Метилпреднизолон ацепонати дори шакли асосидан терига киради. Унинг концентрацияси мугуз пардадан терининг ички қаватларига қараб камайиб боради. Метилпреднизолон ацепонати эпидермис ва дермада гидролизланади. Асосий ва фаолроқ метаболити 6α-метилпреднизолон-17-пропионати ҳисобланади, у дастлабки препаратга нисбатан терининг кортикоид рецепторлари билан мустаҳкамроқ боғланади, бу унинг терида “биофаоллашиши” мавжудлигини кўрсатади. Тери орқали сўрилишининг даражаси ва жадаллиги фаол модданинг кимёвий структураси, дори шакли асоснинг таркиби, дори шакли асосидаги фаол модданинг концентрацияси, препаратни суртиш шароити (суртиш майдони, таъсир давомийлиги, очиқ терига ёки окклюзион боғлов остида қўлланилиши) ва терининг ҳолати (касалликнинг тури ва яққоллиги, анатомик жойлашиши) га боғлиқ. Очиқ шароитида Адвантан® ёғли суртмасини кунига 2 марта 8 кун давомида сўрилиши 0,65% ва кортикоид юклама – кунига 4 мкг/кг деб баҳоланган. Мугуз қавати олиб ташланганда шикастланган тери орқали метилпреднизолон ацепонатининг сўрилиши сўрилиш даражасини аҳамиятли даражада ошишига (дозанинг 13-27%) олиб келади. Бирламчи гидролиз маҳсулоти метилпреднизолон-17-пропионати тизимли қон оқимига тушганидан кейин глюкурон кислотаси билан тез конъюгацияланади ва шу тариқа фаолсизланади. Метилпреднизолон ацепонатининг метаболитлари (6α-метилпреднизолон-17-пропионат-21-глюкуронид асосийси ҳисобланади) тахминан 16 соатни ташкил этувчи ярим чиқарилиш даври билан асосан буйрак орқали чиқарилади. Вена ичига юборилгандан кейин сийдик ва ахлат билан чиқарилиши 5 кун давомида якунланган. Метилпреднизолон ацепонати ва унинг метаболитлари организмда тўпланмайди.

ендоген экзема (атопик дерматит, нейродермит)контакт экземадегенератив экземадисгидротик экземанумуляр экзема (микробли экзема)номаълум этиологияли экземаболалардаги экземада қўлланади.

Одатда препарат суткада 1 марта терининг шикастланган соҳасига юпқа қават қилиб суртилади. Одатда Адвантан® ёғли суртмаси билан даволаш давомийлиги катталар учун 12 хафтадан ошмаслиги керак. Болалар Адвантан® болаларда 4 ойлик бошлаб қўлланади. Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Одатда болаларда Адвантан® билан даволаш давомийлиги 4 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Адвантан® ёғли суртмаси қўлланилганида препаратни суртиш жойида фолликулит ва ачишиш каби ножўя реакциялар кўпроқ кузатилган. Клиник тадқиқот натижасида кузатилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги норматив-ҳуқуқий фаолият учун тиббиёт луғати таснифининг (МедДРА) мувофиқ келтирилган. Тез-тез (>1/100, <1/10) preparatni surtish joyida follikulit, achishish Tez-tez emas (>1/1000, <1/100) препаратни суртиш жойида пустула, пуфакларни пайдо бўлиши, қичишиш, оғриқ, эритема, папулалартерини ёрилиши, телеангиоэктазиялар Тез-тезлиги номаълум акне Шунингдек, маҳаллий қўллаш учун бошқа кортикостероидларни қўллаганда бўлгани каби, қуйидаги маҳаллий ножўя реакциялар кузатилиши мумкин: тери атрофияси, стриялар, препаратни суртиш жойида фолликулит, гипертрихоз, телеангиоэктазиялар, периорал дерматит, тери рангини ўзгариши, акне ва/ёки дори шаклининг ҳар қандай компонентига аллергик тери реакциялари. Кортикостероидларнинг тизимли самаралари уларни маҳаллий қўллаганда препаратни сўрилиши натижасида кузатилиши мумкин.

препаратни суртиш соҳасидаги туберкулёз ёки сифилитик жараёнларпрепаратни суртиш соҳасидаги вирусли касалликлар (масалан, сувчечак, ўраб олувчи темиратки)розацеа, периорал дерматит, яралар, ҳуснбузар тошма, препаратни суртиш соҳасидаги терининг атрофик касалликларифаол моддага ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган.

Бактериал дерматозлар ва/ёки дерматомикозлар бўлганида Адвантан® ёғли суртмаси билан даволашга қўшимча спецефик антибактериал ёки антимикотик даволашни ўтказиш керак. Препаратни кўзга, чуқур очиқ яралар ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш учун Адвантан® ёғли суртмаси қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Болаларда Адвантан® 0.1% ли ёғли суртмасини окклюзион боғловсиз терининг катта соҳаларига (тери юзасининг 40-90%) қўлланилганида буйрак усти бези фаолиятини бузилиши аниқланмайди. Терининг катта соҳаларига ёки узоқ вақт давомида маҳаллий кортикостероидларни ҳаддан ташқари кўп миқдорда, айниқса окклюзион боғлов остида суртиш ножўя самараларни ривожланиш хавфини аҳамиятли даражада ошириши мумкин. Тагликлар (памперслар) окклюзион самарани яратиши мумкинлигини эътиборга олиш лозим. Тизимли кортикостероидларни қўллаганда бўлгани каби, маҳаллий кортикостероидларни қўллаганда глаукома ривожланиши мумкин (масалан, юқори дозалардан кейин ёки узоқ вақт давомида препаратни кўп миқдорда суртиш, окклюзион боғловларни қўллаш ёки препаратни кўз атрофидаги терига суртиш оқибатида).

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича адекват маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда препаратнинг эмбриотоксик ва тератоген самараси кўрсатилган. Одатда, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида кортикостероидларни сақловчи маҳаллий препаратларни қўллашдан сақланиш керак. Хусусан, ҳомиладорлик вақтида препаратни терининг катта соҳаларига суртиш, узоқ муддат қўллаш ёки окклюзион боғлов остида қўллашдан сақланиш керак. Оналари ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида глюкокортикоидлар билан даволанган янги туғилган чақалоқларда танглайни битмаслиги ривожланиш хавфи ошиши мумкинлигини кўрсатувчи эпидемиологик маълумотлар мавжуд. Ҳомиладорлик даврида Адвантан® ёғли суртмаси билан даволаш учун клиник кўрсатмаларда даволашдан потенциал хавф ва кутилаётган фойда нисбатини синчковлик билан баҳолаш керак. Кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган тизимли кортикостероидлар каби, метилпреднизолон ацепонати ҳам кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Адвантан® ёғли суртмасини маҳаллий қўллаш, уни кўкрак сутида аниқлаш учун етарли бўлишига метилпреднизолон ацепонатини етарли миқдорда тизимли сўрилишига олиб келиши номаълум. Шундай қилиб, препаратни эмизикли оналарга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Эмизикли оналарда препаратни сут безларига суртиш мумкин эмас. Лактация даврида препаратни терининг катта соҳаларига, узоқ муддат ёки окклюзион боғлов остида суртиш мумкин эмас.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Препаратнинг токсик таъсирини ўрганишда ҳаддан ташқари кўп миқдорда бир марта терига қўлланилганда (сўрилиши учун қулай шароитда препаратни терининг катта соҳасига қўллаш) ёки беҳосдан ичга қабул қилинганда ўткир интоксикациянинг бирон-бир хавфи аниқланмаган.

Рецепциз

15 г дан ёғли суртма бураладиган пластмасса қалпоқча ва алюмин мембранали алюмин тубаларга жойланади. 1 туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

5 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.