Юрак-қон томир тизими ва қон (қон яратилиши, гемостаз) томонидан: ≤10% (550 мг/м2 дан кўпроқ умумий йиғинди дозада) – ҳансираш, оёқ панжалари ва тўпиқларнинг шиши билан намоён бўлувчи, юрак уришини тезлашиши ёки ритмини бузилиши ва даволашни дарҳол тўхтатишни талаб қилувчи димланган юрак етишмовчилиги, чунки қайтмас ва охир оқибатда ўлим билан якунланувчи кардиомиопатия ривожланиши мумкин (дозага ёки даволаш давомийлигига қараб у препарат бекор қилинганидан кейин бир неча ҳафта ўтгач ҳам ривожланиши мумкин); ўткир бўлмачалар ва қоринчалар аритмияси (асосан юборилганидан кейинги биринчи соатларда); кам ҳолларда, юборилганидан кейин бир неча кунлар ёки ҳафталар давомида – токсик миокардит ёки перикардит-миокардит синдроми (тахикардия, юрак етишмовчилиги, перикардит); даволаш бошланганидан кейин 10-15 кун ўтгач чўққисига эришувчи тромбоцитопения, лейкопения (қон манзараси одатда юбориш тўхтатилганидан кейинги 21 куни тикланади); флебосклероз (кичик веналарга юборилганида ёки бир венага такрор юборилганида), юзга қонни оқиб келиши ва вена бўйлаб гиперемия (жуда тез юборилганда).
МИЙ аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, стоматит ёки эзофагит (5-10 кун ўтгач пайдо бўлиши, айниқса 3 кетма-кет кунлар давомида юборилганида ва оғир инфекциялар ривожланишига олиб келиши мумкин), МИЙ яраланиш; кам ҳолларда – анорекция, диарея.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: гиперурикемия, нефропатия (сийдик кислотасини кўп хосил бўлиши билан боғлиқ), сийдикни қизилроқ рангга бўялиши (48 соат давомида йўқолади).
Қовуқ ичига юборилганида – қовуқ ва уретрада ачишиш, сийишни бузилиши (оғриқ, қийинлашиши ва х.к.), цистит, гематурия.
Тери қопламалари томонидан: алопеция (бўлиқ ва қайтувчан), оёқ, қўл-кафтлари ва тирноқларни қорайиши, нурли эритемани қайталаниши.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, тана ҳароратини ошиши, эт увишиши, анафилакция.
Бошқалар: экстравазат, целлюлит, некроз (атроф тўқималарга тушганда), кам ҳолларда – конъюнктивит, кўз ёшини оқиши.